Кимёвий канцерогенлар.
Ямагива ва Ишикова тажрибаларидан 15 йил ўтгач яьни 1930-йили Куқ
Хьюц ва Хвйджерлар 2 тонна тошкўмир қатронидан 50 гр. кимёвий тоза
3,4—бензпирен ажратиб олишди. Бу модда жуда кучли канцероген бўлиб
чикди. Бундан олдинроқ 1929-йили Кук жуда кучли канцероген моддани -
1,2,5,6- дибензатраиен (ДБА) синтез килган эди. Анна шу даврдан кимёвий
тоза канцероген моддаларни урганиш бошланди. Турли кимёвий
бирикмаларни канцероген лик хусусиятлари бирин-кетин аникланди.
Полициклик ароматик карбонгидрогендар (ПАКГ).
Буларга 3,4
бензпирен, ДБА ав 9,10-диметил 1,2 бензантрацен (ДМБА) киадилар. Ўт
кислоталарига ишлов бериб кучли канцероген модда-метилхолатерен
олинган эди. Шу канерогенни синтез қилиниши илк бор организмни ўзида
ҳосил бўладиган баьзи биологик махсулотларни канцерогенлик хусусияти
мавжудлиги тўғрисидаги фикрни пайдо килди ва буф икр кейинчалик амалда
исботлайди. ПАКГ-ли канцерогенлар асосан махаллий канцероген таьсир
курсатади. Масалан, уларни тери остига юбориш саркома, терига таьсир
этдириш эса саратонни пайдо килади. Агар организмда ПАКГ-ни тарқалиши
таьминланса, ўсмалар улар тўпланган органларда пайдо бўлади. Улар сут
безларида тўпланиб сут орқали ажратилса сут безининг ўсмаси, буйракларда
тўпланиб сийдик билан ажратилса буйрак жоми ва буйраклар ўсмалари,
терини ёг безларида ажратилса тери ўсмалари пайдо бўлади.
Баъзи ПАКТ жуда кучли канцерегенлар хисобланадилар. Масалан: ДМБА
нинг 0,1-0,5 мг микдорини сичқонларни терисини остига юборилганда амалда
ҳамма ҳайвонларда ўсма пайдо бўлади. 20-метилхолантрен яна кучли
канцереген хисобланади.
ПАКГ-канцерагенлар инсон яшайдиган мухитда кенг таркалган, чунки улар
ёниш жараёнининг чала ёнган махсулотлари хисобланади. ПАКТ 400-600
С(сигаретнинг тамакисининг ёниш ҳарорати) ҳосил бўлади, тамаки тутуни
катронида, кучли киздирилган ёгларда, машиналардан ажратилган газларда,
дудланган махсулотларда, нефтда, битумда, асфальтда) кабилар таркибида
бўлади.
Каламушларда тажриба асфальтланган йўлда ўтказилса, тупроқли йўлдаги
каламушга нисбатан ўпка ўсмалари сони анча кўп учрайди.
Тамака чекувчи инсонларда ўтказилган узоқ муддатли кузатишлардан
маълум бўлишича 10 йиллик латент даври ичида ўпка ва юқори нафас
йўлларининг канцери чекилган сигаретлар сонига мутоносибдир
(пропорционалдир). Яна шу хам аникки чекмайдиганларга Караганда
чекадиганлар ўсма пайдо бўлиши ҳавфи бир неча ўн марта юқоридир.
346
Канцераген амноазобирикмалар ва аминлар аниқ органотропик
хусусиятига эга. Организмга қандай йўл билан юборилишига қарамай
диметиламинобензол (ДАВ) экспрементда 80% ҳолларда жигар канцерини пайдо
бўлади.
Ортоаминоазотолуол хам худди шундай хусусиятга эга.
В -
нафталамин
инсон ва ҳайвонларга юборилса, сийдик қопчасининг саратони пайдо бўлади.
Канцероген моддаларни органотроплигини зарарланган органда анча фаолсиз
олд моддалардан фаол моддаларни ҳосил бўлиши билан тушунтирилади.
Масалан,
В-
нафталаминнинг канцероген таъсири ҳосил бўладиган метаболитлар
2-аминонафтол-1 ва нафтилксоиаминлар таъсирлари билан руёбга чикади.
Кейинчалик олимлар томонидан янги канцерогенлар гурухи-
нитрозаминлар кашф этилди. Органотропик бу моддаларнинг ҳам хусусияти
бўлиб, бу холат молекулада содир бўладиган нисбатан озроқ кайта тузилишдан
сунг узгариши мумкин. Масалан: диэтилнитрозамин асосан жигарнинг ва
кизилунгачнинг саратони, метилнитрозосийдикчилбош миянинг ўсмасини
учметилнитрозо сийдикчил эса хам бош миянинг хам периферии нерв
тизимининг ўсмаларини пайдо килади.
Маълум бўлишича, нитрозаминлар одам медасига хлорид кислота
иштирокида канцероген булмаган моддалардан -нитритлар ва аминлардан ҳосил
бўлади. Масалан: ҳайвонлар организмига овкат таркибига натрий нитритни,
аминларни (аминокислоталар, амидоприн)тушиши 50-100% ҳолларда ўсмалар
пайдо килади.
Кейинги вактларда келиб чикиши биологик манбаадан бўлган кўп сонли
канцерогенлар ошкор килинди. Улар организмда ҳосил бўлади, шулардан бири:
Aspergillus flavum моғоли бўлиб, у жуда кучли канцерогенлик хусусиятига эга
бўлган афлотоксин моддасини синтез килади. Афлотоксиннинг жигарни
ўсмасини ҳосил килувчи микдори ДАВ нинг микдоридан хам кам. Ёз ёмгирли
бўлган йиллари ер ёнғоқнинг ҳамма ҳосили афлатоксин ҳосил қилувчи ана
шу могол билан зарарланади. Бу могол яна макка жўхорида, гуручда, тухумда,
сут кукунида хам паразитлик килади. Aspergillus flavum моголи яна кенгрок
таркалган, у эса стерематопистин номли канцерогенни ишлаб чикаради.
Канцерогенезнимеханизми ҳужайра бўлиниши регуляциясининг бузилиши
билан боғлиқ бўлганлиги учун нормада ҳужайралар бўлинишининг
рагбатлантирувчи (стимулацияловчи) моддалар ёки омиллар паталогик
шароитда улар ана шу регулияцияни бузишга қобилиятли деб гумон килиш
мумкин. Бу фикр энг аввал гормонларга тегишлидир. Гипофизнинг гонодотроп
гормонлари тухумдонда фолликула ҳужайраларини пролиферациясини
чикаради. Бу хужайралар томонидан ҳосил кдлинадиган эстерогенлар эса акс
алоқа механизми асосида фоллитропинни ҳосил бўлишини секинлаштиради
(тормозлайди).
Ҳайвонларда куйидаги тажриба ўтказилган. Эксперементал ҳайвонни
талогига тухумдоннинг биттаси кучириб утказилади, айнан шу вактда иккинчи
тухумдан эса кесиб олиб ташланади, кучириб утказилган тухумдон тухтовсиз
равишда фоллитропин билан кучли рагбатлантиради (стимуляция) килинади,
347
натижада бу безда 80 % холлада ўсма пайдо бўлади. Буни куйидагича тушуниш
мумкин.
Куп микдорда хосил булувчи организмнинг хусусий гормонлари нишон -
органларига одатдагидан кучлирок хужум килиши ва унда ўсма пайдо килиш
мумкин.
Ҳайвонларда тўсатдан усмаларни пайдо булишининг сабаби ўсма ҳосил
килувчи вируслар эканлиги аникланган. Бу вируслар асосан РНК сакловчилар
гурухига киради. Онкоген вирусларни таснифлаганда куйидаги аломатларга
эътибор килинади: Вируснинг таркибига кирувчи нуклеин кислоталар (РНК ёки
ДНК) га вирусни хужайранинг кайси ерида купайишига, унинг купайиш йўлига ва
шаклига эътибор килинади.
Вирусларни турт гурухи фарк килинади: I. Спирал шаклида РНК сакловчи
вируслар, улар цитоплазмада кўпаяди. Буларга сичкон ва товукларда лейкоз
чакирувчи вируслар Раус саркомаси вируси,Биттнернинг сут вируси ва хокозо
кирадилар. Полиэдр шаклдаги РНК сакловчи вируслар. Бу вируслар гурухини
РНКсакловчи онкоген вируслар дейилади.
III. Полиэдр шаклдаги ДНК сакдовчи вируслар. Улар хужайрал
ядролдарида кўпаяди буларга куёнлар патилломасининг вируси, инсонлар
сугалининг вируси, маймунларни вакуоллаштирувчи вируси киради. Бу гуруҳ
вирусларнинг умуий хусусияти жуда бир хил бўлганлигидан уларни ягона ном
билан Рароуа деб юргизилади. Бу ном усмаларни ва функционал узгаришларни
биринчи харфларидан таркиб топган (papilloma, polioma, vacuoisation).
IV. Иирик ДНК сакловчи вируслар улар хужайраларнинг цитоплазмасида
купаяди ва хужайрани характерли кушимчасини ҳосил килади. Бу гуруҳнинг ўсма
ҳосил килувчиларига Шоуп фибромасини вируси, Яба вируси ва шунта
ухшашлар киради. Бу вирусларнинг хаммаси чечакнинг ҳаммасига ухшайди ва
купинча яхши хоссали ўсмалар пайдо килади.
Стюарт ва Эдди синчиклаб урганган полиоманинг вируси катта кизикиш
уйготмокда. Бу вирус икки халка шаклидаги бир моликула ДНк саклайди. Бу
вирус етти турга кирувчи сут эжмизувчиларда (сичқонлар, каламушлар, куёнлар
ва шунга ухшашларда) 27 типдаги хар хил органларнинг ўсмаларини ҳосил
килади. Вирусларни янги тугилган ҳайвон болаларига юборилса, улар орасида
касаллика чалиниш 100% га етади. Ёш катталашган сари вирусга сезгирлик хам
камаяди. Масалан, 14 кунликдан ёши катта сичқонларга вирус юборилганда
ўсма пайдо бўлмаслиги аникланган. Вирус юққан хайвоннинг конидан
вируснинг ДНК-сини ажратиб олиш мумкин ва бу ДНК ҳайвонларга
юборилганда уем ал ар индукциясига кобилиятли экани ошкор килинган.
Инсонларда пайдо булувчи ва вируси чакириши гумон килинадиган
ўсмалар орасида Беркитт лимфомаси катта кизикиш уйготмокда. У Африканинг
пастлик худудларида таркалган ва болалар жаг ости лимфатик тугунларини
шикастлайди. Касалликни эпидемиологик хусусияти кўпинча инфекцияни
таркалишида қандайдир ташувчи билан боғлиқлиги кузга ташланади. Беркитт
лимфомасининг тарқалишида чивинлардан биронтасини ахмияти бўлса керак.
Кейинги вактда Р.Хюбнер ва Д.Тодаро эксперементал йўл билан нормал
ҳужайраларнинг хромосомаларида ДНк шаклидаги онкорновируслар
348
вужудлигини ошкор килишди. Аммо улар уз таъсирини курсата олмайдилар,
чунки ҳужайраларнинг ген - репрессорларининг функцияси вирусларни
геномини бугиб турса керак. Бирок; организмга бирон канцероген, масалан,
кимёвий канцерегенлар таъсир этса бу фаолсиз ДНК (провирус) ҳужайра
геномининг бир қисми сифатида функция кила бошлайди ва нормал
ҳужайраларни ўсма ҳужайрасига айланишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |