Информатика дидактикаси ва ўқитиш методикасида асосий ўринлардан яна бирини ўқитиш усуллари эгаллайди.
Ўқитиш усули (методи) (грекча metodos – бирор нарсага йўл сўзидан) – бу таълим ва тарбия воситаси сифатидаги ўқитиш мақсадларига эришишга йўналтирилган ўқитувчи ва ўқувчининг бир-бири билан боғланган фаолиятининг тартибланган усулларидар.
Ўқитиш методларининг муаммосини қисқача «қандай ўқитиш керак?» деган савол ёрдамида ифода қилиш мумкин. Лекин шуни эътироф этиш лозимки, ушбу саволга жавоб олиш учун «Нима учун ўқитиш керак? «Нималарни ўқитиш керак?» ва «Кимларни ўқитиш керак?» каби саволлар бўйича етарлича ахборотга эга бўлиш керак. Ана шундагина ўқитиш мақсади ва мазмунига, ўқувчиларнинг фикрлаш фаолияти даражасига тўлиқ жавоб бера оладиган ўқитиш методларини танлаш масаласи ҳал этилиши мумкин.
Ўқитишнинг мақсади ва вазифалари ўқитиш методини ягона равишда аниқламайди. Маълум бир мазмун бир неча метод билан ўрганилиши мумкин. Бунда албатта ҳар бир метод ёрдамида ўқитиш мақсадларига эришилади.
Ўқитиш методлари кўп қирралидир. Шу сабабли ҳам уларни кўплаб таснифлари мавжуддир. Бу таснифларда методлар бир ёки бир нечта белгилар бўйича жамланади.
Анъанавий тасниф. Умумий белги сифатида билим манбаи олинади.
Амалий
Кўргазма-
ли
Оғзаки
Китоб билан ишлаш
Видео метод
Тажриба
Машқлар қилиш
Мустақил иш
Лабора-тория иши.
Иллюс-трация
Кузатиш
Тушун-тириш
Ҳикоя қилиш
Суҳбат
Маъруза
Ўқиш
Тез кўриб чиқиш
Цитата олиш
Баён этиш
Қайта сўзлаб бериш
Конспект
Кўриб чиқиш
Машқ ишлаш
Ҳозирги кунда академик Ю. К. Бабанский тавсия этган таснифлаш кенг тарқалгандир.
Унда ўқитиш методларининг учта катта гуруҳи алоҳида ажратилгандир:
ўқув–билиш фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш методлари;
ўқув–билиш фаолиятини назорат ва ўз–ўзини назорат қилиш методлари;
ўқув–билиш фаолиятини рағбатлантириш ва мативация методлари;
Ўқув–тарбия жараёнида ўқитиш методлари қуйидаги функцияларни бажариши маълум: