216
ҳам ортиқ) холатида яшайди. Иситма ривожланишининг
учунчи даврида - тана
ҳароратининг пасайши даврида - иссиқликни ҳосил бўлишини камайиши ва
иссиқликни ажратилишини кескин кўпайиши юзага келади.Бу вақтда терининг
томирларини
кенгайиши, тер ажратишни кўпайиши, артериал босимни пасайиши
(
баъзида ҳароратни кризис тушушида коллапс холатига етиши) кузатилади. Баъзи
касалликларда (масалан, ич терлама ва бошқалар) ҳароратни пасайиш аста - секин,”
литик “ холда бўлади ва беморлар уни енгил ўтказади тана сатхининг ҳар хил
қисмларидан иссиқликни ажратилиш турлича тезликда содир бўлади.
Масалан
пешонадан иссиқлик оқимини тезлиги 70 ккал/м
2
/
соат га тенг бўлгани холда,
тананинг бошқа очиқ қисмларидан 50 ккал/ м
2
/
соатни ташкил қилади, танани кийим
билан ёпик қисмларида эса 17,9 ккал/м кв /соатдир.П. Н.Веселкин 1963 йил одам ва
ҳайвонлардаги тажрибаларда иссиқликни ҳосил бўлиши ва ажратилишини ўзаро
нисбатларининг вариантларини ҳамда терининг ҳароратини ўрганади. Бу вариантлар
клиникада иситманинг турли типларида учрайди. Иситманинг биринчи варианти
бемор танаси ҳароратининг тез кўтарилиши билан ифодаланади. Бу ҳолат иссиқлик
ажралиши кескин камайиши иссиқликни ҳосил бўлишининг озроқ ортиши ҳисобига
пайдо бўлади. (масалан, грипп, крупоз пневмония). Бу даврда этни жунжикиши,
рангни оқариши, артериал босимнинг кўтарилиши, полиурия,
тахикардия кабилар
пайдо бўлади. Иситманинг иккинчи даврида иссиқликнинг ҳосил бўлиши ва
ажратилиши янги юқори даражада кечади. Иситманинг учинчи даврида иссиқликни
ажратилиши кескин ортгани холда иссиқликни ҳосил бўлиши озроқ пасаяди. Баъзида
тана ҳарорати кескин пасаяди (кризис) Бундай ҳолат гриппда, крупоз пневмонияда
кузатилади. Иcитма кечишининг бошқа вариантини биринчи даври тана ҳароратини
аста кўтарилиши билан ифодаланади. Бу вақт иссиқликни ҳосил бўлишини анчагина
ортиши ва иссиқликни ажралишини ҳам камайиши содир бўлади. Иситманинг бу
типини иккинчи даврида ҳам иссиқликни ҳосил бўлиши ва
ажралиши янги, юқори
даражада кечади. Иситманинг бу типини учинчи даври тана ҳарорати аста пасайиши
билан ифодаланади. Иссиқликни ажратилиши кўпаяди, иссиқликни ҳосил бўлиши
пасаяди. (ҳароратни лизис пасайиши, масалан, ич терламада
)
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, иситманинг ҳамма шаклларида иссиқликни
ҳосил бўлишининг кўпайши унча аҳамиятга эга эмас ва у дастлабки даражага 20-30 %
ортади ҳолос. Солиштириш учун шуни айтиш кифояки, масалан: кучли жисмоний
меҳнат вақтида иссиқликни ҳосил бўлиши нормага нисбатан 100-300% дан ҳам ортиб
кетади. Иссиқликнинг ҳосил бўлиши янада кўпайиши ҳаддан ташқари исиб кетганда
кузатилади, бу патологияда иссиқликни алмашувини бузилиши иситмага нисбатан шу
билан фарқ қилади.Тана ҳарорати ўзгаришининг типларига қараб иситмани бир неча
турларини фарқланади. Агар тана ҳарорати 38 с дан юқори кўтарилмаса
бундай
иситма субфибрил дейилади. (масалан, бундай иситма сил касаллигида ва бошқа
инфекцияларда кузатилади). Тана ҳароратини eнгил қисқа муддатли 37,5-38° С
кўтарилиши ҳам субфибрил иситмага киради ва у ҳар хил нeйро - эндокрин
бузилишларда, сурункали инфекцияларда кузатилади.Тана ҳарорати ҳар куни
кўтарилиб кечқурун 39°С чиқиб, эрталаб 37
0
С пасайиши билан ифодаланувчи иситма
гектик ёки силлани қурутувчи иситма дейилади – Fеbrisheсtiсus. Ҳароратини меъёр
даражасигача пасайиши (сепсисда), ҳатто нормадан ҳам паст даражага келиши (сил
касаллигида) бўшаштирувчи иситма Febris remittens - деб аталади.
Иситма 3 кунда ёки 4 кунда кўтарилувчи турига Febris Intermittens tertianas
quartana
дейилади. Агар иситма аста кўтарила бориб, ҳар
куни олдинги кунга
нисбатан ошиб бориб, бир ёки икки ҳафта оралиғида юқори рақамларга етиб борса,
эрталабки ва кечки ҳарорат ўртасидаги фарқ 1 с дан кам бўлса, ва ниҳоят маълум