Патологик


 ИСИТМА ҲОЛИТИДА ОРГАНЛАР ВА СИСТЕМАЛАРНИНГ



Download 2,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/228
Sana28.06.2022
Hajmi2,18 Mb.
#715402
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   228
Bog'liq
Patofiziologiya Haqberdiyev 1-tom

 
11.6. ИСИТМА ҲОЛИТИДА ОРГАНЛАР ВА СИСТЕМАЛАРНИНГ 
ФАОЛИЯТИ 
 
Иситма ҳолатида органлар ва системаларнинг фаолиятида махсус 
ўзгаришлар кузатилади. И.П.Павловнинг шогирдлари аллақачаноқ итларда 
экспериментал йўл билан яратилган ёки инфекция таъсирида пайдо бўлган 
иситма ҳолатида бош мия пўстлоғиниг шартли-рефлектор фаолиятининг 
бузилишини ошкор қилишган эди. Дифференциацияловчи тормозланишнинг 
бузилиши, илгари ҳосил қилинган шартли рефлексларни тормоздан чиқиб 
кетиши пайдо бўлади. Иситма ҳолатида инсонларда қўзғалувчанликни 
ортиши (айниқса иситма ривожланишининг биринчи даврида), алахлаш, 
галлюцинациялар ва хушдан кетишлар кузатилади. Мияни ўзак (ствол) 
қисмининг функцияси ҳамда вегетатив функциялар бузилади. 
Юрак-томирлар системасида юракнинг қисқаришлари тезлашади 
(ўртача ҳароратни ҳар бир градус кўтарилиши юрак қисқаришлар сонини 10 
қисқаришга кўпайтиради – де-Буа). Артериал босим кўтарилади ва шу ҳолат 
иситманинг учинчи давригача давом этади. Бу даврда босим аста-секин 
пасаяди (лизис) ёки фалокатли тез пасайиши, тана ҳароратини параллел 
пасайиши (кризис, коллапс) билан бирга кечади. 
Ўпка қон айланишида қоннинг димланиши, стаз ҳосил бўлиши ва 
микроциркуляциянинг бошқа бузилишлари бўлиши мумкин. Кўпинча ўпка 
артерияларида қоннинг босими ортади. Қон айланишининг юқорида 
кўрсатилган бузилишларининг сабаблари пирогенларни қон-томирлар 


259 
тонусига таъсири туфайли ва уларни қон айланишини нерв орқали 
регуляциясига таъсири орқали бўлади. Тана ҳароратини кўтарилишининг 
таъсири ҳам шубхасиздир. Ташқи нафас фаолиятида иситма холатида нафас 
ҳаракатларини тезлашуви ва иситманинг I-II даврларида ўпканинг минутлик 
ҳажмини кўпайиши кузатилади. Бу вақт “иссиқликдан нафас қисиш” жараёни 
пайдо бўлади. Бу жараёнлар патогенезида гипертермияни бульбар нафас 
марказига таъсирини аҳамият бор. 
Иситма ҳолатида сув алмашуви, кислота-ишқор мувозанати ва сийдик 
ажратишда ўзига хос ўзгаришлар пайдо бўлади. Иситманинг бошланғич 
даврларида, артериал босимни кўтарилганлиги ва буйрак найчаларининг 
эпителий ҳужайраларини ҳар хил токсик моддалар (бактериал токсинлар, 
пептидлар, масалан, Р-моддаси ва бошқалар)нинг таъсиридан қитикланиши 
оқибатида сийдикни ҳосил бўлиши ва сийдикни кўпайиши (полиурия) пайдо 
бўлади. Организмда сувни ва натрийни тўпланиб қолиши оқибатиди 
сийдикнинг нисбий зичлиги одатда кўпаяди ва баъзида сийдикда оқсиллар 
асосан альбуминлар (альбуминурия) пайдо бўлади. Бу жараён иситманинг 
иккинчи даврида давом этади ва учинчи ҳал қилувчи даврида ниҳоясига 
етади. Учинчи даврда тўқималарда қонга сувнинг ажралиши кескин кўпаяди 
ва диурез ортади. Шу билан бир вақтда натрий йўқотилади ва минерал 
моддалар алмашуви бузилади. 
Иситма ҳолатида ошқозон – ичак йўлларида кескин ва иситма учун хос 
ўзгаришлар пайдо бўлади. Иситма ҳолатида овқатни ҳазм қилишда иштирок 
этувчи безларнинг функцияси сусаяди. Сўлак ажратишни пасайиши оғизни 
қуришига олиб келади, лабни эпителий қатлами қурийди ва ёрилиб кетади. 
Сўлак 
ажратилишини 
камайиши 
оғиз 
бўшлиғида 
бўлган 
микроорганизмларнинг (стрепто-стафилококклар, Мюллер спирохеталари ва 
ҳоказо) кўпайишига шароит яратади. Оғизда ёқимсиз, чириган, сассиқ ҳид 
пайдо бўлади. Бу жараёнлар оғиз бўшлиғини дезинфекцияловчи эритмалар 
билан чайқашни ёки лабни ва оғизни шу эритмалар билан ҳўлланган дока 
билан артишни талаб қилади. Беморларда чанқаш пайдо бўлади, иштаҳа 
бутунлай йўқолади. Ошқозон, ошқозон ости бези ва ичаклар шираларининг 
секрециясини сусайиши натижасида бу жараёнлар янада кучаяди. Баъзи 
касалликларда (масалан: холицистит ва ҳоказолар) ўтнинг секрецияси 
бузилади. Бу жараёнларнинг ҳаммаси овқат ҳазм қилинишининг кескин 
бузилишига олиб келади. Шуларни эътиборга олинса иситмалаётган 
беморларни юқори калорияли овқатлар билан овқатлантириш зарурияти 
пайдо бўлади. 
Инсон ва ҳайвон инфекцияларида кузатиладиган ҳақиқий иситмадан, 
турли сабабдан келиб чиқадиган гипертермияни фарқ қилиш лозим. 
Гипертермиянинг патогенези анчагина соддадир. Шундай гипертермияларга 
невроген, эндокрин, гипертермиялар баьзида токсик таъсиридан пайдо 
бўладиган гипертермияларни киритиш лозим. Масалан, миянинг у ёки бу 
“термоген” қисмларига иссиқлик укол қилиниши кўпинча қисқа муддатли 
тана ҳароратини орттиради. Бу асосан иссиқликни ҳосил бўлишини 
кўпайиши билан боғлиқ. Уколни қитиқловчи таъсирини тўхташи, иссиқлик 


260 
ҳосил бўлиши камайишига олиб келади ва гипертермия ўтиб кетади. Бундай 
холда танада иссиқликни бошқариш янги, узоқ муддатли юқори даражага 
ўтказилмайди. 

Download 2,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish