КИРИШ Ўзбекистон Республикасида илм-фан ва илмий фаолият соҳасини ҳамда инновацион фаолиятни бошқариш ва ташкиллаштириш, уни амалга оширишни мувофиқлаштириш, Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи ваколатли давлат бошқарув органи ҳисобланади;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади;
Вазирлар Маҳкамасига, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган фаолиятнинг алоҳида масалалари бўйича — бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади;
илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасалар томонидан амалга ошириладиган илмий фаолиятга оид давлат дастурлари ва лойиҳаларининг ягона буюртмачиси ҳисобланади. Ёшларни илмий ва инновацион фаолиятга жалб этишнинг самарали механизмларини жорий қилиш ва улар ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш соҳасида: Ёшлар академияси аъзоларини қўллаб-қувватлаш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар билан ҳамкорликда ёшларнинг интеллектуал, илмий ва ижодий салоҳиятини ошириш чораларини кўради;
илмий изланиш олиб боришни истаган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш учун имкониятлар яратиш ва янги авлод ёш олимларини тайёрлаш бўйича тизимли ишларни олиб боради, ёш олимларнинг илмий стажировкаларини ташкил этади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий ташкилотлар ва таълим муассасалари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишлари ва инновацион фаолиятда қатнашаётган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашади;
иқтидорли ва ташаббускор ёшлар бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш бўйича Ёшлар академиясининг онлайн платформасини юритади ҳамда мунтазам янгилаб боради;
илмий-тадқиқотларни бажариш иштиёқига эга иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш чораларини кўради, уларни олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотларнинг лаборатория базасидан фойдаланишлари учун зарур шарт-шароит яратади;
1
иқтидорли ва ташаббускор ёшларнинг амалий ва инновацион тадқиқотларни олиб боришлари учун имкон яратиш мақсадида лойиҳаларни шакллантиришда кўмаклашади;
илмий ишланмаларнинг ички ва ташқи бозорда рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида Ёшлар академияси аъзолари ҳамда иқтидорли ва ташаббускор ёшларга патентлаш, илмий ишланмаларни баҳолаш ва сертификатлаштиришда амалий ёрдам кўрсатади;
иқтидорли ва ташаббускор ёшлар томонидан ишлаб чиқилган илғор технологик ишланмалар асосида тажриба намуналарини яратиш ва тайёр маҳсулот босқичига олиб чиқиш учун зарур шарт-шароитларни таъминлайди;