Педагогик инновациялар, профессионал таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти



Download 106,03 Kb.
bet5/9
Sana28.04.2022
Hajmi106,03 Kb.
#586697
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
БМИ Жандулла 444444444444 (2)

креактивлик.

“Инновация” атамаси лотинча “новатио” сўзидан олинган бўлиб, “янгиланиш” (ёки “ўзгариш”), “ин” қўшимчаси эса лотинчадан “йўналишида” деб таржима қилинади, агар буни яхлит “Инноватио” кўринишида таржима қилсак – “ўзгаришлар йўналишида” деб изоҳланади. Инноватион тушунчаси биринчи бўлиб ХИХ-асрнинг илмий тадқиқотларида пайдо бўлди.


“Инновация” тушунчаси ўзининг янги ҳаётини “инновацион комбинациялар”ни таҳлил қилиш, иқтисодий тизимларнинг ривожланишидаги ўзгаришлар натижасида ХХ-асрнинг бошида австриялик ва америкалик иқтисодчи Й.Шумпетернинг илмий ишларида бошланган. Шумпетер 1900-йилларда иқтисодда ушбу терминни илмий қўллашга киритган дастлабки олимлардан эди. Инновацияга ҳар қандай турдаги янгилик сифатида эмас, балки мавжуд тизимнинг самарадорлигини жиддий равишда оширадиган омил сифатида қарашимиз лозим. Кенг тарқалган янглиш фикрлашларга қарамасдан инновациялар кашфиётлардан фарқ қилади. Инновацияларнинг илмий кашфиётлар ва ихтиролардан фарқи
Илм-фан – бу маълум маблағларни билимлар ва ғояларга айлантириш.
Инновациялар – бу билимлар ва ғояларни маблағларга айлантиришдир.
|Ихтиро – бу янги концепцияни яратиш демак.
|Инновация – бу ихтиронинг амалий аҳамиятини ажратиб кўрсатиш ва уни муваффақиятли сотиладиган маҳсулотга айлантириш. Инновациянинг 10 та амри
Мақсадингизни ифодаланг.
Жамоангизни илҳомлантиринг.
Диққатингизни харидорга қаратинг.
Ҳар кимга ўхшаманг.
Ҳамма нарсани шубҳа ғалвиридан ўтказиб кўринг.
Синергия* яратинг.
Жараённи яратинг.
Ҳар қандай хатарни олдиндан кўра билинг.
Ўзгаришларнинг етакчисига айланинг.
Ташаббускор бўлинг.
Инновацион фаолият
3
1.Янги гояларни жорий этиш. 2.Ихтирони яхши сотиладиган махсулотга айлантириш. 3.Билимни пулга айлантириш.
4.Эртанги дарамадни таминлаш. 5.Зарур махсулот ишлаб чикаришни таьминлаш.
1.1 Инновацион фаолият принциплари

Инновацияларнинг пайдо бўлиши ортида — узоқ йиллар давомида амалга оширилган ўта машаққатли меҳнат ётади. Аммо кўпинча, инновацияни яратишдан кўра, уни сингдириш ўта қийин масалага айланади. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда инновацияларга "яшил чироқ"ни ёқиш мақсадида, "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида"ги фармонни имзолади. Янги вазирлик вазифалари мамлакатда илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятининг истиқболли ютуқларини тарғиб қилиш, бу борада самарали механизмларни ишлаб чиқиш, илмий-экспериментал ихтисослашган лабораториялар, юқори технологик марказлар, технопарклар ва бошқа инновацион тузилмаларни мустаҳкамлашдан иборат. Президент Шавкат Мирзиёев "Халқимиз дунёқарашида инновация муҳитини яратиш энг муҳим вазифамиздир.


Инновация бўлмас экан, ҳеч бир соҳада рақобат, ривожланиш бўлмайди. Бу соҳадаги ўзгаришларни халқимизга кенг тарғиб қилмасак, одамларда кўникма пайдо қилмасак, бугунги давр шиддати, фан-техниканинг мислсиз ютуқлари билан ҳамқадам бўлолмаймиз", деган эди. Жорий йил "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили", деб эълон қилингач, мамлакатда "инновация" сўзи кўп янграй бошлади: ойнаи жаҳонда ҳам, электрон ва босма нашрларда ҳам, радио орқали ҳам, ҳатто, аксарият вазирликлар йиллик иш дастурларида ҳам айнан шу вақтгача бизга деярли нотаниш бўлган "инновация" сўзини учратиш мумкин.
Шу кечаю-кундуздаги ҳаётимиз янги тушунчалар, маҳсулотлар, технологияларга лиммо-лим. Нафақат Ўзбекистон, балки дунё тараққиётнинг янги — инновацион йўлини танлаган. Нега? Чунки бугун инновацион ғоялар, янгиликлар — мамлакатнинг ривожланиш даражасини белгилаб бермоқда.
Инновациялар аҳамиятини баҳолаш ўта мураккаб. Бугунги кунда сиз-у бизнинг ҳаётимизни ўзгартирган инновацияларнинг аксарияти илмий лабораторияларда дунёга келган. Олимлар кўплаб организмларнинг генетик таркибини аниқлашга муваффақ бўлдилар, бу эса биотехнологиялар — организмдаги генетик материалларни бошқариш ҳақидаги фаннинг ривожланишига олиб келди. Инновацион ўзгаришларнинг аксарият қисми ҳаётимизга саноат товарлари билан кириб келади ва ҳаёт тарзимизни яхшилашга, енгиллаштиришга қаратилган. Мисол учун, электрон-нурли телевизор ва мониторлардан суюқ кристалли экранларга ўтиш.
Уяли алоқа воситаларининг кириб келиши яна бир яхши инновацион янгиликка мисол бўла олади.
4
Умуман, ёппасига харидор қизиқишига сабаб бўлаётган товарлар борки, сингдирилган инновацияга мисол тарзида қўлласа бўлади. Дейлик, чанг йиғувчи халтаси бўлмаган чангютгичлар (бу ажойиб кашфиёт уй бекаларимиз томонидан муносиб баҳоланиши, шубҳасиз), рақамли фотоаппаратлар ва видеокамералар ва бошқа кўплаб товарлар ортида инновацион янгиликлар туради. Эслатиб ўтмоқчиман, 2017 йил охирида Парламентга йўллаган мурожаатномасида президент Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги илм-фан аҳволини қаттиқ танқид қилган ва 25 йил давомида мамлакат илм-фан билан шуғулланмаганини, балки борини йўқ қилганини айтган эди. Кўпинча корхоналар ўз илмий-тадқиқот фаолияти учун бюджет маблағлари етишмаслигида давлатни айблайдилар, бу омилни уларнинг инновацион фаоллигида асосий тўсиқ сифатида белгилайдилар. Шу билан бирга, сўров натижаларига кўра, бўш маблағларга эга бўлган ташкилотларнинг фақат ярми уларни инновацияларни жорий этишга сарфлаган. Шундай қилиб, мавжуд институционал муаммони ечилиши Ўзбекистон корхоналарининг инновацион фаоллигини кескин оширмайди. Бундан ташқари, мисол учун режали иқтисодиётда ташкилотларни давлат томонидан қўллабқувватлаш инновацияларнинг ҳажмини ўсишига ёрдам бермади. Таъкидлаш жоизки, инновациялар кўпроқ хорижий рақобатга учраган корхоналар томонидан амалга оширилади, шунинг учун инновацион лойиҳаларни тўғридан-тўғри давлат томонидан молиялаштиришдан кўра, бозорларда рақобат муҳитини шакллантириш, Ўзбекистон корхоналари учун кредит олиш бўйича чекловларини камайтириш ва умуман молия тизимини ривожлантириш бўйича чоралар самарилоқ ҳисобланади. Бундай стратегия миллий иқтисодиётни имитацион моделидан инновацион ривожланиш йўлига ўтиш учун зарур шартдир. Инновацияларни ишлаб чиқиш олимлар ва муҳандислар томонидан амалга оширилади, аммо бу жараённи ташкил этиш, молиялаштириш манбаларини излаш, ишланмаларни жорий этиш ва бозорга тайёр маҳсулотни жойлаштириш билан инновацион менежерлар шуғулланадилар. Улар Ўзбекистон шароитида деярли йўқ бўлганлиги сабабли, инновацион-имитацион ривожлантириш стратегиясини амалга оширувчи ташкилотлар ўз менежерларини чет элга ўқишга ёки амалиёт ўташ учун юборадилар. Бизнинг фикримизча, ушбу муаммони ҳал қилишда миллий иқтисодиётнинг инновацион даражасини ошириш соҳасида мақсадли давлат сиёсати бўлиши зарур. Ўзбекистон бизнес-мактабларини ғарбий услубда ишлайдиган таълим институтларига айлантириш миллий ташкилотларнинг инновацион фаоллигини оширишга ёрдам беради, бу эса, ўз навбатида, барқарор иқтисодий ўсишга олиб келади, чунки инновацион менежмент Ўзбекистон иқтисодиётининг рақобатдошлигини ошириш тизимига айланади ва инноватика, яъни корхоналарнинг инновацион фаолиятини методологияси ва ташкил этилиши бўйича билимлар соҳаси шаклланади. Инновациялар ишлаб чиқилишига инвестиция киритиш инновацион жараённинг ажралмас қисмидир. Бу ерда асосийси - янгиликни жорий этиш, уни инновация шаклига келтириш ёки ижобий натижага эришиш.

5
Жамиятнинг иқтисодий ривожланиши натижасида янги, янада самарали ишлаб чиқариш омиллари, инвестициялар ва илғор инновациялар пайдо бўлади. Инновациялар асосида ривожланиш нафақат иқтисодиётнинг балки фан сиғимли тармоқларида амалга оширилиши лозим, гарчи улар инновациялар ҳаётий циклининг босқичларида ишлаб чиқариш объектлари фаолияти сифатини оширишга ва ресурсларни тежашга ҳисса қўшса ҳам, балки ижтимоий-иқтисодий тизимларнинг интеллектуал ўзгаришини таъминлайдиган таълим соҳасида ҳам амалга оширилиши керак. Шундай қилиб, “инновация” категориясининг тавсифи шундан далолат берадики, унинг асосий элементи сифатида инновацион фаолиятнинг пировард натижаси - янги маҳсулот хизмат қилади, шунингдек, янгидан яратилган ёки такомиллаштирилган техник-технологик жараён ҳисобланади.


Ўзбекистон қонунчилигида шу вақтга қадар инновацион фаолият соҳасидаги муносабатлар, инновация ва инновацион фаолият соҳасидаги тушунчалар, иштирокчилар таркиби ва ушбу жараёнда уларнинг ўзаро муносабати, апробация механизмларини самарали ташкил этиш, илмий ишланмаларни амалиётга тадбиқ этиш ва саноатда ўзлаштиришни тартибга солувчи ягона қонун ҳужжатининг мавжуд эмаслиги ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш заруриятини кун тартибига қўйди. Ниҳоят, Давлат раҳбари томонидан жорий йилнинг 24 июль куни “Инновацион фаолият тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни имзоланди ва шу кундан эътиборан кучга кирди. 6 боб, 39 та моддадан иборат мазкур Қонунда қуйидагилар инновацион фаолият соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари этиб белгиланмоқда:
инновацион ривожлантиришнинг ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинишини таъминлаш;
устувор йўналишларни белгилаш;
зарур шарт-шароитлар ва инфратузилмани яратиш;
инновацион фаолият субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;
республика, тармоқ ва ҳудудий давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш;
давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш;
кадрларни тайёрлашни, қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
халқаро ҳамкорликни ривожлантириш

6



Download 106,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish