Мутацион канцерогенез.
Агар, мутаген омил ген - репрессор - 1да ўзгариш пайдо килмади деб
тасаввур қилинса у вакт фаол репрессор 1 синтез қилиниши мумкин эмас.
Бундай холда ҳужайра булинишининг инициаторини гени тормоздан чиқиб
кетади ва ДНК ни репликацияси бошланади. Бўлиниш натижасида хосил
бўлган ҳужайралар репрессор ген 1 сакламайди, шу туфайли ҳужайралар
ДНК репликациясини давом эттиради, ва бўлиниш вақтида чексиз, назорат
қилинмайдиган бўлинишга қобилиятли ҳужайралар оиласи пайдо бўлади.
Мана шулар ўсма ҳужайраларидир.
Аналогик йўл билан ҳужайраларни чексиз бўлинишига шу регулятор
тизимнинг бошқа генларини мутацияси хам олиб келиши мумкин. Масалан,
ҳужайра бўлиниши инициаторини кодловчи геннинг мутацияси оқибатида у
ген - репрессор 1 нинг тормозловчи таъсирига бўйсунмай қолади.
Мутацион канцерогенез билан бирга эпигеномли канцерогенез хам
бўлиши мумкин, бундай вактда нормал ҳужайранинг геномига омиллар
таъсиридан улар шу ҳужайра геномига тегишли бўлмаса хам, мутация пайдо
қилмаса хам геномнинг нормал регуляциясини тургун бузилишини
таъминлайди, натижада ҳужайра ўсмага хос хусусиятни эгаллайди, уларни
тўхтовсиз ўсишига олиб келади.
Авлоддан авлодга ўтадиган эпигеном таъсирлар митоз вақтида хар бир
янги хосил булувчи, дастлабки ҳужайрага юкувчи вируслар таъсиридан
шаклланиши мумкин. Фараз қилайлик, вирус геномининг унчалик кўп
бўлмаган генлари орасида (Хюбнер ва Тодаро онкогени) ҳужайранинг ген -
репрессор - 2 кодини сакловчи ген бўлиши мумкин. Аммо, вируснинг ген -
репрессор -2 да ҳужайрада хосил бўладиган, ҳужайра бўлиниши
инициаторининг коди мавжуд эмас. Бундай холда вируснинг гени билан акс
алоқа бўлмайди. Ҳужайрада вируснинг репрессияланмайдиган гени
репрессор - 2да репрессор 2 синтез қилинади, у эса нормал ген - репрессор 1
нинг ишини тўхтатишга қобилиятли бўлиб, натижада ҳужайра
булинишининг инициатори бўшаб кетади (тормоздан чиқиб кетади) ва
ҳужайра бўлина бошлайди. Хосил бўлувчи ҳужайралар ўзларида вируснинг
геномини саклайди, бу геном ҳужайраларга митоз вактида дастлабки
(бошлангич) ҳужайрадан ўтади ва ҳужайраларнинг кейинги авлодларининг
булинишининг регуляциясини бузилишини саклаб туради. Олинган
далилларни, кўрсатишича вирусларнинг онкогенлари хақиқатда хам ҳужайра
ўсишининг омилларига айнан ўхшашдир.
Канцерогенезнинг мутацион ва эпигеном механизмлари бир - бирини
инкор этмайди балки бир - бирини тўлғазади. Хужайрада ўсма чақирувчи
вирусларнинг геномини репрессияловчи махсус регулятор генлар бор. Демак,
ҳужайранинг репрессор генини мутацияси содир бўлиши мумкин, бунинг
натижасида ўсма чақирувчи вируснинг назоратдан чиқиб кетган онкогени
фаоллашади ва ҳужайрани эпигеном трансформацияси юза келади. Шундай
351
килиб, кимёвий ва физиковий омиллар ўз холича трансформацияпайдо
қилмайди, балки вирусли канцерогенезни фаоллашувига имконият яратади.
Кейинги вақтда Берч деган олим куйидаги гояни (гипотеза) таклиф
қилди, бунга кўра ўсмалар ҳужайралар популяциялари орасидаги ўзаро
алоқанинг бузилиши натижасида пайдо бўлади. Митотик бўлинувчи
тўқималарнинг кўпчилигида бўлинувчи ҳужайралар миқдорини регуляция
қилувчи тўқиманинг ўз гормонлар тизими мавжуд. Шундай регуляцияга
мисол бўлиб кейлонлар хисобланадики, оқсил табиатли бўлиб, митоз
жараёнида ҳужайраларда хосил қилинади, ва улар шу тўқиманинг бошқа
ҳужайраларини митозини тухтатади. Кейлонлар туфайли нормал тўқимада
ҳужайраларни тинкаси қуриши ва халок бўлиши жараёнларининг
мувозанатланиши содир бўлади. Берчнинг фикрича, хар кандай тўқимада, шу
тўқиманинг узоқ ҳужайраларида митознинг назорат қилувчи, етилган
ихтисослашган ўша юқорида номи тилга олиган оқсил хосил қилувчи
ҳужайралар бўлса керак. Назарий жихатдан ўзак ҳужайраларида ўсмани
пайдо бўлиши дифференциацияланувчи ҳужайраларнинг оқсил хосил қилиш
қобилиятини йўқолиши натижасида бўлиши мумкин. Бу оксил эса ўзак
ҳужайраларида митозни тўхтатувчи таъсир қилади. Шунингдек, ўсма ўзак
ҳужайраларини шу оқсилнинг тормозловчи таъсирини қабул қилиш
қобилиятини йўқотганида хам пайдо бўлади. Бу икки холда хам бирон
тўқиманинг ўзак ҳужайралари чексиз кўпая бошлайди.
Берчнинг гипотезаси ўсма муаммосини кўп ҳужайрали организмнинг
ҳужайралараро муносабатлар муаммосига айлантиради. Бирок, Берч хам ўз
гипотезасида бирламчи ўзгаришни мутация шаклида ҳужайрада келиб
чикади деб билади, ёки унинг фикрича ўзгариш оқсилларнинг ёки регулятор
оқсилларни таъсирини қабул қилувчи рецепторларнинг синтези учун
жавобгар генларни бирламчи узгариши билан боғлиқдир.
Усма ҳужайраларида ядроларнинг бўлинишини регуляциясини
урганиш учун Гердон тажрибалари қўлланилди. Бу тажриба
дифференциацияланган ҳужайралар ядросини зиготанинг цитоплазмасига
кўчириб ўтказишдан иборатдир. Агар баканинг отоланган тухум
ҳужайрасидан ядросини чиқариб ташлаб, ўрнига жуфт хромасомалар
йигиндисини сакловчи ихтисослашган ҳужайранинг, масалан; ичак
эпителийси ҳужайрасининг ядросини кўчириб ўтказилса, у вақт ҳамма
органлари дифференциацияланаётган ит балиқ ривожланади. Бундан
чикадики, организмнинг ихтисослашган ҳужайраларининг ядроларида зигота
ядросида бўлган генларнинг ҳамма йигиндиси мавжуд экан. Зиготанинг
цитоплазмасига бака буйрагининг Люкке ўсмасини ядроси кучириб
ўтказилса бу вақт ўсма тўқимаси эмас, балки ит балиқ пайдо бўлади. Бундай
ит балиқнинг ҳужайрасини ядросини Люкке ўсмаси цитоплазмасига кучириб
ўтказилганда эса нормал буйрак тўқимаси пайдо бўлади. Шундай қилиб,
зиготанинг соглом цитоплазмаси кўчириб ўтказилган ўсма ҳужайрасининг
ядроси регуляциясини тўла тиклай олади ва уни авлоддан - авлодга ўтадиган
мухрланган хусусиятга айлантира олади. Бақаларнинг Люкке ўсмаси
352
вируслар томонидан чақирилганлигидан, бу ерда ran вирус геномини
репрессияловчи, генлар функциясини тикланиши ҳақида боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |