85
яшашга интилади. Инсон касалликларининг пайдо бўлишида иқтисодий, ижтимоий ва
маданий хаёт шароитлари, овқатланиш, тиббий ёрдамнинг савиясини ва бошқа
омилларнинг аҳамияти нихоятда катта. Мехнатнинг оғирлиги, ишсизлик, яшаш
шароитининг ёмонлиги, овқатнинг етишмаслиги, тиббий ёрдам савиясининг пастлиги
ва х.к организмни жисмоний заифлантиради, хар
хил касалликларнинг пайдо
бўлишига олиб келади. Мавжуд бўлган хасталикларнинг кетишини оғирлаштиради,
асоратларга олиб келади, хуллас умрни қисқартиради. Аксинча мехнат килишни
енгиллаштириш ва яшаш шароитини яхшилаш ва х.к инсоннинг сихат-саломатлигини
сақлашга, касал бўлганида тўла–тўкис соғайишига ёрдам беради. Бундай тадбир
чоралари касалликнинг олдини олади ва инсоннинг умрини узайтиради. Тиббий
хизматни
яхши ташкил этилиши, касалликларнинг профилактикаси, уларни ўз
вақтида даволашнинг мухим гаровидир. Сифатли овқатланиш ва бадантарбия
тадбирлари эса ялписига ахолини соғлиғини мустахкамлайди. Инсон организмини
патоген омилларга қарши чидамлилигини орттиради. Бундан кўриниб турибдики
ижтимоий ва иқтисодий шароитларни инсон саломатлигида аҳамияти каттадир.
Шубхасиз ижтимоий ва иқтисодий шароитлар
баъзи касилликларнинг пайдо
бўлиши ва тарқалишига таъсир кўрсатади. Бундай касалликларга сил, алкоголизм,
наркомания, орттирилган иммун етишмаслиги авитаминозлар ва овқат
етишмаслигидан келиб чиқадиган бошқа патологик жараёнлар киради. Бошқа
касалликларни хам пайдо бўлиш ва ривожланишида иқтисодий ва ижтимоий
шароитлар бевосита, билвосита ёки умуман иштирок этадилар.
Албатта давлат
соглиқни сақлаш ва бошқа маъмурий ҳамда жамоатчилик ташкилотлари томонидан
олиб бориладиган профилактик чора – тадбирлар (айниқса юқумли касалликларга
қарши вакцинациялар) самарали равишдаги антибиотик терапиялар, ўз вақтида
тегишли даражада сулфаниламид препаратларини қўллаш инфекция ўчоқларини
назоратда ушлаш, йўкотиш касалликлардан ўлим холларини сонини камайтиради,
инсоннинг соғ булишлигига, умрини узайишига олиб келади. Ҳозирги вақтда
иқтисодий жихатдан яхши тараққий этган мамлакатларда ўлимнинг
сабаблари
орасида қарилик даври учун хос–юрак томир системасининг касалликлари нисбатан
кўпроқ, ёмон сифатли ўсмалар натижасида ўлиш анча ортади. Буни қуйидаги
жадвалдан кўриш мумкин. Бу жадвалда 1910 йил 1965 йилларда ахоли орасида ўлим
билан якунланган касалликлар келтирилган, кўриниб турибдики XX асрда юрак
томир системасининг касалликлари ва ёмон хоссали ўсмалар сонининг оритиши, бир
томонда табобатни юқумли хасталиклар устидан қозонаётган ҳалабаси ва ахоли
орасида ёши катталар–қарилар сонининг ортиши билан боғлиқ.
Иқтисодий жихатдан юқори тараққий килган мамлакатларда
инсон
организмига патоген таъсир этувчи янги омиллар пайдо бўлмоқда. Уларга атроф–
мухитни
ифлословчи саноат, чиқиндиларининг ажратилиши, қишлоқ хўжалигида
кенг қўлланиладиган пестицидлар, автомобил ва бошқалар ажратадиган захарли
газларни камайтириш борасида кўп ижобий ишлар қилинмоқда. Чунончи атроф –
муҳитни кимёвий заводларнинг чиқиндилари билан ифлосланиши, ҳавода ва
тупроқдаги патоген кимёвий моддалар миқдорини камайтириш каби тадбирлар олиб
борилмоқда. Айниқса бу борада пестицидларни кўп миқдорда қўллаш,
уларни сув,
озиқ–овқат моддалар орқали организмга тушиш эхтимолининг олдини олиш ва х.к
каби мухим чораларни амалга ошириш соғломлаштиришнинг зарурий омилларидан
биридир.
Рухий кечинмалар, ғам–ташвиш, эмоционал стресс, сифатсиз овқатланиш каби
ижтимоий-иқтисодий омиллар маълумки, организм резистентлигини заифлаштиради,
ташқи мухит патоген омилларининг салбий таъсирига кулай шароит яратади, ҳамда
уларнинг ўзи хам баъзи касалликларни – неврозлар, рухий касалликлар ва х.к – пайдо