Патологик


Оқсил парчаланиши ва сўрилишининг бузилиши



Download 2,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/228
Sana28.06.2022
Hajmi2,18 Mb.
#715402
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   228
Bog'liq
Patofiziologiya Haqberdiyev 1-tom

Оқсил парчаланиши ва сўрилишининг бузилиши 
Овқат ҳазм қилиш йўлларида оқсиллар ичакдаги ферментлар таъсирида 
парчаланида. Бунда бир томондан озиқ таркибига кирувчи оқсил моддалар ва 
бошқа азотли бирикмалари ўзига хос хусусиятини йўқотади, иккинчи 
томондан оқсиллардан аминокислотлар, нуклеин кислоталардан эса 
нуклеотидлар ҳосил бўлади ва ҳ.к. Овқат парчаланишида ҳосил бўлган 
маҳсулот ёки ундаги молекуляр оғирлиги кичик бўлган азотли моддалар 
сўрилади. 
Бирламчи (ошқозон ва ичакнинг хар хил патологияларида-сурункали 
гастритлар, ошқозон ва ичак яралари, рак) ва иккиламчи ёки функционал 
(ошқозон ва ичак шиллиқ қаватида шиш натижасида эпителийнинг секретор 
ва сўрувчи функцияси) бузилиши фарқланади. 
Оқсилларнинг аминокислоталарга парчаланиши камайишининг асосий 
сабаблари: ферментлар ва хлорид кислота секрецияси миқдори камайиши, 
протеолитик (пепсин,трипсин,хемотрипсин) фаоллигининг сусайиши ва улар 
билан боғлиқ бўлган аминокислоталар етишмовчилиги ва уларнинг таъсир 
вақтини камайишидир. 
Хлорид кислота ажралишини сусайиши ошқозон шираси кислоталри 
даражасини камайтиради, натижада пепсиногенни фаол шакли пепсинга 
айланиши сусаяди, у ўз навбатида ошқозондаги овқат таркибидаги 
оқсилларни бўкишини камайишига олиб келади. Бундай шароитда 
оқсилларнинг бир қисми ошқозондан 12 – бармоқли ичакка ўзгармаган ҳолда 
ўтади, бу эса ичакнинг протеолитик ферментлари – трипсин, хемотрипсин ва 


275 
бошқаларни таъсирини қийинлаштиради. Ўсимликларга мансуб оқсилларни 
парчалайдиган ферментлар етишмаслиги бошоқли ўсимликлар (гуруч,буғдой 
ва бошқалар) оқсилларига чидаб бўлмасликка олиб келади ва целиакияни 
ривожланишига олиб келади. 
Озиқдаги оқсилдан ҳосил бўлувчи эркин амино-кислоталар 
етишмовчилиги ошқозон ости бези ширасининг ичакка тушиши 
чегараланишида келиб чиқиши мумкин.(панкретит, босилиши, йўлини 
тиқилиши). 
Ошқозон ости бези функциясининг бузилиши (туғма ва ортирилган) 
трипсин, хемотрипсин, карбонгидразалар А,Б ва бошқа протеазалар 
етишмовчилигига олиб келади. Бу эса узун полипепдит занжирига ёки калта 
олигопептиднинг парчаланишига таъсир қилади, натижада бўшлиқ 
(полостное) ёки девор олди ҳазм бўлиши чидамлиги пасаяди. 
Хазм қилиш ферментларининг оқсилларга таъсири етарли бўлмаслиги 
ичакни тўлқинсимон харакати кучайганда ундан овқатни тез ўтиши 
(энтероколитлар)ёки сўрилиш майдоннинг камайиши (ингичка ичакнинг кўп 
қисмини жаррохлик йўли билан олиб ташлаш) натижасида вужудга келиши 
мумкин. Бу энтероцитлар юқори юзаси билан химус таркибидаги 
моддаларнинг тўқнашиш вақтини кескин қискаришига, энзиматик 
парчаланиш ва сўрилишнинг фаол ва сусткаш жараёнлари тугалланмай 
қолишга олиб келади. 
Аминокислоталар сўрилишининг бузилиши сабаблари: ингичка ичак 
деворининг шикастланиши (шиллиқ қаватнинг шишиши, ялиғланиш) ёки 
айрим аминокислоталарнинг вақт бирлигида нотекис сўрилиши ҳисобланади. 
Бу аминокислоталарнинг қондаги нисбати (дисбаланс) ва оқсиллар синтези 
бузилишига олиб келади. 
Чунки, алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар организмга маълум 
миқдорда ва нисбатда тушиши керак. Кўп холларда метионин, триптофан, 
лизин 
ва 
бошқа 
аминокислоталар 
етишмовчилиги 
кузатилади. 
Аминокислотлар алмашуви бузилишининг умумий кўринишидан ташқари 
алоҳида аминокислотлар етишмаслиги билан боғланган бузилишлар ҳам 
бўлиши мумкин. 
Масалан, лизин етишмовчилиги (айниқса ўсаётган организмда) ўсишни 
ва ривожланишни кесин кечиктиради, қонда гемоглобин ва эритроцитлар 
миқдорини камайтиради.Организмда триптофан етишмовчилиги гипохром 
анимияларга 
олиб 
келади. 
Болаларда 
аргинин 
етишмовчилиги 
сперматогенезнинг бузилишига, гистидин етишмовчилиги эса экзема 
ривожланишига, ўсишнинг кечикишига ва гемоглабин синтезининг 
пасайишига олиб келади.
Бундан ташқари ошқозон-ичак йўлларининг юқори қисмида оқсиллар 
ҳазм бўлиши ва ўзлаштирилишининг етишмовчилиги оқсиллар ва уларнинг 
парчаланиши маҳсулотларини йўғон ичакка кўплаб ўтиши билан кузатилади, 
ҳамда аминокислоталар бактериал парчаланиши жараёнинг кучайишига олиб 
келади. Бу ҳолат заҳарли ароматик бирикмалар (индол, скатол, фенол, 
крезол) ҳосил бўлишининг кучайишига ва оқсил чириши маҳсулотлари билан 


276 
организмни умумий заҳарланиши ривожланишига ҳамда болаларда оғир 
чириш диспепсиясининг ривожланишига олиб келади. 

Download 2,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish