83
бошқа паренхиматоз) аъзолар копиллярлари орқали бронхларга ва улар орқали
томоққа сўнг қайтадан яна ичакларга ўтиши маълум.
Янгидан ичакларга тушган
аскариданинг личинкалари ривожланиб улар етук чувалчангларга айланади ва жараён
яна давом этади. Аскаридаларнинг инсон организмидаги бундай циклик
ривожланиши хар хил патологик жараёнларнинг пайдо бўлишига олиб келади.
Уларнинг личинкалари таъсиридан ўпкаларда инфекция ўчоғли пневмония ва қон
оқишларининг бузилиши кузатилади. Аскарадилар ичак деворини шикастлаб
перетонитнинг ривожланишига сабаб бўлади.
Қатор ҳайвонларнинг, чунончи захарли илонлар, хашаротлар, балиқларнинг ва
х.к захарлари инсон организмларида оғир касалликларни чакиради. Айниқса илон
захари инсон хаёти учун нихоятда хавфлидир. Ер куррасининг ахолиси орасида хар
йили ўрта хисобда 1 млн кишини илон чақиши ходисаси рўйхатга
олинган ва
булардан ўртача хисобда 30 – 40 мингги ўлим билан тугалланади.
Илон захарининг токсик таъсири унинг таркибидаги протеолитик ва липолитик
фементларига бевосита боғлиқ, масалан: Гурза ва кобра захарлари организмга кирган
жойида яллиғланиш, эдэма ва некроз чақиради. Бу захарларнинг таркибидаги махсус
фосфолипаза ферменти борки у инсон ҳужайра мембранасининг асосини ташкил
этган летцитинларни гидролитик йўл билан лизолецитинга айлантиради уларнинг
емирилишига олиб келади. Айни вақтда илон захарларининг қонга ўтиши
эритроцитларнинг гемолизини чақиради. Айниқса
кобра захари марказий нерв
системасига жиддий шикастловчи таъсир кўрсатади. Бундай холда одамда умумий
заифлик, кескин қувватсизлик, уйқучанлик нафас ва юрак фаолиятининг иши
пасайиши, сўлак ажратилишининг камайиши, қайт қилиш, бехохиш нажаз ва сийдик
ажратиш кузатилади. Улар оқибатида инсон хушини йуқотади ва агар уз вақтида
тегишли чора тадбирлари бажарилмаса илон чаққандан 1–7 соат ўтгач
нафас
марказининг фалажланиши натижасида халок бўлади. Чунки кобра захари нафас
мушакларини харакатлантирувчи тизилмалари ҳамда нервларни шикастлайди
(
фалажлайди).
Илон захари айниқса лейкоцитларга, кўпроқ томирларнинг эндотелиал
қатламига, буйрак тўқимасига, жигар ва нерв системасига кучлироқ шикастловчи
таъсир кўрсатади. Захар таъсирида тромбоцитларнинг парчаланишининг кучайиши ва
томирларнинг шикастланган эндотелиал ҳужайралардан қонга кўп миқдорда
тромбопластин ажралиб чиқади. Бу қоннинг ивиш қобилияти ортишига сабаб бўлади.
Лекин оғир холларда қонда табиий антикоагулянтлар ва
фаоллашган фибринолизин
миқдорининг ортиши қоннинг ивиш қобилиятининг секинлашуви билан
натижаланади.
Қора қурт, чаён, ари ва бошқа бўғим оёқлиларнинг захарлари хам инсон
организмига кучли таъсир кўрсатади. Хусусан, ари захарининг патоген таъсири уни
организмга кирган сохада пайдо бўлган яллиғланиши ва эдемага боғлиқ.
Баъзи
одамларда ари захарининг таъсирига кўникиш бошқаларда эса унга нисбатан
аллергия реакциялари юзага келиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: