Патологик


Асосий алмашинув ва унинг патологияда ўзгариши



Download 2,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/228
Sana28.06.2022
Hajmi2,18 Mb.
#715402
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   228
Bog'liq
Patofiziologiya Haqberdiyev 1-tom

Асосий алмашинув ва унинг патологияда ўзгариши. 
Асосий алмашинув бу тўла тинчлик шароитида, нормал температурада 
(18 – 20
0
С), нахорда органинзмнинг нормал фаолиятини сақлаб туриши учун 
керак бқлган энергия миқдори ёки бошқача айтганда асосий алмашинув 
тўлиқ психологик ва жисмоний тинчликда ҳайвон ёки одам организмининг 
хаёт фаолиятини сақлаш учун керак бўлган минимал энергия миқдоридир. 
Асосий алмашинув тинч шароитда ёши, оғирлиги, бўйи ва жинси бир хил 
соғлом одамлар учун бир хил кўрсаткичга эга бўлиб, уларнинг орган ва 
тўқималарида бораётган оксидланиш жараёнларининг умумий тезлигини 
(интенсивлигини) акс эттиради.
Асосий алмашинувдаги кўрсатгич индивиднинг ўртача нормада бўлган 
алмашинув интенсивлигида бўладиган ўзгаришларни кўрсатувчи эталон 
бўлиб хизмат қилади. Асосий алмашинув балоғатга етган одамда тахминан 
бир килограмм оғирлигига 1 ккал/соат деб қабул қилинган. Нормадаги 


265 
асосий алмашинувдан +15% ўзгариши мумкин, лекин +15% дан кўпи 
патология хисобланади. 
Энергетик алмашинув сингари асосий алмашинув бевосита 
калориметрия йўли билан ёки билвосита газ алмашинувини аниқлаш усули 
билан аниқланади, бунда истеъмол қилинган кислороднинг калоримерик 
эквиваленти хисобга олинади. 
Организмнинг иссиқлик чиқариши уларнинг функционал активлиги 
натижасида сезиларли равишда ўзгариб туради. Масалан, овқат қабул қилиш, 
асосий алмашинувни ўртача 10% га оширишга олиб келади. Овқатланиш 
чегараланганда (паст калорияли рацион Билан овқатланганда) асосий 
алмашинув аксинча 10 фоизга камаяди. Ҳомиладор аёлларда тинчликда 
алмашинув тезлиги 19 – 28% га ошади. Бошқача айтганда, асосий 
алмашинувга иш режими, овқатланиш характери ва бошқалар сезиларли 
таъсир қилади. 
Кичик 
ёшдаги 
болаларда 
алмашинув 
аниқлашда 
уларни 
харакатсизлантиришни таъминлаш, ёш давр билан боғлиқ холда харорат 
бошқариш аппаратини қўллаган холда камфорт хароратни белгилаш, 
шунингдек овқат хазм қилиш органлар фаоллигини ва овқатни специфик 
динамик таъсирини истисно қилиш қийин. Буларнинг хамммаси кичик 
ёшдаги болаларда асосий алмашинувни аниқлашни маълум даражада шартли 
қилиб қўяди. 
Шунга қарамай асосий алмашинув ўсаётган организмнинг интеграл 
кўрсатгичи бўлиб хисобланади. Бир ёшгача бўлган болаларда асосий 
алмашинувнинг кўтарилиши кузатилади, бу ўз навбатида ҳужайра 
масссасининг фаоллигини ўсишга боғлиқ бўлади. Бир ёшдаги болаларда 
ривожланишнинг янги даври бошланади. Бундан кейин 3 ёшдан 9 ёшгача 
бўлган давр бошланади. Бу ёшда скелет мускулларининг энергетикаси асосий 
қайта қуришлар, вегетатив процессларнинг координацион кўрсаткичлари 
яхшиланиши кузатилади. 
9 – 10 ёшда яна тинчликда алмашинув даражасининг қайта 
стабилизацияси 
кузатилади. 
Бу 
хароратни 
сақловчи 
гомеостаз 
механизмларининг стабилизациясида (мустахкамланишида) хам ўз аксини 
топади. Кейин бўйининг препубертат сакраш даври келади. Алмашинув 
интенсивлиги Яна пасая бошлайди ва 11 – 13 ёшда балоғатга етган одамнинг 
алмашинув даражасига тўғри келиб қолади. Шундай қилиб, ёш болаларда 
тананинг кг. массасига хисобланган энергия сарфланиши катталарникидан 
юқори бўлади. 
Асосий алмашинувнинг патологик кўтарилиши юрак фаолиятининг ва 
айниқса нафас органларининг фаолияти кучайишида кузатилиши мумкин. 
Ривожланаётган юрак етишмовчилигида асосий алмашинув 30 – 50% 
атрофида кўтарилади, бу нафас қисиши ва нафас мускулларининг зўр бериб 
ишлаши билан боғлиқдир. 
Асосий алмашинув ўзгаришининг асосий патологик механизми бу 
оксидланиш жараёнлари ва энергетик алмашинувни бошқарадиган 
органларнинг нормал фаолиятининг бузилишидир. Асосий алмашинувда 


266 
сезиларнли ўзгаришлар нерв бошқармасининг вегетатив қисмларининг 
бузилишида (мия поғонаси травмаси, мия ўсмасида) кузатилади. Бунда 
алмашинувнинг кўтарилиши асосан симпатик марказларнинг қитиқланиши 
натижасида юзага келади. 
Асосий алмашинувнинг ўзгаришининг сабабларидан Яна бири 
гормонал бошқариш бузилишидир. 
Қалқонсимон безнинг гиперфункциясида асосий диагностик ва 
прогностик кўрсаткичлардан бири асосий алмашинувнинг ошиб кетиши (80 – 
150% гача) бўлиб хисобланади. 
Оксидланиш жараёнларига таъсир қиладиган захарли факторлар хам 
асосий алмашинув бузилишига олиб келиши мумкин. Асосий алмашинув 
бузилиши кўпроқ инфекцион – иситма касаллигида кузатилиб, унинг 
кўтарилиши даражаси касалликнинг қандай ўтишига боғлиқ. Асосий 
алмашинувнинг сезиларли ошиш кислород етишмовчилигида (гипоксия, 
гипоксемия) пайдо бўлиб, қон айланиш ва нафас олиш органлари ишининг 
компенсатор кучайиши билан характерланади. 
Кислородга бўлган эхтиёжнинг кучайиши энергия сарфлаш (20 – 35% 
га) оғир шикастланишларда (жағ, сон, елка ва бошқаларнинг), ярали касал 
билан оғриган беморларда (28% гача), онкологик касалликларда кузатилади. 
Айниқса асосий алмашинувда сезиларли ўзгаришлар куйишда 
кузатилади. Тананинг кўп қисми (30 – 50%) куйганда, 14 чи кунга келиб 
асосий алмашинув 75 – 80 % га ошади. 
Асосий алмашинувнинг пасайиши оч қолганда, гипофиз атрофиясида 
(ўсиш гормони етишмовчилиги натижасида) буйрак усти безларининг, 
қалқонсимон безнинг иш фаолиятлари пасайганда, (гипотиреоз), қон 
касалликларида (анемиялар) кузатилади. 

Download 2,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish