Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

 
Истимада иссиқликни бошқарилишининг бузилиши механизмлари
 
Иситма ҳолатида иссиқлик алмашувининг ўзгариши иссиқликни бошқаришни 
янги, нормадан(меъёр) юқори даражага, 37
0
С дан баланд ҳолатга ўтказилиши билан 
ифодаланади. (П.Н.Веселкин). Иссиқлик алмашинувининг бундай ҳолатга 
ўтказилиши меъёр (норма) даги қонуниятлар асосида яъни, тана ҳароратини 37
0
С дан 
паст ҳолдагига ўхшаш ҳолда давом этади. Масалан, иситмалаётган ҳайвонни ҳаво 
ҳарорати паст муҳитга жойлаштирилганда ёки уни совуқ сувли тосга 
жойлаштирилганда худди соғлом ҳайвондагидек иссиқликни ажратишни камайиши 
ва иссиқлик ҳосил бўлишини бир оз кўпайиши кузатилади. Бироқ иссиқлик 
алмашинуви ўзгарганида тана ҳароратини меъёр даражасигача пасайиши пайдо 
бўлмайди. Шу туфайли иситмалаётган беморларни совуқ сувли ваннага тушириш 
йўли билан даволашни самарасизлиги (масалан, ич терлама, безгак кабилар) 
тушинтириш мумкин. Бундай усуллар билан даволашга XIX асрдаги врачлар жуда 
қизиқишар эди. Бундай совуқ сув билан ўтказилган даволашда фақат шамоллашли 
каби асорат пайдо бўлиб, истима жараёнини зўрайтирар эди. Иситманинг невроген 
механизмининг моҳияти умумий шаклда шундан иборатки, пирогенлар миянинг 
иссиқлик ҳосил бўлиши ва иссиқликни ажратишини бошқарувчи қисмларини ана шу 
бошқаришни янги юқори даражага ўтказилишига таъсиридан келиб чиқади. 
Бундайларга биринчи галда гипоталамуснинг симпатик нервининг марказлари 
ўрта мия тўрт думбоқлик) ва оралиқ мия, қисман орқа миянинг ва умуман вегетатив 
нерв системасининг марказлари киради. 
Иссиклиқ алмашинуви нерв регуляциясини, тананинг ҳароратини янги юқори 
холатга ўтказилиши (белгиланган нуқтани ўзгариши setpoint) қуйидагича тасаввур 
қилинади. Эндоген пирогенлар дастлаб гипоталамусни олдинги соҳаси преоптик 
зонаси ядроларининг вентромедиал, қисман вентро – латерал ядро зонаси. Нерв 
ҳужайраларидаги терморецепторларга (термосенсорлар,термодетекторлар)таъсир 
қилади. Бу соҳанинг нейронларини қўзғалиши оралиқ интернейронларига узатилади 
ва сўнг иссиқлик ҳосил бўлишида ва иссиқлиқни ажратишда иштирок этувчи 
органларни иннерватция қилувчи вегетатив марказлар нейронларига ўтади. Оралиқ 
нейронларни функциялари қўзғалишни органларни вегетатив интервацияси 
марказларига ўтказишдангина иборат эмас. Улар бундан ташқари нейронларни 
тормозлаш функциясини ҳам сақлайди, уларнинг фаоллиги иситманинг охирги 
босқичида айниқса ортади. Эндоген пирогенларни гипоталамусни олдинги қисми 
преоптик соҳадаги термодектор ҳужайраларига тўппа-тўғри таъсири уни тери 
терморецепторлари орқали ҳосил қилинган рефлектор таъсири билан давом этилади. 
Парасимпатик иннервация марказларини қўзғалиши иссиқликни ажратишни 
кўпайтиради (тери томирларини кенгайиши, тер ажратилиши,нафас ҳаракатларини 


212 
тезлашуви). Гипоталамуснинг орка қисмини марказларини қўзғалиши эса иссиқлик 
ҳосил бўлиш жараёнларини фаоллаштиради. 
Қўзғалишни гипоталамуснинг олдинги қисмидаги термодетектор нейронлардан 
гипоталамусни орқа қисмидаги марказларга (дорзо-медиал, паравентрикуляр ва 
бошқалар) ўтказилиши электрофизиологик ҳамда гуморал йўллар (иситманинг 
медиаторларига каранг) билан рўёбга чиқади. Электрофизиологик йўл билан 
қўзғалишни “термодетектор” ҳужайралардан терморегулятцияловчи нейронларга 
ўтказилиши электрик зарядлар (таъсир токлари)ни частотасини кўпайтириш орқали 
юзага келади. Қўзғалишни гуморал йўл билан ўтказилиши ацетилхоллинни, 
норадреналиннива эҳтимол (иситма медиаторларига каранг) серотонинни 
ажратилиши орқали содир бўлади. Бу жараёнда гипоталамусни олдинги қисмини 
ҳужайраларида Са
++
ионларини ушланиб қолиши ва тўпланиши кузатилади. Иситма 
ҳолатида иссиқликни бошқаришни ўзгариши янги ўзгача холатга айланиши қатор 
молекуляр механизмларини ўз ичига олади. 
Пирогенлар таъсирида нейронларни қўзғалиши Са
++
насосини функциясини 
бузилиши билан кечади. Маълум бўлишича, гипоталамусни олд қисми преоптик 
сохасини совуши шу жойнинг нейронларидан Са
++
ионларини чиқишини 
кўпайтиради. Ана шу жойни исиши нерв ҳужайраларидан Са
++
ионларини чиқишини 
тўхтатади,шу ҳам маълумки ҳайвоннинг (мушук, қуён) ҳароратини 40
+ 0
С га 
кўтарилиши гипоталамус орқа қисми нейронларида Са
++
ионларини ушланиб 
қолишига олиб келади ва уларни тормозланиши кузатилади. Тана ҳароратини 
пасайиши нейронлардан Са
++
ионларини ажралиши билан чиқади. 
Гипоталамусни преоптик соҳасига иситма чиқарувчи омилларни юборилиши 
нерв ҳужайраларидан Са
++
ионларини ажралиши содир қилади. 
Шундай қилиб, иситма реакциясини пайдо бўлишининг невроген механизмини 
қисқача қуйидаги чизма шаклида тасаввур қилиш мумкин: 
1.
Эндоген пирогенлар гипоталамусни олдинги қисми ядроларини 
термодетектор нейронларини китиклайди. 
2.
Бу нейронларни қўзғалиши оралиқ интернейронларда электр зарядларни 
кўпайиши шаклида ўтади, бу нейронларни ўзлари пирогенларни тўппа-тўғри 
таъсиридан қўзғалмайди (карнейронлар) 
3.
Интернейронлар қўзғалишни гипоталамуснинг олдинги ва орка қисмида 
жойлашган ижро этувчи нейронларга ўтказади. 
4.
Гипоталамус олдинги қисми марказларининг нейронларини қўзғалиши 
иссиқлик ажратишини содир қилади: тери томирлари кенгаяди,терлаш пайдо бўлади. 
5.
Гипоталамусни орқа қисмидаги симпатик нерв тизими марказларини 
нейронларини қўзғалиши иссиқлик ҳосил бўлишини кўпайтиради,тахикардия, 
тахипноэ ва қон босимини кўтарилиши юзага келади. 
Иситма холатида иссиқликни алмашинуви бузилиши иссиқлик уриши (исиб 
кетиш)дагидан анчагина фарқ қилади. Организмда оксидланиш ва фосфорланишни 
ажратиб юборувчи заҳарлар билан захарланганда (α-динитрофенол, β-
тетрагидронафталамин ва бошқалар) иссиқ алмашинуви бузилишидан ҳам жуда фарқ 
қилади. Иссиқ урганида (исиб кетганда) ёки ажратувчи моддалар билан 
захарланганида иссиқлик ҳосил бўлишини жуда кўпайиши пайдо бўлади, иссиқликни 
ажратишни жуда арзимас ўзгариши кузатилади. Юқорида кўрсатилганидек иситма 
иссиқликни ажратишни кескин камайиши содир бўлади. Иссиқликни ҳосил бўлиши 
мушакларни титраши хисобига (эт увиши) бирозгина кўпаяди. Иситмада орган ва 
системалар функцияларини хилма –хил ўзгаришлари пироген моддаларни симпатик 
нерв тизимининг турли жойига таъсирининг оқибати хисобланади. Масалан, 
юракнинг қисқаришлар сонини кўпайиши, артериал кон босимини кўтарилиши, овқат 


213 
хазм қилувчи шираларнинг секрециясини тўхташи, иситмани бошланғич даврида 
сийдик ажратишни камайиши, қоннинг морфологик таркибини баъзи ўзгаришлари ва 
бошқа жараёнлар симпатик иннервациянинг кучайиши билан боғлиқ. (3-Чизма) 


214 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish