Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

14. 1. 
ҚОННИНГ УМУМИЙ ҲАЖМИНИНГ ЎЗГАРИШЛАРИ 
 
Қоннинг умумий ҳажми гемодинамиканинг муҳим кўрсаткичларидан бири 
ҳисобланади. Унинг доимийлиги мураккаб бошқарувчи тизимлар: нерв ва гуморал 
механизмлар томонидан бошқарилади. Қоннинг меъёридаги миқдори тана 
оғирлигини 6-8% ташкил қилади.
Ҳар хил патологик жараёнларда қоннинг умумий ҳажми ўзгаради ва нормага 
нисбатан (нормоволемия), унинг камайиши, (гиповолемия) ва кўпайиши пайдо 
бўлади. Бундай ҳолларда қон плазмаси билан шаклли элементларнинг нисбатига 
қараб оддий, полицитемик, олигоцитемик гипо, -ва гиперволемиялар фарқ қилинади. 
Қоннинг ҳужайралари билан плазманинг нисбатини унинг гемотокрит сонига қараб 
баҳо берилади. Бу қоннинг умумий ҳажмида эритроцитларнинг миқдорини 
ифодалайди. Нормада у 45/55 га тенгдир.
Гиповолемия 
 
Оддий гиповолемия, (қоннинг гемотокрит кўрсаткичи ўзгармай, унинг 
ҳажмини камайиши), ўткир қон йўқотган заҳотиёқ пайдо бўлади ва ҳужайралар 
оралигидаги суюқлик қонга ўтгунча сақланиб туради.
Олигоцитемик гиповолемия, (қонда асосан эритроцитларнинг миқдорини 
камайиши ҳисобига, қоннинг ҳажмини камайиши).
Аддисон-Бирмер анемиясида ва ўткир қон йўқотиш вақтида, тўқима 
суюқлигини томирлар ўзанига кириши қоннинг ҳажмини, айниқса унинг таркибий 
қисмини компенсация қилмаслигидан пайдо бўлиши мумкин.
Полицитемик гиповолемия, (қоннинг ҳажм бирлигида эритроцитлар 
миқдорини нисбатан кўпайгани, сабаб қоннинг ҳажмини камайиши) организм 
сувсизланганида (ич кетиш, қусиш, кучли терлаш, гипервентиляция қўйиш 
касаллиги), шокда (суюқликни томирлар деворларининг ўтказувчанлиги 
ортганлигидан тўқималар оралиғига чиқиш натижасида) пайдо бўлади.
Гиперволемия 
Оддий гиперволемия (эритроцитлар билан плазманинг ўртасидаги нисбатлар 
нормал ҳолда сақланганида қоннинг ҳажмини кўпайиши) кўп миқдорда қон 
қуйилганида пайдо бўлади. Аммо кўп ўтмай қоннинг суюқ қисми томир ўзанидан 
чиқиб кетади, эритроцитлар эса томирлар ичида қолади ва уни қуюқланиши келиб 
чиқади. Кучли жисмоний меҳнат вақтида ҳам оддий гиперволемия пайдо бўлади. У 
умуман қон оқимига деподаги қоннинг ўтиши билан боғлиқ.
Олигоцитемик гиперволемия. – қоннинг ҳажмини плазма ҳисобига 
кўпайиши буйрак касалликлари туфайли организмда сувнинг тўпланишидан, ҳамда 
қоннинг ўрнига ишлатиладиган суюқликлар жўнатилганида пайдо бўлади. Уни 
экспериментда ҳайвонларда моделини яратиш мумкин. Бунниг учун ҳайвоннинг 
венасига натрий хлориднинг изотоник эритмаси жўнатилади.
Полицитемик гиперволемия деб қоннинг ҳажмини эритроциларнинг 
миқдорини кўпайиши эвазига ортишга айтилади. Бундай ҳолат атмосфера 
босимининг 
пасайишида, 
шунингдек 
организмнинг 
оксигенга 
талаби 
қондирилмаслиги билан боғлиқ касалликларда (юрак пороклари-нуқсонлари, ўпка 
эмфиземаси) кабиларда пайдо бўлади ва уни компенсатор ҳолат сифатида қаралади.


306 
Аммо эритремияда полицитемик гиперволемияни юзага келиши суяк кўмигида 
эритроцитларнинг қатор ўсма ҳужайраларини кўпайиб кетишининг оқибати 
ҳисобланади.
Нормоволемия 
Қоннинг патологияси, унинг умумий ҳажми ўзгармагани ҳолда қоннинг 
ҳужайралари билан плазма ўртасидаги ўзаро нисбатни ўзгаришдан ҳам юзага келиши 
мумкин. Бундай ўзгаришларни икки хили маълум, уларни бири олигоцитемик ва 
иккинчиси полицитемик нормоволемиялардир. Олигоцитемик нормоволемия, қон 
йўқотиш оқибатида пайдо бўлувчи анемияда (қоннинг умумий ҳажми тўқима 
суюқлигини томирлар ўзанига ўтиши натижасида нормаллашуви, эритроцитлар 
сонини эса ҳали тўла тикланмаганлиги оқибатида кузатилади), эритроцитлар 
гемолизи зўрайганда, гемопоэз бузилганида юзага келади.
Полицитемик нормоволемия эса беморга унча кўп бўлмаган эритроцитар 
масса жўнатилганида кузатилади.

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish