Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

 
Канцерогенезда вирусларнинг аҳамияти. 
1945 
йили Л.А.Зилъбер ўсмалар пайдо бўлишининг вирус-генетик назариясини 
таклиф этди. Бу назарияга кўра ўсма трансформациясининг механизми шундаки, гўё 
вируснинг геноми ҳужайра геномига кириб, у билан интеграция яратади. Кейинчалик 
бу назария ўзининг экспериментал тасдиқини топди. Бу ерда Хюбнер ва Тодаронинг 
олган натижалари алохида аҳамиятга эга. Далил шундан иборатки С-типли онкоген 
вируслар хар турдаги соғлом ҳайвонлар тўқималарида аниқланади ва зигота орқали 
вертикал бўйича ўтади. Бироқ, бундай холда ўсма пайдо бўлмайди, чунки эволюция 
жараёнида организм вируснинг геномини репрессияловчи генлар хосил қилса керак. 
Ҳужайра геномига онкорнавируслар геномини бирикиши учун “генетик 
маълумотни тескари ўтиши” аҳамиятга эга С.М. Гершензон (1960) хамда Темин 
(1964) 
ларни кўрсатишича, ирсий маълумотни ўтиши фақат ДНКдан РНКга томон 
эмас, балки тескари йўналишда хам бўлиши мумкин. РНК бўйича, гўё қолипдагидек, 
комплементар ДНК синтезини амалга оширувчи фермент топилди. Бу ферментни 
тескари транскриптаза, ёки РНКга боғлиқ ДНК-полимераза деб аталади. Ўсма 
яратувчи РНК-тутувчи вирусларда вируснинг тескари транскриптазаси, ҳужайралар 
геномларида шу вируслар ДНК-нусхалари ошкор қилинди. Шундай қилиб, тескари 
транскриптазани тўхтатиш йўли билан онкорнавируслар чақирувчи ўсмаларни 
олдини олиш ва даволаш ғояси пайдо бўлди. 


297 
Онкогенезнинг марказий масаласи бўлиб вируслар онкогенларининг тузилиши 
ва уларни ҳужайра геномига таъсир қилиш механизми хисобланади, яъни соғлом 
ҳужайрани ўсма ҳужайрасига трансформация масаласидир. Бунинг учун бир 
томондан, ўсма хосил қилувчи вируслар онкогенлари билан кодланган оқсилларнинг 
бирламчи тузилиши ва аминокислоталар кетма-кетлиги ўрганилди. Иккинчидан 
тўқималарнинг баъзи ўсиш омилларини тузилиши ўрганилди.Малум бўлишича ўсма 
хосил қилувчи вирусларнинг онкогенлари тўқималар ўсишнинг баъзи омилларига 
ўхшаш тузилишга экан. Масалан: маймунлар саркомаси вируснинг онкогени тузилиш 
жихатидан тромбацитлар ажратадиган ўсиш омилига айнан ўхшайди. 
Бундан ташқари, яна шундай экспериментал далиллар хам олинганки, унга 
кўра вируслар ҳужайра геномига кириб ва ўз геномининг таркибига хўжайин-
ҳужайранинг бир қисм генларини киритиб хам онкогенликни номоён қилади. 
Шундай қилиб, юқорида келтирилган маълумотлар Хъюгснинг эпигеном 
гипотезасининг вариантини далиллари хисобланади. 
Ҳужайрани ўсмага трансформацияси учун вируснинг Хюбнер ва Тодаро (1969) 
томонидан онкоген деб аталган, онкоген вирус геномининг фақат кичик қисми 
тўғрироғи фақат бир ген жавобгар бўлиши мумкин. Онкорнавирусларда ва рарова 
гуруҳининг ДНК сақловчи вирусларини вирус геномида ҳаммаси бўлиб 5-6 генлар 
бор холос. Бу вирусларнинг дефект штаммлари бўлиб, улар оқсилли пардалар 
генларини йўқотган аммо трансформацияловчи, канцерогенлик қобилиятини сақлаб 
қолган бўлади. 
Маълум хароратга сезгир онковируслар штаммлари мавжуд. Бу штаммлар 
нормал ҳужайраларни 36
0
С ўсма ҳужайраларига трансформациясини чиқаради, аммо 
ўсма тўқимасини 39
0
С кулътура холида ўстирилганда у яна нормал тўқимага 
айланади, ва хароратни яна 37
0
С га қайтарилса яна ўсмага айланади. Бу вирус 
канцерогенезининг асосан қайтувчанлигидан далолат беради.
Омилнинг трансформацияловчи таъсирини бошланиши ва ўсмани клиник 
жихатдан пайдо бўлиши орасида маълум латент (яширин) давр мавжуд, у инсонларда 
йиллаб давом этиши мумкин. Латент даврни пайдо бўлиш сабаби вирус геномининг 
фаоллигини пасайтирувчи репрессорни тўхтатиш зарурлигидир (вирусли 
канцерогенез холида) ўсма ўсишинингбошланғич даврида секин ўсувчи ўсма 
ҳужайраларининг кўпчиликни ташкил қилишидир. Яширин трансформацияланган 
ҳужайралар промоциясини заруриятидир. 
Промоция – фаоллашиш канцерогенез ривожланишининг механизмининг 
иккинчи босқичидир. Трансформацияланган ҳужайралар тўқимада узоқ муддат 
фаолсиз шаклда қолиши мумкин. Ўзи трансформация чақирмайдиган, қўшимча 
коканцероген омилнинг таъсири билан ҳужайра бўлинишининг стимуляцияси пайдо 
бўлади, латент холатидаги ўсма ҳужайралари кўпая бошлайди, ва ўсма тугунини 
хосил қилади. Канцерогенларни кўпчилиги хам трансформация чақирувчи хам 
фаоллашдирувчидир. 
Экспериментда канцерогенезни икки босқичли жараён сифатида ўрганиш 
мумкин, яъни алохида трансформация ва алохида промоцияни ўрганиш мумкин. 
Бунга яққол мисол Беренблюм-Моттрам тажрибасидир. Сичқонларнинг терисига 25 
мкг миқдорида метилхолантерен текказилади. Бу миқдор ҳайвоннинг бутун хаёти 
давомида ўсма пайдо қилиш учун етарли эмас. Сўнг ҳайвонларни терисини худди шу 
жойига ўзи хечқачон ўсма чақирмайдиган кротон ёғи суркалди, шу тажриба 
шароитида у канцероген билан трансформацияланган ҳужайраларни кўпайишини 
фаоллаштиради. Ҳайвонларда ўсма пайдо бўла бошлайди. 
Трансформацияланган латент ҳужайраларни борлигини Фишер тажрибасида 
хам ошкор қилиш мумкин. Бу тажрибада каламушнинг венасига 50 дона Уокер 


298 
карциномасининг ўсма ҳужайралари юборилади. Бу миқдор аслида ўсмани 
индукцияси учун етарли эмас, ва инъекция қилингандан кейин узоқ муддат 
каламушларда ўсма пайдо бўлмайди. Лекин шу каламушларни қорин бўшлиғини 
жаррохлик йўли билан бир неча марта очилса ва жигарига тегилса, у вақт каламушлар 
жигарида Уокер карциномаси пайдо бўлади. 
Яллиғланиш 
чақирувчи 
моддалардан 
баъзилари 
канцерогенезни 
фаоллаштиради. Масалан, Бернблюм-Моттрам тажрибаси шароитида иприт ва 
кантаридиннинг суюлтирилган эритмалари терига кучсиз қитиқловчи таъсир қилади 
холос, лекин улар, аниқ антиканцероген таъсир кўрсатади. Фаоллашишнинг 
механизми эхтимол трансформацияланган ҳужайрада ҳужайра бўлинишининг 
репрессори йўқотилган ёки ингибирланган бўлса, у вақт ҳужайра бўлинишининг 
бошланиши учун қўшимча стимул (туртки) талаб қилинса керак. 
Прогрессия – канцерогенез механизмининг учинчи босқичидир. Прогрессия 
деб ўсган сари ўсмани асосан малигнизация томон хоссаларини турғун сифатий 
ўзгаришлари тушунилади. Ўсмалар прогрессияси бирқанча омиллар таъсирида пайдо 
бўлади. 
1.
Одатда бирламчи канцерогенезга битта эмас, балки бирнеча ҳужайралар жалб 
қилинади, бу, ривожланаётган ўсмада бир неча ҳужайралар сублиниясини 
шаклланишига имконият яратади. Ўсаётган ўсмада ўзгарувчан шароитлар таъсирида 
(
озиқланиш, қон айланиши, иннервация) хаётга энг қобилиятли ҳужайраларни танлаб 
олиниши содир бўлади. Маълум ҳужайралар имтиёзга эга бўлади. Ўсма тўқимаси 
ўсган сари организмда гормонал регуляция ўзгаради, ва нихоят қайси бир сублиния 
ҳужайраларига қарашли антижисмлар хам хосил бўлиши мумкин. Натижада, вақт 
ўтиши билан бошида камчиликни ташкил қилган ўсма ҳужайраларини сублинияси 
имтиёзга эга бўлади. 
2. 
Прогрессияга олиб келувчи ҳужайраларнинг генотипи ва фенотипини 
ўзгариши ўсма ҳужайрасининг геномига канцероген омилни таъсирини давом этиши 
билан боғлиқ бўлса керак. 
3. 
Ўсма ҳужайраларида репаратив ферментлар фаоллигини камайиши уларда 
тўсатдан (спонтан) мутацияларга олиб келади. 
4. 
Ўсма ҳужайраларини ўсма чақирувчи ва ўсма чақирмайдиган вируслар билан 
суперинфекцияси натижасида янги хоссаларни эгаллаши келиб чиқади. 
5.
Амалий нуқтаи назардан, аҳамиятлиси шуки, прогрессия кўпинча ўсмани 
ўсиш тезлигини ортишига олиб келади. Ўсма ҳужайралари гетероген бўлганлигидан, 
ўсмани химиотерапия усулида даволашда дорининг таъсирига чидамли ҳужайраларни 
танланиши кузатилади. 
Ўсмаларнинг ёмон хоссалиги. 
Ўсма ўсаётганида ўсма ҳужайраларини чексиз назоратларсиз кўпайиши 
қобилияти организмни муқаррар халокати билан тугалланишини белгиламайди, 
чунки ўсма тугунини жаррохлик йўли билан олиб ташлаш тўла соғайишни 
таъминлайди. Аммо ўсманинг ёмон хоссалиги тўла соғайишига тўсқинлик қилиши 
мумкин, ёмон хусусият деганда ўсмани инфилътратив ўсиши ва метастазлар бериш 
қобилияти тушунилади. 
Ёмон хоссали ўсмаларнинг яна бир хусусияти тўқима анаплазияси ва 
организмни кахексияга олиб келиш қобилиятидир. Яхши хоссали ўсмалар ёмон 
хоссалиларига айланиши мумкин. 
Ўсмани инфилътратив ўсиши ва метастазлар хосил қилиши ўсма тўқимасида 
ҳужайралараро алоқаларни бузилиши билан боғлиқ. Ўсмаларда ва ўсма 
ҳужайраларини сунъий ўстирилганда контактли тормозланишни пасайиши 
кузатилади. Агар нормал ҳужайраларни тўқима кулътурасида ўстирилса, ўсиш 


299 
фронти бўйича ҳужайралар кўпайиб, бир-бири билан контактга келади, мана шу ерда 
тўқимани ўсиши ва ҳужайраларни кўпайиши тўхтайди. Ўсма ҳужайралари эса бир-
бирига тегиб хам ўсишни давом эттиради, ва кўп қатламли тузулма хосил қилади. 
Ўсма ҳужайраларида контактли тормозланишни йўқлиги ўсма ҳужайраларини 
инфилътратив ўсиш қобилиятини тушунтириб беради. Бу вақт ўсма тўқимаси соғлом 
тўқима ҳужайраларига илдизлаб кетади. Нормада контакт тормозланишни асосида 
ҳужайра мембранасини ҳужайралар бўлиниши регуляциясига таъсири ётса керак. 
Ўсма ҳужайраларида бу механизм йўқолади. 
Ўсмани инфилътратив ўсиш ва метастазлар хосил қилиш механизмларида ўсма 
ҳужайралари мембраналарининг қуйидаги хусусиятлари аҳамиятга эга. 
1. 
Ўсма ҳужайралари мембраналари орасида тирқичсимон контактларни пайдо 
бўлиши камайган, нормал ҳужайралар шулар ёрдамида ўзаро бевосита цитоплазмадан 
цитоплазма ўртасида кичик молекулали (молекула массаси 2000гача бўлган) 
моддаларни алмашлаб туради. Булар орасида бўлиниш ингибиторлари, хусусан 
циклик АМФ бўлиши мумкин. Ўсма ҳужайраларида ц-АМФ миқдори жуда 
камайганлиги маълум. 
2. 
Ўсма ҳужайраларининг мембраналарида тиркалган протеолитик ферментлар 

катепсинлар ошкор қилқнган, улар мембраналарни бузилишига ва нормал 
ҳужайралар контактини бузилишига имконият яратади, ва оқибатида ўсма 
ҳужайраларни нормал ҳужайралар орасига ўсишига шароит пайдо бўлади. Иккинчи 
томондан катепсинлар ўсма ҳужайралари орасида контактни пайдо бўлиш 
эхтимолини камайтиради ва шу йўл билан ҳужайраларни бўлинишини 
рағбатлантиради (стимуллайди). 
3. 
Ўсма тўқимасининг ҳужайралараро суюқлигида 4 протеолитик ферментлар - 
катепсинлар эркин холида топилган, улар лизосомаларда хосил бўлиб, нормал ва ўсма 
ҳужайраларининг мембраналарини ўзгартиради, уларни контактини бузадилар, 
инфилътратив ўсишга ва метастазлар пайдо бўлишига имконият яратади. 
4. 
Нормал ҳужайралардан фарқ қилиб, ўсма ҳужайраларнинг мембраналарида 
нейрамин кислота, гликопротеидлар, Д-глюкопиранозид ва И-ацетил - галактозамин 
радикаллари очиқ қолади. Конканавалин оқсили, шунингдек лектинлар хам 
радикаллар очиқлиги туфайли ўсма ҳужайраларини агглютинация қиладилар. Агар 
ўсма ҳужайраларига икки бўлакка ажратилган конканавалин А билан ишлов берилса 
у вақт улар маълум муддат нормал ҳужайралар каби ўсади, чунки мембранани очиқ 
радикаллари қамалланади (блокада), агглютинация бўлмайди. Ўсма ҳужайраларининг 
мембраналарини бузилиши ва уларда очиқ радикалларни пайдо бўлиши ўсма 
ҳужайралари орасида зич контактни хосил бўлишига тўсқинлик қилади ва ўсма 
ҳужайраларини инфилътратив ўсишига, ва метастазлар пайдо бўлишига имконият 
яратади деб ўйлашга асос бўлади. Ўсмаларда радикалларнинг очилишига ва 
мембраналарнинг бузилишига сабаблардан бири бўлиб, гликопротеидлар 
радикалларини ўтказиб қўювчи сиалтрансфераза ферментини кўпайиши хисобланади. 
Тўқима кулътурасида озроқ миқдордаги ўсма ҳужайраларини нормалъ 
ҳужайраларга аралаштирилганда, ўсма ҳужайралари бўлинади ва нормал ҳужайралар 
каби ўсадилар. Эхтимол, бу вақт ўсма ҳужайралари бошқа ҳужайраларни 
бўлинишини тормозланиши хақида сигналлар юбориш қобилиятини йўқотса керак, 
ўзлари бўлса маълум даражада нормал ҳужайралар юборувчи тормозловчи 
сигналларни қабул қилишга қобилиятлидир. Ўсма тугунида ўсма ҳужайраларини 
кўпчиликни ташкил қилиши ва инфилътратив ўсиши учун шароит пайдо бўлади. 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish