Билимларни мустаҳкам ўзлаштириш
Билимларни мустаҳкам ўзлаштириш жараёни жуда мураккабдир. Шу сабабли ўқитувчиларга қисқа тезис шаклидаги тавсиялар бериш билан чекланамиз:
Замонавий ўқитишда тафаккур хотирага нисбатан юқоридир.
Ўқувчилар онгли равишда ўзлаштирган билимларинигина эслаб қолишлари керак.
Янги билимларни ўрганишга киришишдан олдин, ўқувчиларнинг ижобий мативлар ва стимуллар билан таъминлаш лозим.
Ўтганларни такрорлаш ва мустаҳкамлашни шундай ташкил қилиш керакки, бунда ўқувчиларнинг фақатгина хотирасини фаоллаштирибгина қолмасдан, балки уларнинг тафаккурини ва ҳис туйғуларини ҳам фаоллаштириш лозим.
Назариянинг амалиёт билан боғланиши
Ў қувчиларнинг информатикани билишларида асосий манба бўлиб амалиёт ҳизмат қилиши керак. Ушбу ҳолат ҳозирги жамиятда ҳар бир кишининг ҳаётида ЭҲМларни амалиётда қўллашларидан келиб чиқади. Шунинг билан бирга, назария ҳам амалиёт билан яқин алоқада бўлиб, ўз ўрнини топиши лозим. Чунки фақатгина амалий кўникмаларнинг узи назарий жиҳатдан ёритилмасдан, информатика билимлар тизимини ташкил эта олмайди. Ўқувчиларнинг дунёқарашини ривожлантириш, тафаккурини шаклантириш информатика ўқитишда амалиёт ва назарияни тўғри уйғунлаштириш, информатика тарихи бўйича маълумотларнинг қизиқарли киритиш, назария ва амалиётнинг бирлигини таъминлаш орқалигина амалга ошириш мумкин.
Фаоллик
Информатика бўйича катта ҳажмли, мураккаб ва ҳар ҳил материаллар ўқувчилар томонидан онгли равишда ўзлаштирилиши мумкин. Шуни ёдда тутиш лозимки, ўқитувчи томонидан берилаётган ўқув ахбороти ўқувчининг ҳақиқий билимига айланади, агарда у ҳеч бўлмаганда ўқувчилар томонидан қабул қилинса, уларга тушинарли бўлса ва ўқувчилар берилаётган ахборотни фойдали деб баҳоласалар. Ўқитувчи билимларни танбеҳ ҳолда бермаслиги, балки ўқувчиларни ўзларининг фаол яхлит иш фаолияти жараёнида билимлар тизимини шакллантиришга эришиш лозим. Фақатгина ўқувчиларнинг фаол, мустақил ишлари мавжуд бўлгандагина, биз ташаббускор кишиларни тарбиялай оламиз. Бунга эришиш учун ўқитувчи ўқувчилар билан ишлашнинг фаол (интерфактив, прогрессив) шакл ва усуллардан фойдаланиши лозим.
Асосий атамалар
Информатика курсининг мазмуни ва тузилишини ани³лашда, шунингдек, уни ´³итиш жараёнида умумий дидактика(´³итиш назарияси) томонидан к´рсатилган асосий тамойилларга риоя ³илиш зарур:
илмийлик, системали ва изчил баён ³илиш, тушунарлилик, кґргазмалилик; назариянинг амалиёт билан бо²ланиши, фаоллик, билимларни мустаµкам ´злаштириш.
Информатика курсининг мазмуни ва тузилишини аниқлашда, шунингдек, уни ўқитиш жараёнида умумий дидактик томонидан кўрсатилган асосий тамойилларига мисол келтиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |