Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

 
 
 


290 
13.4. 
ЎСМАЛАРНИНГ ЭТИОЛОГИЯСИ 
Соғлом (нормал) ҳужайраларини ўсма ҳужайраларига айлантириш қобилиятига 
эга омиллар ўсмаларнинг сабаблари хисобланадилар. Улар канцероген ёки 
бластомоген омиллар дейилади. Этиологик омиллар гуруҳига кимёвий моддалар, 
физикавий ва биологик омиллар киради. Улар табиати ва организмга таьсири 
жиҳатидан ҳар хил, аммо ҳужайралар бўлиниши регуляцияси бузилишига таьсир 
қобилияти бир хил бўлган омиллардир. Канцероген омиллар таьсирининг қуйидаги 
хусусиятлари мавжуд:
1. 
Улар ҳужайралар геномига бевосита, воситали таьсир қилиш қобилиятига 
эга. Кимёвий моддалар (карбоногидрогенлар, нитрозаминлар), физикавий омиллар 
(
ионлаштирувчи радиация) ва биологик омиллар (вируслар) шундай хусусиятга эга. 
Кимёвий канцерогенларни нуклеин кислоталар билан таьсир жойи гуанин бўлса 
керак. 
2. 
Улар ташқи ва ички тўсиқ (барьер) лардан ўтиш қобилиятига эга. Масалан: 
терига тушган потенциал кимёвий канцерогенлардан фақат шохсимон епидермисдан 
ўтаоладиганларигина ўсмалар пайдо қилади холос. Биологик мембраналар 
липопротеидлардан иборат бўлганлиги учун бу мембраналар орқали энг аввал 
липидларда эрийдиган моддалар – канцероген карбонгидрогенлар ўта олади. 
3.
Канцероген омилларни ўлчови таьсири ва шу туфайли ҳужайраларни озроқ 
шикстланишини таьминланиши натижада эса уларни яшашни давом этдириши содир 
бўлади. Шу сабабли канцерогенлик самарани пайдо бўлиши учун омилни таьсир 
миқдори ва канцерогеннинг захарлилиги аҳамиятга эга.
Миқдор (доза) ни бироз ортиши пайдо бўлувчи ўсмалар сонини, касалланувчи 
ҳайвонлар сонини кўпайишига ва ўсмани пайдо бўлиш муддатини қисқаришига олиб 
келади. Миқдорни янада кўпайиши заҳарли таьсирни ортишига, ўсма ҳосил 
бўлмасдан ҳайвоннинг ўлимига сабаб бўлади.
Канцерогенни миқдорини амайиши қуйидагиларни аниқлашга имкон беради:
1. 
канцерогенларни сезгирликдан паст миқдори мавжуд эмас (тажрибаларда 
канцерогенликнинг энг кичик миқдори ошкор қилинади, аммо бундай вақтда 
ўсмаларни пайдо бўлиш муддати узаяди). 
2. 
канцерогенлар таьсири қайтмасдир. 
3. 
канцерогенлар учун суммация ва кумуляция таьсири хосдир. Шунга ўхшаш 
алоқадорликни ионлаштирувчи радиация таьсирида ҳам кузатилади: ионлаштирувчи 
нурларнинг катта миқдори нурланишли қўйиш ва тўқималарни ҳалок бўлишига олиб 
келади. Фақат нисбатан унча катта бўлмаган нурланиш ўсма пайдо бўлишига 
имконият яратади. Вируслар ўткир инфекция шаклида эмас (у вақт ҳужайралар ҳалок 
бўлади) балки уларни таьсири абортив бўлганида энг кўп ҳолларда канцерогенез 
чақиради. Канцерогенезни кўпайиши канцероген омиллар таьсир муддати узайган 
сари намоён бўлади. 
4. 
Ўтказувчанлик ва метаболизм хусусиятлари ҳар хил бўлган орган ва 
тўқималарда баьзи омилларни канцерогенлигини юзага келиши учун қулай 
шароитлар ёки баьзилари учун ноқулай шароитлар яратилиши мумкин. 
Канцерогенларнинг органотрополиги мавжудлигини шу билан тушунтириш мумкин.
5. 
Канцерогенлар тўқима нафасини ва иммун реакцияларни заифлантиради 
(
ҳатто тўхтатади). 
6. 
Бир неча канцероген омиллар таьсирида ўсмаларни ҳосил бўлиши кучаяди. 
Бундай ҳодиса синканцерогенез дейилади. Баьзида ўзи канцероген омил бўлмасада 
канцерогенларнинг таьсирини зўрайтириш қобилиятига эга. Бундай ҳолат 
коканцерогенез дейилади.


291 
Кимёвий канцерогенлар
Ямагива ва Ишикова тажрибаларидан 15 йил ўтгач яьни 1930-йили Куқ Хьюц 
ва Хвйджерлар 2 тонна тошкўмир қатронидан 50 гр. кимёвий тоза 3,4—бензпирен 
ажратиб олишди. Бу модда жуда кучли канцероген бўлиб чиқди. Бундан олдинроқ 
1929-
йили Кук жуда кучли канцероген моддани – 1,2,5,6- дибензатраиен (ДБА) синтез 
қилган эди. Анна шу даврдан кимёвий тоза канцероген моддаларни ўрганиш 
бошланди. Турли кимёвий бирикмаларни канцерогенлик хусусиятлари бирин-кетин 
аниқланди. 
Полициклик ароматик карбонгидрогендар (ПАКГ). Буларга 3,4 бензпирен, 
ДБА ав 9,10-диметил 1,2 бензантрацен (ДМБА) киадилар. Ўт кислоталарига ишлов 
бериб кучли канцероген модда-метилхолатерен олинган эди. Шу канерогенни синтез 
қилиниши илк бор организмни ўзида ҳосил бўладиган баьзи биологик махсулотларни 
канцерогенлик хусусияти мавжудлиги тўғрисидаги фикрни пайдо қилди ва буф икр 
кейинчалик амалда исботланди. ПАКГ-ли канцерогенлар асосан махаллий канцероген 
таьсир кўрсатади. Масалан, уларни тери остига юбориш саркома, терига таьсир 
этдириш эса саратонни пайдо қилади. Агар организмда ПАКГ-ни тарқалиши 
таьминланса, ўсмалар улар тўпланган органларда пайдо бўлади. Улар сут безларида 
тўпланиб сут орқали ажратилса сут безининг ўсмаси, буйракларда тўпланиб сийдик 
билан ажратилса буйрак жоми ва буйраклар ўсмалари, терини ёғ безларида ажратилса 
тери ўсмалари пайдо бўлади. 
Баъзи ПАКГ жуда кучли канцерегенлар ҳисобланадилар. Масалан: ДМБА нинг 0,1-
0,5 
мг микдорини сичқонларни терисини остига юборилганда амалда ҳамма 
ҳайвонларда ўсма пайдо бўлади. 20-метилхолантрен яна кучли канцереген хисобланади. 
ПАКГ-канцерагенлар инсон яшайдиган мухитда кенг тарқалган, чунки улар ёниш 
жараёнининг чала ёнган махсулотлари хисобланади. ПАКГ 400-600 С(сигаретнинг 
тамакисининг ёниш ҳарорати) ҳосил бўлади, тамаки тутуни катронида, кучли қиздирилган 
ёғларда, машиналардан ажратилган газларда, дудланган махсулотларда, нефтда, битумда, 
асфальтда) кабилар таркибида бўлади. 
Каламушларда тажриба асфальтланган йўлда ўтказилса, тупроқли йўлдаги 
каламушга нисбатан ўпка ўсмалари сони анча кўп учрайди. 
Тамака чекувчи инсонларда ўтказилган узоқ муддатли кузатишлардан маълум 
бўлишича 10 йиллик латент даври ичида ўпка ва юқори нафас йўлларининг канцери 
чекилган сигаретлар сонига мутоносибдир (пропорционалдир). Яна шу хам аниқки 
чекмайдиганларга Караганда чекадиганлар ўсма пайдо бўлиши ҳавфи бир неча ўн марта 
юқоридир. 
Канцераген амноазобирикмалар ва аминлар аниқ органотропик хусусиятига эга. 
Организмга қандай йўл билан юборилишига қарамай диметиламинобензол (ДАВ) 
экспрементда 80% ҳолларда жигар канцерини пайдо бўлади.
Ортоаминоазотолуол хам худди шундай хусусиятга эга. В - нафталамин инсон ва 
ҳайвонларга юборилса, сийдик қопчасининг саратони пайдо бўлади. Канцероген 
моддаларни органотроплигини зарарланган органда анча фаолсиз олд моддалардан фаол 
моддаларни ҳосил бўлиши билан тушунтирилади. Масалан, В- нафталаминнинг 
канцероген таъсири ҳосил бўладиган метаболитлар 2-аминонафтол-1 ва нафтилксоиаминлар 
таъсирлари билан руёбга чиқади. 
Кейинчалик олимлар томонидан янги канцерогенлар гуруҳи-нитрозаминлар кашф 
этилди. Органотропик бу моддаларнинг ҳам хусусияти бўлиб, бу холат молекулада содир 
бўладиган нисбатан озроқ кайта тузилишдан сунг узгариши мумкин. Масалан: 
диэтилнитрозамин 
асосан 
жигарнинг 
ва 
кизилунгачнинг 
саратони, 


292 
метилнитрозосийдикчилбош миянинг ўсмасини учметилнитрозо сийдикчил эса хам бош 
миянинг хам периферии нерв тизимининг ўсмаларини пайдо килади. 
Маълум бўлишича, нитрозаминлар одам медасига хлорид кислота иштирокида 
канцероген бўлмаган моддалардан -нитритлар ва аминлардан ҳосил бўлади. Масалан: 
ҳайвонлар организмига овкат таркибига натрий нитритни, аминларни (аминокислоталар, 
амидоприн)тушиши 50-100% ҳолларда ўсмалар пайдо қилади. 
Кейинги вактларда келиб чиқиши биологик манбаадан бўлган кўп сонли 
канцерогенлар ошкор қилинди. Улар организмда ҳосил бўлади, шулардан бири: 
Aspergillus flavum 
моғоли бўлиб, у жуда кучли канцерогенлик хусусиятига эга бўлган 
афлотоксин моддасини синтез килади. Афлотоксиннинг жигарни ўсмасини ҳосил 
қилувчи миқдори ДАВ нинг микдоридан хам кам. Ёз ёмғирли бўлган йиллари ер ёнғоқнинг 
ҳамма ҳосили афлатоксин ҳосил қилувчи ана шу моғол билан зарарланади. Бу моғол 
яна макка жўхорида, гуручда, тухумда, сут кукунида хам паразитлик килади. Aspergillus 
flavum 
моғоли яна кенгрок таркалган, у эса стерематоцистин номли канцерогенни ишлаб 
чикаради. 
Канцерогенезнимеханизми ҳужайра бўлиниши регуляциясининг бузилиши билан 
боғлиқ бўлганлиги учун нормада ҳужайралар бўлинишининг рагбатлантирувчи 
(
стимулацияловчи) моддалар ёки омиллар паталогик шароитда улар ана шу 
регулияцияни бузишга қобилиятли деб гумон қилиш мумкин. Бу фикр энг аввал 
гормонларга тегишлидир. Гипофизнинг гонодотроп гормонлари тухумдонда фолликула 
ҳужайраларини пролиферациясини чикаради. Бу ҳужайралар томонидан ҳосил 
кдлинадиган эстерогенлар эса акс алоқа механизми асосида фоллитропинни ҳосил 
бўлишини секинлаштиради (тормозлайди). 
Ҳайвонларда қуйидаги тажриба ўтказилган. Эксперементал ҳайвонни талогига 
тухумдоннинг биттаси кучириб утказилади, айнан шу вактда иккинчи тухумдан эса 
кесиб олиб ташланади, кучириб утказилган тухумдон тухтовсиз равишда фоллитропин 
билан кучли рагбатлантиради (стимуляция) килинади, натижада бу безда 80 % холлада 
ўсма пайдо бўлади. Буни куйидагича тушуниш мумкин. 
Кўп миқдорда хосил бўлувчи организмнинг хусусий гормонлари нишон - 
органларига одатдагидан кучлирок хужум килиши ва унда ўсма пайдо қилиш мумкин. 
Ҳайвонларда тўсатдан ўсмаларни пайдо бўлишининг сабаби ўсма ҳосил килувчи 
вируслар эканлиги аникланган. Бу вируслар асосан РНК сақловчилар гуруҳига киради. 
Онкоген вирусларни таснифлаганда куйидаги аломатларга эътибор килинади: Вируснинг 
таркибига кирувчи нуклеин кислоталар (РНК ёки ДНК) га вирусни ҳужайранинг кайси ерида 
купайишига, унинг купайиш йўлига ва шаклига эътибор килинади. 
Вирусларни тўрт гуруҳи фарқ қилинади: I. Спирал шаклида РНК сақловчи вируслар, 
улар цитоплазмада кўпаяди. Буларга сичкон ва товукларда лейкоз чакирувчи вируслар Раус 
саркомаси вируси,Биттнернинг сут вируси ва хокозо кирадилар. Полиэдр шаклдаги РНК 
сакловчи вируслар. Бу вируслар гуруҳини РНКсакловчи онкоген вируслар дейилади. 
III. 
Полиэдр шаклдаги ДНК сакдовчи вируслар. Улар ҳужайрал ядролдарида 
кўпаяди буларга қуёнлар патилломасининг вируси, инсонлар сугалининг вируси, 
маймунларни вакуоллаштирувчи вируси киради. Бу гуруҳ вирусларнинг умуий хусусияти 
жуда бир хил бўлганлигидан уларни ягона ном билан Рароуа деб юргизилади. Бу ном 
ўсмаларни ва функционал узгаришларни биринчи харфларидан таркиб топган (papilloma, 
polioma, vacuoisation). 
IV. 
Йирик ДНК сакловчи вируслар улар ҳужайраларнинг цитоплазмасида купаяди ва 
ҳужайрани характерли кушимчасини ҳосил килади. Бу гуруҳнинг ўсма ҳосил 
килувчиларига Шоуп фибромасини вируси, Яба вируси ва шунга ухшашлар киради. Бу 
вирусларнинг хаммаси чечакнинг ҳаммасига ухшайди ва купинча яхши хоссали ўсмалар 
пайдо килади. 


293 
Стюарт ва Эдди синчиклаб урганган полиоманинг вируси катта қизиқиш уйготмокда. 
Бу вирус икки халка шаклидаги бир моликула ДНк саклайди. Бу вирус етти турга кирувчи 
сут эжмизувчиларда (сичқонлар, каламушлар, куёнлар ва шунга ухшашларда) 27 типдаги 
хар хил органларнинг ўсмаларини ҳосил килади. Вирусларни янги туғилган ҳайвон 
болаларига юборилса, улар орасида касаллика чалиниш 100% га етади. Ёш катталашган сари 
вирусга сезгирлик хам камаяди. Масалан, 14 кунликдан ёши катта сичқонларга вирус 
юборилганда ўсма пайдо бўлмаслиги аниқланган. Вирус юққан хайвоннинг конидан 
вируснинг ДНК-сини ажратиб олиш мумкин ва бу ДНК ҳайвонларга юборилганда 
ўсмалар индукциясига қобилиятли экани ошкор қилинган. 
Инсонларда пайдо бўлувчи ва вируси чақириши гумон килинадиган ўсмалар 
орасида Беркитт лимфомаси катта кизикиш уйготмокда. У Африканинг пастлик 
худудларида таркалган ва болалар жаг ости лимфатик тугунларини шикастлайди. 
Касалликни эпидемиологик хусусияти кўпинча инфекцияни таркалишида қандайдир 
ташувчи билан боғлиқлиги кузга ташланади. Беркитт лимфомасининг тарқалишида 
чивинлардан биронтасини ахмияти бўлса керак. 
Кейинги вактда Р.Хюбнер ва Д.Тодаро эксперементал йўл билан нормал 
ҳужайраларнинг хромосомаларида ДНк шаклидаги онкорновируслар вужудлигини ошкор 
килишди. Аммо улар уз таъсирини курсата олмайдилар, чунки ҳужайраларнинг ген - 
репрессорларининг функцияси вирусларни геномини бугиб турса керак. Бирок; 
организмга бирон канцероген, масалан, кимёвий канцерегенлар таъсир этса бу 
фаолсиз ДНК (провирус) ҳужайра геномининг бир қисми сифатида функция кила 
бошлайди ва нормал ҳужайраларни ўсма ҳужайрасига айланишига олиб келади. 
Физиковий канцерогенлар. Физиковий омиллардан ионлаштирувчи радиация, 
ултра бинафша нурлар, иссикдик энергияси, ултратовуш кабилар канцерогенлик 
таъсирига эга. Бундан ташқари физиковий омиллар ёки коканцерогенлик вазифасини ҳам 
ўйнаши мумкин. 
Ҳайвонларда ўтказилган тажрибаларда ултрабинафша нурларининг канцероген 
таъсири ошкор килинган. 10 ой давомида каламушларни хар куни 5 соатлаб куёш нурида 
бўлиши уларнинг купчилигида тери ўсмасини пайдо бўлишига олиб келгани аникланган. 
Рентген нурлари таъсири килганда ёки организмга радиоактив изотоплар юборилганида 
хам ўсмалар пайдо бўлади. 
Инсонларда ионлаштирувчи радиоактив таъсирида пайдо бўлувчи касб 
касалликлари маълум. Рентгенологларда ўсма пайдо бўлиши, ёки уран, ёки радиоактив 
конларида ишловчиларда учрайдиган ўпка ўсмаси яққол мисол бўлади. 
Бундан ҳам дахшатли ходиса иккинчи жахон урушида содир бўлган. Бу 
Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шахарларига ташланган атом бомбасининг 
портлашининг фожиали окибатидир. Хиросима ахолисини портлаш эпицентрига яқин 
бўлиб, тирик қолганлари орасида лейкоз билан касалланиш бошқа ахолиларга нисбатан 
жуда кўпайган. 
Тўқимага узоқ муддатли механик таъсирининг канцерогенлик хусусияти аникланган. 
Б.Оппенгеймер, Э.Оппенгеймер ва Стоунлар 1948 йили қуйидаги тажрибани ўтказишди. 
Улар каламушларда буйракларга алоқадор гипертензия яратиш максадида буйракларни 
маълум муддат цилофанга ураб куйдилар, натижада буйрак саркомаси пайдо бўлди. 
Бошқа тадқиқотчилар ҳайвон тўқималарига ўлчови 0,5х0,5см катталикдаги пластмасса 
пластинкаларини имплантация қилишдир ва натижада пластинкалар атрофида 
бириктирувчи тўқималарнинг ёмон сифатли ўсмалари пайдо бўлишини аниқлашди. 
Бироқ айнан шу пластмасса кукунини юборилиши эса ўсма пайдо қилмайди. Холбуки, 
метал ёки пластмассали пластинкалар яллиғланишни пролифератив даврини ниҳоясига 
етишига йўл қўймайди. Бу эса кўпайиш индукторларини хаддан ташқари тўпланишига 
ва ўсма пайдо бўлишига олиб келади. 


294 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish