Патологик


 ЯЛЛИҒЛАНИШНИ ДАВОЛАШНИНГ УМУМИЙ



Download 2,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/228
Sana28.06.2022
Hajmi2,18 Mb.
#715402
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   228
Bog'liq
Patofiziologiya Haqberdiyev 1-tom

 
10.17. ЯЛЛИҒЛАНИШНИ ДАВОЛАШНИНГ УМУМИЙ 
ПАТОГЕНЕТИК АСОСЛАРИ 
Яллиғланишин сабаб- оқибат муносабатларининг занжири деб 
ҳисобланади, бунда олдинги жараён кейингисига таъсир қилади ва энг 
сўнгида буларни пролиферацияга таъсири оқибатида чандиқни ҳосил бўлиши 
кузатилади. 
Шу сабабли яллиғланишга қарши қўлланиладиган воситалар 
яллиғланиш8 патогенезининг битта ёки бир неча звеноларига таъсир қилиши 
мумкин. (Масалан, лизосомалар мембранасини стабилизацияловчи, 
яллиғланиш медиаторларини ҳосил бўлишини тўхтатувчи, томирлар 
ўтказувчанлиги камайтирувчи, эммиграцияни, фоготцитозни сусайтирувчи, 
пролифирацияга таъсир этувчи). Шу йўл билан яллиғлаишни умуман 
ингибиция қилувчи таъсир кўрсатади. 
Яллиғланишни ҳусусиятига қараб специфик ва носпецифик даволаш 
усулларидан фойдаланилади. Биринчи усул биологик кўзғатувчи омилга 
қарши йўналган (антибиотиклар, даволаш учун қўлланиладиган зардоблар
силга қарши воситалар ва ҳ.к.), улар ҳам бактерцидлик таъсирига эга, ҳам 
микроорганизмларда моддалар алмашувининг таркибий қисмига айланиб, 
уларни ҳаёт фаолиятини ўзгартиради, уларни парчаланиши ва фагоцитоз 
қилиниши осонлашади. Шунинг учун микроорганизмларни йўқ қилиб 
ташланиши ёки аллергенларни таъсирини олдини олиниши юқумли ва 
аллергик касалликларни профилактикаси ва муолажасининг энг асосий 
вазифаларидан бири ҳисобланади. 
Носпецифик даволаш усулларига ўзгарган харорат (иссиқ, совуқ)ни ва 
яллиғланишга қитиқловчи таъсир қилувчи моддаларни таъсири киради. 
Иссиқ (қуруқ ва нам иссиқ, қайноқ парафин, ультартовуш), шунингдек 
қитиқловчи воситалар (горчичниклар, банка қўйиш, йод суртиш, скипидар 
суртиш ва ҳ.к.) яллиғланган жойда қон, лимфа айланишини яхшилайди, 
гиперимияни, экссудацияни, лейкоцитлар эмиграциясини, фагоцитозни 
зўрайтиради ва шу йўл билан яллиғланиш кучаяди ва тезлашади. Совук яса 
аксинча, яллиғланишни юқорида номлари келтирилган патогенезнинг 
звеноларини секинлаштиради ва шу йўл билан унинг суратини пасайтиради.
Антигистамин воситаларининг яллиғланишга қарши таъсири уни жалб 
этилишини секинлашуви ёки метаболик томирлар деворидаги гистаминни 
рецепторларини қамалланиши билан боғлиқ, буларнинг натижасида 
томирларни кенгайиши ва томир деворининг, айниқса венулалар деворининг 
ўтказувчанлиги пасаяди. 
А.Поликар (1969), А.М.Чернух (1979) ларнинг фикрича аспирин, 
амидопирин, 
финилбутазон 
лизосомаларнинг 
мембраналарини 
мустахкамлайди, ўтказувчанлик омилларини, яни медиаторларни: кининлар, 


242 
простагландинлар, серотонин, гистамин кабиларни ҳосил бўлишини 
сусайтиради. Яллиғланишга кучли таъсир қилувчи моддаларга индометацин 
ва бруфенлар киради, уларни таъсири фенилбутазон ва аспиринга қараганда 
10-30 мартача самаралироқдир. 
Бундан ташқари аспирин, фенилбутазон, индометацин оқсилларни 
денатурацияланишини олдини олади ва антикоплементлар фаолликка эга. 
Флавоноидлар (рутин, венорутон ва б.) кирувчи қатор яллиғланишга таъсир 
қилувчи дори моддалар томирлар деворининг ўтказувчанлигини 
камайтиради, қоннинг реологиясининг ва веноз қон айланишини яхшилайди. 
Яллиғланишни, айниқса, аллергик яллиғланишни даволаш учун 
глюкокортикоцитлар кенг қўлланилади; улар лизосомалар мембраналарини 
мустахкамлайди, томирлар ўтказувчанлиги, экссудация, лейкоцитлар 
эмиграцияси, фагоцитоз кабиларни пасайтиради, яллиғланиш ўчогида 
ҳужайралар пролиферацияси ва иммунитетни сусайтиради. Бу эса 
яллиғланишни секинлаштиради, аммо жарохатни ўрнини битишини суст 
боришига сабаб бўлади. Шуларни эътиборга олиб, глюкокортикоидлар 
асосан аллергик яллиғланишларда кенг қўлланилади. Иммунодепрессантлар 
(алкилловчи бирикмалар, циклофосфамид, 6- меркаптопурин ва б.) митозни 
секинлаштиради, 
иммунитетни 
бўгиб, 
яллиғланишни, 
аллергик 
яллиғланишни тўхтатади. 
Яллиғланишни даволашда протеолитик ферментлар: пепсин, трипсин, 
хемотрипсин кенг қўлланилади. Улар жароҳатларни юзасини самарали 
тозалайди ва шу туфайли жароҳатни битишини тезлаштиради ва 
грануляцияга имкон яратади. 
Антипротеаз препаратлар: Е- аминокапрон кислота, тразилол, иникрол 
ва бошқалар яллиғланишга қарши таъсир қилиш қобилиятига эга. 
Шундай қилиб, яллиғланишни патогенетик даволашнинг асосини 
яллиғланиш патогенезининг битта ёки бир неча звеноларини пасайтириш ёки 
стимуляция қилишдан иборатдир. 


243 

Download 2,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish