Патологик



Download 2,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/228
Sana28.06.2022
Hajmi2,18 Mb.
#715402
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   228
Bog'liq
Patofiziologiya Haqberdiyev 1-tom

Гипертиреозда
адреналин юборилганда (адреналин 
иситмаси), қонга ош тузини гипертоник эритмаси (туз иситмаси) 
жўнатилганда ва бошқа таъсирларда гипертермия худди кўрсатиб 
ўтилганидек пайдо бўлади. Мана шу холатларни ҳаммасида ҳароратни 
кўтарилиши нисбатан қисқа муддатли ва инсонлардаги иситмага хос бўлган 
ҳароратни эгри чизиқларини ҳосил қилмайди. Бошқача қилиб айтганда 
юқорида кўрсатилган тана ҳароратини эксперимент йўли билан оширилиши 
инсонларда учрайдиган мураккаб иситма жараёнини тўла андазаси (модели) 
бўла олмайди. Шу туфайли иситмани эксперимент усули билан яратилганда 
буни албатта эътиборга олиш керак.
 
11.7. ИСИТМАНИНГ ОРГАНИЗМ УЧУН АҲАМИЯТИ 
 
Иситма холати бемор организмига турлича таъсир кўрсатади. Шундан 
келиб чиқиб, тиббиётда иситмани аҳамияти ва касаллик патогенезида унинг 
моҳияти бўйича бир неча фикрлар мавжуд. Кейинги вақтда иситмани бемор 
организмининг ҳимоя-мослашув реаксиясидир деб қараш кенг ёилмоқда. Бу 
фикр касаллик ҳақидаги умумий тасаввурларни кенгроқ маъноси бўлиб, бу 
фикрга қараганда ҳар қандай касаллик ҳимоя-мослашув жараёнларга 
асослангандир. Ҳақиқатдан ҳам иситма ҳолатида баъзи жараёнларни ҳимоя-
мослашув аҳамиятига эга деб баҳолаш мумкин, масалан, иситма холатида 
баъзи антижисмларни ҳосил бўлишига интерферонни ҳосил бўлишига, 
фагоцитоз жараёнига рағбатлантирувчи таьсир кўрсатади. Шундай қилиб 
иситма организмининг иммунологик реактивлигини оширадиган омил 
ҳисобланади. Иситма ҳолати баъзи аллергик реакцияларга секинлаштирувчи 
таьсир кўрсатади. Баъзи кузатишларга қараганда ҳайвонларда эксперимент 
йўли 
билан яратилган инфекцияни кечиши масалан, қуёнларга 
пневмококкларни юқтириб уларни иситмасини пасайтирувчи дорилар 
(салицилатлар фенацетин, индометацин ва х.к) билан камайтирганда жараён 
иситмалаётган холатдагига қараганда оғирроқ кечиши аниқланган. Шунга 
ўхшаш кузатишлар иситма чиқарувчи махсус дорилар пирогенлар ишлаб 
чиқариш учун асос бўлган.
Улар ёрдамида суст кечувчи инфекция ва интоксикацияларни даволаш 
амалга оширилди. Тиббиёт тарихида шундай давр бўлган эдики, у вақт 
сурункали юқумли касалликлардан захмни, безгак юқтириб ҳосил қилинган 
сунъий иситма билан даволашганди. Ҳозирги вақтда даволашни бундай 
усули қўлланилмайди, бироқ ўз вақтида бундай муолажани ижобий таъсири 
борлиги исбот этилган эди. Ҳозирги замонда пирогенал дориси асосан турли 
функцияларни носпецифик стимулятори сифатида ишлатилади. Масалан, уни 
иммуностимулятор сифатида моддалар алмашувини стимулятори сифатида 
ёки вегетатив нерв тонусини стимулятори ва бошқа функцияларни 
стимулятори сифатида қўлланилмоқда. Иситма холатининг химоя-мослашув 
таъсири юқорида келтирилган мисоллар билан чегараланиб қолмайди. Аммо 


261 
барибир иситмани кўпроқ патологик жараён сифатида қарамоқ зарур. 
Умуман бу жараён организм учун зарарли. Организмни атроф-мухитда 
яшашга мослашуви ва яшаш қобилятини пасайтирувчи жараён деб ҳисоблаш 
керак. Ҳақиқатдан ҳам, узоқ муддат иситмаловчи беморлар (сил, бруцеллёз 
ва бошқалар) кўпинча озиб кетган, дармонсиз холатда бўлади, уларда ҳамма 
функциялар заифлашиб кетади. Бу холатларни организмни интоксикацияси 
билан ёки иситма билан бирга содир бўлувчи очлик билан тушунтиришга 
урунишлар ишонарли эмас, чунки иситмани зарарли таьсирларини хеч 
қандай инфекциясиз, асептик иситмалаётган беморларда (невроген, 
эндокрин, жарохат-травматик иситмаларда ва х.к) кузатилади. Ноинфекцион 
невроген иситмада ҳам организм силласи қуриб, озиб кетади. Тажрибада 
ҳайвонларда, масалан, қуёнларда жуда кучли тарздаги озган, дармонсиз 
холатни такроран, узоқ муддат бегона оқсил юбориш йўли билан яратиш 
мумкин. Бу далиллар иситма реакциясини шубхасиз зарарли эканини 
кўрсатади, гарчи иситмаловчи организмда химоя-мослашув реакциясини 
баъзи элементлари бўлиши мумкин. Шундай қилиб, иситма энг аввал 
патологик жараён бўлиб, ҳар бир инсон томонидан у ёки бу даражада оғир 
ўтказилади. Ҳозирги замон тиббиёт ходимлари иситмага ана шу нуқтаи 
назардан ёндошмоқдалар, шунинг учун иситма вақтида ҳароратни кескин 
кўтарилишини одатда антипиритик (иситма тушурувчи) дорилар билан 
пасайтирилади. Аксинча иситмани сунъий ҳосил қилиш функцияларни 
стимуляцияловчи воситалар сифатида аввалгидек қўллаш, қитиқловчи 
муолажа усули сифатида қўллаш ўз мавқеини аста секин йўқотмоқда.

Download 2,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish