Симулятсион машғулотнинг мақсади -Касбий фаолият учун зарур бўлган амалий кўникма ва малакаларни симулятсия орқали шакллантириш, такомиллаштириш, назорат қилиш, малака талабларига мувофиқ тегишли касбий мутахассис компетенсиясини ҳосил қилишдан иборат.
Симулятсион профессионал таʼлимда ўқув соатлари шундай тақсимлаш лозимки, ўқувчининг назарий тайёргарлик билан амалий фаолиятни амалга ошириш бир-бирига узвий боғлиқлиги таʼминланади. Бу жараён оддийдан мураккабга ва амалиёт базасигача кўп босқичли кўникмалар хосил қилиш жараёнини ўз ичига олади.
Симулятсион таʼлимнинг принсиплари (тамойиллари):
симулятсион тренингнинг тўғри ишлаши учун самарали ўқитиш технологияси тамойилларига ва қуйидаги ташкилий тамойилларга амал қилиш лозим
- ўқитишнинг аниқ мақсад ва вазифаларининг мавжудлиги
- симулятсион таʼлимни амалдаги профессионал таʼлимнинг барча даражалари билан интегратсиялаш (уйғунлаштириш);
-Амалий фаолиятни бошлашдан аввал симулятсион таʼлимда ўрганиб тажриба орттириш талаб этиладиган амалий машқлар руйхатини шакллантириб қонунийлаштириш;
-Қонунийлик мазкур йўналиш ривожланиб бориши билан такомил лаштириб борилиши мақсадида эгилувчан(мослашувчан) бўлиши;
-симулятсион таʼлим якунида ўзининг мутахассислиги бўйича етарли компетенсияга эга бўлганлиги тўғрисида хулоса қилишга асос бўладиган махсус синов (аттестатсия) натижалари асосида асосий фаолиятга киришишга рухсат бериш;
12
-симулятсион таʼлимда баҳолаш тартибининг ягона тизимда амалга оширилиши;
-симулятсион таʼлим иштирокчилариниг фаоллиги мониторингини олиб бориш.
Симулятсион таʼлимда- виртуал тренажерлар, симулятсион роботлар, турли хил ишбилармонлик ўйинлари ёрдамида касбий кўникма ва компетенсияларни шакллантиришга йўналтирилган модул бирликларидан фойдаланилади. Талабларнинг Амалий кўникма ва компетенсиялар кўп маротаба қайтариш, такрорлаш, машқ қилиш, кўп маротаба кузатиш, бажариш, имитатсион ва виртуал тренинг ёрдамида ҳосил қилинади.
Профессионал таʼлимда симулятсион таʼлим – бу реалистик моделлаштириш ҳамда ўқиш жараёнида амалиёт дарсларини имитатсиялашга асосланган турли мураккабликдаги ва реалистик ўқув моделларидан фойдаланган замонавий таʼлим технологиясидир.
Талаба қуйидаги кўникмаларга эга бўлиши керак:
Шахсий компютерда ишлаш бўйича керакли маҳоратга.
Малака даражаси: пайдо бўлаётган вазиятларда ишлаб чиқариш сурати тўғрисида керакли билимларга эга бўлиши Коммуникативлик: ҳамкасблар ва устозлар билан мулоқот қилишда олинган билимлар ва вазиятларни амалга ошириш ваколатларидан малакали ва эркин фойдалана олиши.
Симулятсион таʼлимни алоҳида махсус тайёргарликдан ўтган педагог –ўқитувчилар олиб бориши мақсадга мувофиқдир. Улар амалиётдаги мутахассислар билан ҳамкор ликда турли хил вазиятлар учун ссенарийлар ишлаб чиқиш, методик ишларни ташкил қилиш, инженер-техник ходимлар билан ўқув воситалари билан ишлаш жараёнида техника хавфсизлик қоидаларини таʼминлаш қоидаларига амал қилишлари лозим. Мақсад - иммитатсион фаолиятни реал ҳолатга максимал даражада яқинлаштиришдан иборат.
2.2. Кегейли сув хужалиги ва мелиорация коллежи таьлим муассасида ишчи ходимларнинг креативлигин
равожлантириш.
Ҳаракатлар стратегиясидаги ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларида ҳам ана шундай долзарб ёндашувни кўриш мумкин. Чунки унда узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш қатъий белгилаб берилган.
Аслида, халқаро меҳнат бозори, интеграцион жараёнларнинг жадаллашуви, рақамлаштириш, саноатдаги технологик инқилоблар даври ҳам айнан шуни талаб қиляпти.
13
Зарур малака ва кўникмаларга эга рақобатбардош ўрта бўғин мутахассислари эса халқаро андозаларга мос профессионал таълим тизимида тайёрланади.
Савол туғилади: ҳозирги кунда юртимизда бу борада қандай ишлар олиб бориляпти?
Гап шундаки, бу йўлда айни пайтда қатор профессионал таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилди. Хозир уларнинг сони 725 тани ташкил этяпти. Шулардан 339 таси касб-ҳунар мактаби, 201 таси коллеж, 185 таси техникумдир.
Замонавий стандартларни амалда қўллаш — пировард мақсад
Дастлабки қадам ташланди. Хўш, бу борадаги мантиқий давомийлик таъминланяптими? Бу саволга ўз фаолиятимиз мисолида жавоб беришдан олдин давлатимиз раҳбарининг “Инновация бўлмас экан, ҳеч бир соҳада рақобат, ривожланиш бўлмайди”, деган сўзларини ёдга олиш ўринли.
Зотан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти айнан мазкур шиорни фаолиятининг асоси сифатида белгилаб олган. Бинобарин, нафақат таълим муассасалари, балки умуман, соҳада инновацион муҳит, янги макон яратиш ишлари аллақачон бошлаб юборилди.
Хусусан, тизимдаги раҳбар ва педагог ходимлар учун янгича мезонларда ўқув курслари ташкил этиляпти. Мазкур ўқув йилида малака оширишнинг янги йигирмага яқин модуллари жорий қилиниб, улар андрагогика тамойилларига асослангани ҳам бунинг тасдиғидир. Қолаверса, 200 дан ортиқ визуаллаштирилган ва рақамлаштирилган янги электрон таълим ресурслари базаси яратилди.
Айни чоғда Беларуснинг Профессионал таълим республика институти (РИПО) билан профессионал таълим сифатини ошириш, миллий малака тизимини жорий этиш ва Wорldsкills стандартлари асосида кадрлар тайёрлаш йўналишларини қамраб олган ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ўз навбатида, давлатимиз раҳбарининг хорижий мигрантларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича белгилаб берган вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида Россия халқлар дўстлиги институти (РУДН) билан ўзаро алоқалар йўлга қўйилиб, Ўзбекистонда унинг ваколатхонаси очилди. Бу мигрантларга рус тилида мулоқот қилиш ва рус тилида касб ўргатиш имконини кенгайтиради.
14
Малака ошириш ва сифат ўзаро уйғунлашиши керак
Маълумки, профессионал таълим тизими ривожи раҳбар ва педагог ходимлар малакасини ошириш қай даражада сифатли йўлга қўйилганига ҳам бевосита боғлиқ. Табиийки, бу янгича қарашларни талаб қилади. Бугун ташланаётган ҳар бир қадам ҳам мавжуд муаммо ва камчиликларни босқичма-босқич бартараф этиш, кўзланган мақсадга қисқа вақт оралиғида эришишга хизмат қилиши лозим.
Шундан келиб чиқиб, профессионал таълим тизими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиб, ҳукуматга киритилди.
Ўз навбатида, раҳбар ва педагог ходимлар, касбий фаолият натижалари қайд этишнинг электрон портфолиоси (таълим платформаси) тизими йўлга қўйилди. Шунга асосан касбий фаолият натижалари ва эришган ютуқларига асосан раҳбарлар ҳамда педагог ходимлар муқобил, масофавий, малака ошириш таълим муассасалари ва уйғунлашган ҳолда малака оширишга жалб қилинадилар.
Табақалаштирилган малака оширишни ташкил этишдан асосий мақсад эса раҳбар ва педагог ходимлар фаолиятини рағбатлантириш, уларнинг ишга бўлган қизиқишлари ҳамда ўз устида изланишларини кучайтиришдир.
Шу билан бир қаторда, бошқарув ва педагог кадрларнинг илмий-педагогик салоҳиятидан келиб чиқиб, уларнинг касбий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган узлуксиз малака ошириш шаклларини мустақил танлаш ҳамда ўзлаштириш имконияти яратилади. Шунингдек, малака ошириш ўқув режаларига бугунги замон талабларидан келиб чиққан ҳолда ва бошқарув кадрларининг фаолиятини амалга ошириш учун керак бўладиган янги модуллар киритилиб, бунда асосий эътибор амалиётга қаратилаётир. Ўқув режалардаги умумий соатнинг камида 70 фоизи амалий дарсларга ажратилгани шундан далолатдир.
Усталарнинг роли қонунда мустаҳкамлаб қўйилди
Янги таҳрирда қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги Қонунда профессионал ва олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш жараёнида амалиётнинг роли алоҳида таъкидланди.
Хусусан, мутахассис тайёрлаш жараёнида ишлаб чиқариш таълими усталарининг роли мустаҳкамлаб қўйилди. Шундан келиб чиқиб, институт ҳузурида ишлаб чиқариш таълими усталарини касбий фаолиятга тайёрлаш ва уларнинг узлуксиз малакасини ошириш марказини ташкил этишга киришилди.
15
Бунда профессионал таълим муассасасида иш фаолиятини бошлаётган усталарни педагогик жамоага олиб кириш ва таълим муассасасининг иш фаолиятига мослашувига ёрдам бериш, уларни амалий машғулотларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича замонавий самарали педагогик технологиялар билан қуроллантириш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, ўсмирлар ва катта ёшдагиларни ўқитишга қаратилган психологик хизматлар кўрсатиш, Wоrldskills ҳамда бошқа халқаро касбий кўрик-танловларга ўқувчи ва талабгорларни тайёрлаб бориш ҳам белгиланган.
Бундан ташқари, мазкур марказда профессионал таълим муассасалари гуруҳ раҳбарларини тайёрлаш учун ўқувчилар билан ишлаш, улар психологиясини ўрганиш ва методик таъминлашга қаратилган қисқа муддатли анъанавий, онлайн, оффлайн курслар ташкил этилади.
Натижадорлик — бош мезон
Шундай экан, бизнинг муассасамиз ҳам айнан мазкур талаблардан келиб чиққан ҳолда ўз фаолиятини янада жадал, янгиликларга ташналик руҳи билан давом эттиради. Бу борада хорижий тажрибалар асосида педагог ходимнинг малака оширишга бўлган эҳтиёжини ўрганиш, малака ошириш курсларига жалб этишнинг янги механизмлари ва методик таъминотини яратиш, ҳар бир тингловчининг айнан қандай билим ёки маълумотларга эҳтиёжи мавжудлигини аниқлаб, қаноатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш биз учун ҳамиша долзарб бўлиб қолаверади.
16
Хулоса ва таклифлар
Давлат ва жамият тараққиёти, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари салоҳиятини оширишда ўрта бўғин мутахассислари ҳамиша катта роль ўйнаб келган. Таъбир жоиз бўлса, улар ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг “олтин ўрталиғи”ни таъминлашда муҳим мувозанат кучи ҳисобланади. Бу нафақат тарихда, балки бугунги амалиётда ҳам ўз исботини топган ҳаётий ҳақиқатдир.
Айниқса, пандемия шароитида айнан профессионал таълимдан етишиб чиққан малакали мутахассисларнинг ўрни ва қадри яққол билинмоқда.
Президентимизнинг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мазкур ислоҳотларнинг яна бир пойдеворига айланди. Сабаби, унга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистонда Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи даражалари билан уйғунлашган янги бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим даражаларини қамраб олган профессионал таълим тизими ҳамда табақалаштирилган таълим дастурлари жорий этиладиган таълим муассасалари ташкил қилиниб, мазкур дастурлар асосида тегишли кадрлар тайёрлайдиган ўқув масканлари рўйхатлари тасдиқланди.
Бунга муштарак равишда, профессионал таълим тизимида тегишли таълим дастурлари жорий этилган касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлардан иборат профессионал таълим муассасалари тармоғи яратилди.
Унга биноан техникумларда:
— умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахсларга касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилдан кам бўлмаган муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида таълим берилиши, битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишни давом эттириш ҳуқуқига эга бўлиши белгилаб қўйилди.
Пировардида мазкур йўналишларда таҳсил олаётганлар нафақат зарур билимларни ўзлаштиришяпти, муносиб касб эгаси бўлишга интилмоқда, балки улар бошқаларга ҳам ўрнак бўлган ҳолда, жамиятга ўзларидаги кўникма ва тажрибани уйғунлаштирган интеллектуал капитал билан кириб боришлари учун мустаҳкам замин яратилди
17
Do'stlaringiz bilan baham: |