Технологик хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда кейснинг тавсифномаси:
Ушбу кейснинг асосий манбаи кабинетли ҳамда амалий бўлиб, кейснинг асосий объекти тиббиёт тизимига йўналтирилгандир. Бу ташкилий институтсионал кейс бўлиб, маълумотлар вазиятлар ва саволлар асосида тузилган. Ҳажми ўртача, тизимлаштирилган бўлиб, тренингга мўлжалланган ўқув мавзу бўйича билим ва кўникмалар ҳосил қилишга қаратилган. Дидактик мақсадларга кўра кейс муаммоларни тақдим қилишга, уларни ҳал этишга, таҳлил қилиш ва баҳолашга қаратилган.
Ушбу кейсдан “Кимё”, “Молекуляр биология”, “Физиология”, “Биомеханика” ва бошқа “тиббий” фанларда ҳам фойдаланиш мумкин.
КЕЙС: КИРИШ. БИОКИМЁ ВА МОЛЕКУЛЯР БИОЛОГИЯНИНГ ПРЕДМЕТИ, ВАЗИФАЛАРИ ҲАМДА ҚИСҚАЧА РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ, АҲАМИЯТИ
Кириш.
Кейинги йиллар биохимияда яна бир янги йўналиш - функсионал биохимия пайдо бўлди. Бу соҳанинг вазифаси Ҳужайра органоидларида содир бўладиган биохимия ўзгаришларнинг моҳиятини ўрганишдан иборат.
Бундан ташқари ўсмирлар биохимияси ва микроорганизмлар биохимияси фарқланади.
Биохимия биология ва химия фанлари оралиғидаги бир соҳа бўлганлиги учун, у шу икки фаннинг маълумотлари, ва ғояларига асосланади. Биохимия алоҳида фан сифатида биология ва химия фанларининг маълум ривожланиш босқичларида пайдо бўлган. Биохимия ҳақидаги дастлабки тушунча машҳур франгўз олими Лавуазе (1743-1794) нинг ХВИИ аср охирларида олиб борган тажрибаларидан бошланган деб ҳисобланади.
Биохимиянинг бошланғич тарихи органик химиянинг пайдо бўлиши ва химикларнинг ўсимлик ҳамда ҳайвонлардан турли моддаларни ажратиб олишдаги муваффақиятлари билан боғлиқ. Маълумки, бу ишлар Велер (1800-1882) томонидан танада азот алмашинувининг охирги маҳсули мочевинани синтез қилишдан бошланади. Бу муҳим кашфиёт туфайли ҳайвон маҳсулотлари табиатдан ташқари қандайдир кучлар таъсирида пайдо бўлади, деб даъво қилиб келган витамизм назариясига қаттиқ зарба берилди ва шу билан органик химия тарихининг биринчи соҳалари очилди. Ана шу даврда Либих (1803-1873) барча ўсимликларнинг озиқ манбаи пластик аҳамиятга молик бўлган оқсил, углевод, ёғ ва минерал моддалардан ташкил топишини қайд этади.
Органик химиянинг бундан кейинги эришган ютуқлари, хусусан, Шеврел (1786-1889) томонидан ёғлар тузилишининг ўрганилиши, рус олими А.М.Бутлеров (1828-1886) ва немис олими эмил Финер (1852-1919)нинг углеводлар, коссел (1853-1927) ва Фишернинг нукмопротеидлар ҳамда моддалар ва ҳужайра ларнинг таркибий қисмларини аниқлашга имқон берди. ХИХ асрнинг иккинчи ярмида ўсимликлар ва ҳайвонлар физиологиясини ўрганишда катта мувоффақиятларга эришилди: физиологик тадқиқотларда, организмнинг химиявий таркибий қисмлари ва улардаги химиявий жараёнларни текшириш ишлари кўлами кенгайиб борди. Машҳур Франсуз олими Л.Пастер (1822-1895) ачиш жараёнининқ табиатини, К.А.Тимирязевнинг (1843-1920) ўсимликлардаги фотосинтез жараёнини ўрганиши бунга мисол бўла олади.
ХИХ асрнинг охири ва ХХ аср бошларида физик химиянинг асосий тушунчалари - электролитик диссотсиатсия, водород ионлари қонсентратсияси - рН, оқсилларнинг калоид табиатининқ, оқсидланиш - қайтарилиши потенсиали ва уларнинг биологик ҳодисаларга тадбиқи ҳақида асосий маълумотлар олинди. Шу йилларда вируслар ва уларнинг нуклеопротеид табиати, ички секретсия безлари ҳамда уларда моддалар алмашинувини бошқаришда асосий рол ўйнайдиган гармон номли биологик фаол химиявий маҳсулотлари аниқлана бошланди. Варбург (1883-1970), Виланд (1877-1957), А.Н.Бах (1857-1946), В.Н.Палладин (1859-1922) Кейлин (1887-1963) ва Теорелл ишлари асосида Ҳужайра нинг оқсидланиш жараёнлари ҳақидаги дастлабки назариялар майдонига келди. Шу даврда биринчи биохимия кафедралари ташкил этилди, дарсликлар ва журналлар нашр қилина бошланди. Кейинги йилларда биохимиянинг тез сурҳъатлар билан тараққий этишига шу даврдаги тадқиқот ишларини олиб бориш учун бир қатор аппаратлар, янги усулларнинқ кашф этилиши ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. Булар қаторида тўқималарнинг нафас олишини текшириш учун Варбургнинг қимматли манометрлик аппарати, Сведбергнинг ултрасентрифугаси, Тиземуснинг электрофорез аппарати ва кейинроқ изотоплар усули ҳамда 1908 йилда рус олими Увет кашф этган храматография усулининг модификатсияси қоғоз храмотографиясининг биологик ва химиявий текширишлар учун тадбиқ қилиниши муҳим ўринни эгаллади.
Ҳужайра (юнонча - кимос, лотинча - тселла бўлик) атамаси биринчи марта инглиз микроқопчиси Орберт Гук томонидан таклиф қилинган.
Ҳужайра элементар тирик система, у мустақил яшаш, ўзидан кўпайиш ва ривожланиш қобилиятига эга. Тўла-тўкис ҳужайра кўпинча унинг марказида жойлашган қаттиқ думалоқ масса - ядродан ва ўзидан майда аъзочалардан - органеллалар ёки оргоноидлар тутувчи тиник, ярим суюқ масса - ситоплазмадан тузилган системадир.
Қуйидаги кейсда мазкур соханинг предмети ва шуғулланадиган масалалари катта аҳамиятга эга, жумладан, биология фанлари орасида, айниқса, тиббиётда тутган ўрни муҳим бўлиб, биология фанини тавсифий сохадан экспериментал йўналишга айлантиришда катта қисса қўшиб келмоқда. Мазкур фанда хужайра фаолиятини кимёвий мушохада қилишда, асосий физик - кимёвий услуб ва услубиётлардан фойдаланиш йўллари кўрсатилади.
Ушбу кейсни муваффақиятли амалга ошириш учун мавзу бўйича жисмоний тарбия тизими звенолари ва элементлари ҳақида билим ва кўникмаларга эга бўлиш зарур.
Тавсия этилган кейсни эчиш қуйидаги натижаларга эришишга имкон яратади:
ўзлаштирилган мавзу бўйича билимларни мустаҳкамлаш;
муаммонинг ҳамда қабул қилинган эчимнинг индивидуал ва гуруҳий таҳлилида билим ва кўникмаларни қайта топшириш;
мантиқий фикрлашни ривожлантириш;
мустақил равишда қарор қабул қилиш кўникмаларини эгаллаш;
ўқув ахборотларини ўзлаштириш даражасини текшириб кўриш.
“Биокимё”нинг тарихини биласизми?
(1-вазият)
Ҳозирги замон биологияси ўрганилаётган обектга қараб бир неча бўлимга бўлинади. Биохимиянинг организмларнинг химия таркибини ўрганадиган соҳаси статик биохимия дейилади. Тирик организмдаги моддалар алмашинуви протсессларини ва улар билан боғлиқ бўлган энергия алмашинувини динамик биохимия ўрганади.
Кейинги йиллар биохимияда яна бир янги йўналиш - функсионал биохимия пайдо бўлди. Бу соҳанинг вазифаси Ҳужайра органоидларида содир бўладиган биохимия ўзгаришларнинг моҳиятини ўрганишдан иборат.
Бундан ташқари ўсмирлар биохимияси ва микроорганизмлар биохимияси фарқланади.
Биохимия биология ва химия фанлари оралиғидаги бир соҳа бўлганлиги учун, у шу икки фаннинг маълумотлари, ва ғояларига асосланади. Биохимия алоҳида фан сифатида биология ва химия фанларининг маълум ривожланиш босқичларида пайдо бўлган. Биохимия ҳақидаги дастлабки тушунча машҳур франгўз олими Лавуазе (1743-1794) нинг ХВИИ аср охирларида олиб борган тажрибаларидан бошланган деб ҳисобланади.
Биохимиянинг бошланғич тарихи органик химиянинг пайдо бўлиши ва химикларнинг ўсимлик ҳамда ҳайвонлардан турли моддаларни ажратиб олишдаги муваффақиятлари билан боғлиқ. Маълумки, бу ишлар Велер (1800-1882) томонидан танада азот алмашинувининг охирги маҳсули мочевинани синтез қилишдан бошланади. Бу муҳим кашфиёт туфайли ҳайвон маҳсулотлари табиатдан ташқари қандайдир кучлар таъсирида пайдо бўлади, деб даъво қилиб келган витамизм назариясига қаттиқ зарба берилди ва шу билан органик химия тарихининг биринчи соҳалари очилди. Ана шу даврда Либих (1803-1873) барча ўсимликларнинг озиқ манбаи пластик аҳамиятга молик бўлган оқсил, углевод, ёғ ва минерал моддалардан ташкил топишини қайд этади.
Соҳанинг қайси тури ҳужайра органоидларида содир бўладиган биохимия ўзгаришларнинг моҳиятини ўрганиш вазифасидандан иборат?
Do'stlaringiz bilan baham: |