Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти


Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми



Download 100,11 Kb.
bet7/14
Sana12.02.2023
Hajmi100,11 Kb.
#910430
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
Афтореферат Вилоят 08.12.2021.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, уч боб, хулоса фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан иборат. Диссертациянинг ҳажми 130 бетни ташкил этади.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш қисмида тадқиқот ишининг долзарблиги ва зарурияти асосланган, муаммонинг ўрганилганлик даражаси ёритилган, тадқиқот мақсади ва вазифалари, объекти ва предметлари белгиланган, республика фан ва технологиялар ривожланишининг устувор йўналишларига мувофиқлиги кўрсатилган, тадқиқотнинг илмий янгилиги ва амалий натижалари баён қилинган, олинган натижаларнинг ишончлилиги асосланган, амалда жорий этилиши, эълон қилинган ишлар ва диссертациянинг тузилиши ва ҳажми бўйича маълумотлар келтирилган.

Диссертациянинг биринчи “Педагогика коллежларида ўқувчиларни инновацион таълим технологияларидан фойдаланиб касбий фаолиятга тайёрлашнинг назарий асослари”деб номланган бобида профессионал таълимда бўлажак педагог-тарбиячиларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг ўзига хос хусусиятлари кўриб чиқилди. Профессионал таълимда педагогика коллежи ўқувчиларни анъанавий ва инновацион ёндашувлар асосида касбий фаолиятга тайёрлаш имкониятлари, педагогика коллежлари ўқувчиларини инновацион таълим технологияларидан фойдаланиб касбий фаолиятга тайёрлашнинг педагогик шарт-шароитлари ёритиб берилди.


Бугунги кунда мутахассисларни мажмувий тарзда касбий фаолиятга тайёрлаш сифатини оширувчи қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим устувор ривожлантириш чора-тадбирлари, бу борада идоралараро мажмуавий янги мазмун ва таълим технологияларини жорий этишга қаратилган, кенг қамровли ахборот-ресурс, профессионал таълим муассасалари учун инновацион ёндашувларни жорий этиш, профессионал таълим муассасаларида касбга йўналтириб ўқитишнинг янги ҳуқуқий базаси, академик эркинлик нормалари, бозор иқтисодиёти тамойиллари, профессионал таълим муассасаларининг янги турлари ва турларини пайдо бўлиши, ижтимоий шерикликни ривожлантириш, минтақавий иқтисодиётни ривожлантириш борасида амалий ишлар қилинмоқда.
Хусусан, педагогика коллежларида ҳам бўлажак педагог-тарбиячиларни тайёрлашда ҳам таълим жараёнини инновацион таълим технологиялари асосида такомиллаштириш муҳим саналади.
Илмий-педагогик адабиётларда инновациялар деганда педагогик воқелик мақсадларини кўзловчи узлуксиз, динамик ва ижодий жараёнлар тушунилади (З.A.Аббосов). Шунингдек, улар замонавий (ёки замонавийлаштирилган) ғоялар (назариялар, усуллар, технологиялар ва бошқаларни яратиш, ўзлаштириш, улардан фойдаланиш ва тарқатишнинг мотивли, мақсадга мувофиқ ва онгли жараёнининг якуний натижаси сифатида тақдим этилади.) тегишли ва муайян шароитларга мослаштирилган ва зарур мезонларга жавоб беради (В.M.Полонский). Инновациялар мазмунни шакллантириш, мақсадларни шакллантириш, таълим ва тарбиянинг метод ва шаклларини танлаш, ўқитувчи ва ўқувчининг биргаликдаги фаолиятини ташкил этишда (И.Ф.Исаев) ва янгиликларни киритишда кўринади.
Педагогика коллежида бўлажак мактабгача таълим ташкилоти (МТТ) тарбиячисининг инновацион таълим технологиялари орқали касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнини ташкил этишда анъанавий ва инновацион ёндашувлар доирасида таълим технологиясининг компонентларини аниқлаш зарурияти туғилади.
Д.Ахметов ва Л.Гурье ўқитишнинг анъанавий ва инновацион ёндашувлари доирасида таълим технологиясининг компонентларини аниқлаш натижасида уларнинг мазмунидаги қуйидаги фарқларни аниқлайдилар (1-жадвал)
1-жадвал

Download 100,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish