Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

 
 
Кимёвий моддалар билан ўсмаларни пайдо қилиш
 
1775-
йили Лондон госпиталининг жарроҳи Персиваль Потт ёмон хоссали ўсма 
касаллигини – мўри тозаловчилар ёрғоқининг саратонини биринчи бўлиб ифодалаб 
берди. Мўри тозаловчилардаги саратон терини қурум ва қатрон билан 
ифлосланишидан келиб чиққанлиги шубхасиз бўлсада, экспериментда шундай 
ўсмани яратишга уринишлар узоқ вақтгача натижасиз қолаверди. Фақат 1915-йили 
Япониялик олимлар Ишикава ва Ямагива биринчи бўлиб ҳайвонларда ўсма ҳосил 
қилишга эришишди. Улар қуёнларнинг терисига 6 ой мобайнида тошкўмир 
қатронини суртиб сўнг ҳайвонларнинг терисида ўсма пайдо бўлишини кузатишди. 
Кейинчалик олимлар канцероген моддаларни соф ҳолда ажратиб оладилар, уларни 
канцерогенлик хоссалари аниқланди. Бу моддалар турли кимёвий бирикмалар 
синфларига киради. 
 
Ўсмаларни вируслар томонидан пайдо қилиниши
1908-
йили Эллерман ва Банг лейкозли лейкоцитларнинг ҳужайрасиз 
фильтратини товуқларга юбориб уларда биринчи бўлиб лейкоз ҳосил қилишди. 
Ҳужайрасиз фильтратни ўсма тўқимасининг майдаланган экстрактини чинни 
фильтрдан фильтрлаб тайёрланади. 1910-йили Раус товуқлар саркомасидан 
тайёрланган фильтратни соғлом товуқларга юбориб, уларда саркома ривожланишини 
кузатди. Шундай қилиб илк бор лейкозларни ва ўсмаларни вирус этиологияси ҳақида 
далиллар пайдо бўлди. Аммо кейинги ўн йилликлар давомида ўсма ҳосил қилувчи 
вирусларни сут эмизувчи ҳайвонларда аниқлаш имконияти бўлмади. Бунда Шоуп 
папилломвси ва Биттнернинг сут омили вируслари мустаснодир. Шоуп ёввойи 
қуёнларнинг терисида сўгалсимон ўсмани (папиллома) ошкор қилди ва хужайрсиз 
фильтрат усули билан уни соғлом ҳайвонларга ўтказишга эришди. Сут омилини 1936-
йили Биттнер кашф этди. Сичқонлар орасида сут безининг саратони билан кўп 
оғрийдиган ва кам оғрийдиган авлодлари мавжуд. Аммо саратон билан кўп 
оғрийдиган урғочи сичқоннинг болаларини биринчи эмганича ажратиб олиб, боқиш 


289 
эмизиш учун саратон билан кам оғрийдиган урғочи сичқонлар авлодига берилса у 
сичқон болалари орасида ўсма касаллиги кескин камаяди ва аксинча ўсма билан кўп 
касалланадиган урғочи сичқон ўсмага кам учрайдиган сичқон болаларини 
эмизганида, сичқон болалари орасида ўсманинг сони жуда кўпаяди. Анна шу усул 
билан Биттнер ўсма билан кўп касалланадиган сичқонлар сутида янги авлод сут 
безини ўсмасини ҳосил қилувчи омил мавжудлигини исбот қилди. 1950-йили Л.Гросс 
янги туғилган сичқон болаларига қоннинг лейкоз ҳужайраларидан тайёрланган 
ҳужайрасиз фильтрат юбориб, уларда лекоз пайдо бўлишига эришди. Шундай қилиб, 
сут эмизувчи ҳайвонларда ўсма ривожланиши этиологиясининг вирус назариясига 
далил топилди ва ўсмаларни онкоген вируслар томонидан индукцияси аниқланди. 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish