262
Қон ивиш системасининг оқсиллари юқори молекуляр оғирликга эга, шунинг
учун улар кам гидрофиллидир. Кўкрак (эмизиш) ёшдаги болаларда қон плазмасида
альбуминлар кўпроқ бўлади, қон хажмининг тана оғирлигига нисбатан кўплиги шу
билан тушинтирилади.
Ҳужайра ичидаги суюқлик хажми ҳужайра цитоплазмасининг таркибий қисми
ҳисобланади унда унинг органеллалари жойлашган. Ҳужайра ичидаги суюқлик
катиони калий хисобланади. Унинг миқдори натрий миқдоридан бир неча марта кўп.
(160
ммоль / л.). Устун турувчи анионлар фосфат ва оқсил ҳсобланади. Ҳужайрада
оқсил нтерстицияга қараганда кўпроқ шунинг учун коллоидлик анча юқоридир.
Сувда эриган моддаларнинг ҳужайра мембранасининг 2 томонига кучиб тўриши
дақиқада 1,5 л сув тезлигида кетади. Натрий
доимий равишда интерстициал
суюқликдан ҳужайрага кириб туради ва натрий – калий насоси туфайли у ўша захоти
Яна интерстициал суюқликка ўтади. Бу жараён учун энергия АТФ гидролизи
натижасида хосил бўлади. Нафас ферментларининг етишмаслиги натижасида
ионларнинг фаол транспорти блокланиш ва ҳужайра натрийдан эркин бўлиш
хўсусиятини йўкотиш мумкин. Бу жараён билан боғлик равишда ҳужайранинг
осмотик босими ошади: интерстициал бўшлиқдан унга сув ўтиб, ҳужайра бўкади ва
унинг фаолияти бузилади.
Қон плазмаси ва ҳужайра ташқарисидаги мухит ўртасидаги
сув ва ундаги
эриган тузларнинг алмашинуви капиллярларда амалга оширилади. Бу ерда осмотик
босимнинг аҳамияти йўқ, чунки ионлар капиллярлар деворидан осон ўтади.
Қон – томир тармоғи ва интерстицияда гидростатик ва онкотик босимлар
орасидаги фарқ аҳамият касб этади. Капиллярларнинг
артериал охирлардаги
фильтрацион босим қон томирларидаги гидростатик (35 мм. Симоб уст. – 5мм симоб
уст. –тўкима қаршилигини енгиш учун) ва онкотик босим (25 мм. Симоб уст. -6 мм
симоб уст –сувни ўзига тортадиган интерстиция онкотик босими) ўртасидаги фарқга
тенг.
Шундай қилиб, эффектив фильтацион босим катталиги 2 мм. Симоб уст.га
тенг, - бунинг натижасида суюқлик томирдан чиқиб кетади. Капилярнинг веноз
охирида гидростатик босим 13 мм симоб уст. га тенг, онкотик босим эса
гидростатикдан баланд, 25мм симоб уст. га тенг. Натижада суюқлик вена қон
томирига 12 мм. Симоб уст. га тенг куч билан боради.
Секторлараро
сувнинг
алмашинуви,
капиллярлар
эндотелийсининг
ўтказувчанлигига боғлиқ. 15-45 А
0
диметрга эга бўлган капиллярлар тешикларидан
диаметри 50 А
0
.
дан кичик бўлган сув ва унда эриган модда ва молекулалар ўтади.
(
альбумин катталиги 100 А
0
).
Кон томир деворининг ўтказувчанлигини ошишини –
бириктирўвчи тўқима ферменти гиалуронидаза фаоллиги билан боғлайдилар, бу
фермент ҳужайралараро модда полимерланишини йўкотади.
Организмнинг
сув
электроитларга
бўлган
эхтиежи
ва
уларнинг
ажралиши
Организмнинг сувга бўлган эхтиежи – ёшга, тана оғирлигига, жинсига, атироф
мухит хароратига боғлиқ. Сув организмга
ичимлик холида киради, қаттиқ озиқ
махсулотлар таркибида бўлади, оролиқ алмашинвда хосил бўлади.Катта одамда 1
суткада 150 – 250 мл эндоген сув хосил бўлади, ёш болада эса алмашинув юқори
бўлган туфайли 1 суткада 1 кг. оғирликга 12 мл. тўғри келади. Эмизик ёшидаги
263
болаларнинг сувга бўлган эхтиежи катталарга нисбатан 3 – 5 баробар юқоридир 8-
жадивалда сувга бўлган суткалик эхтиёжнинг малуматлари келтирлган.
Do'stlaringiz bilan baham: