230
Таркибида 9-10 % оксил тутади, бу оксиллар альбуминлар, глобулинлар
баъзида фибрин ипларидан иборатдир. Йирингни таркибида жуда кўп
микдорда лейкоцитлар (нейтрофиллар,
лимфоцитлар, моноцитлар) мавжуд.
Асосан эса хар хил даражада парчаланган нейтрофил лейкоцитлардан иборат.
Уларни одатда йиринг таначалари дейилади. Йирингли экссудатда деярли
ҳамма вакт микроблар, тўқималар емирилишининг махсулотлари, тўқима
модда алмашувининг махсулотлари, оксиллар, пептонлар, аминокислоталар,
нуклеопротеидлар,
нуклеин кислоталар, ёғ томчилари, кетон таначалари,
холестерин, лейкоцитларнинг ферментлари, асосан протеолитик форментлар
мавжуддир. Тўқимани йиринг хосил бўлишида суюлтирилиши унинг
таркибидаги протеолитик ферментлар фаоллиги билан тушунтирилади.
Йирингли яллиғланишни ривожланишида йирингли экссудат яллиғланган
тўкимага жойлашади ва лейкоцитлар тўкимага сингади, инфильтрат ҳосил
килади, улар кўп микдорда томирлар атрофида хамда яллиғланган тўкима
ҳужайраларини ораларида жойлашади. Бу вакт яллиғланган тўкимани
пайпаслаб курилса, унинг каттик эканлиги маълум булади. Клиницистлар
йирингли яллиғланишнинг бу даврини йирингли
инфильтрация даври деб
юритадилар. Йирингли экссудат, яъни йирингли яллиғланишларга яккол
мисоллар тарзида абцесс (хўппоз), карбункул, фурункул (чипқон), флегмона,
эмпиемаларни кўрсатиш мумкин. Организмни умумий зарарланиши ва кўп
сонли йирингли ўчоклари пайдо бўлиши (пиемия) мумкин.
Бундай холат йиринг чикарувчи микробларни йирингли учоқдан
умумий кон айланиш ўзанига ўтиб кетишидан юзага келади.
Чипқон - соч фолликули ва атрофидаги тўкималарни йирингли
яллиғланишидир,
бир неча чипконларни бирлашиб, ягона йирингли ўчокка
айланиши хўппоз дейилади, тери ости ёғ клечаткасини ўткир ёйилган
йирингли яллиғланиши флегмона дейилади. Яллиғланган тўқима ўчогида
тўқималарни ўлиши ва суюлишидан хосил бўлган чегараланган йиринг тула
бўшликни абцесс дейилади. Йирингли экссудатни кандайдир ёпик бушликда
(плевра бўшлиғи ёки ўт пуфаги эмипемаси) тўпланишига эмпиема дейилади.
Йирингли экссудатни ва йирингли яллиғланишни йиринг хосил килувчи
микроблар чакиради (стрептококклар, стафилококклар, гонококклар,
менингококклар, камёб холларда ич терлама таёкчаси, сил микобактериялари
ва бошкалар) хамда патоген замбуруғлар чакиради.
Организмга токсинлар,
заҳарлар, кимёвий моддалар (скипидар, кротон ёғи, харбий захарловчи
моддалар) таъсир этганида асептик йирингни хосил булиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: