Кимёвий моддалар билан ўсмаларни пайдо килиш. 1775-йили Лондон госпиталининг жарроҳи Персиваль Потт ёмон
хоссали ўсма касаллигини - мўри тозаловчилар ёрғоқининг саратонини
биринчи бўлиб ифодалаб берди. Мўри тозаловчилардаги саратон терини
қурум ва катрон билан ифлосланишидан келиб чиққанлиги шубхасиз
бўлсада, экспериментда шундай ўсмани яратишга уринишлар узоқ вақтгача
натижасиз қолаверди. Фақат 1915-йили Япониялик олимлар Ишикава ва
Ямагива биринчи бўлиб ҳайвонларда ўсма ҳосил қилишга эришишди. Улар
қуёнларнинг терисига 6 ой мобайнида тошкўмир қатронини суртиб сўнг
ҳайвонларнинг терисида ўсма пайдо бўлишини кузатишди. Кейинчалик
олимлар канцероген моддаларни соф ҳолда ажратиб оладилар, уларни
канцерогенлик хоссалари аникланди. Бу моддалар турли кимёвий
бирикмалар синфларига киради.
Усмаларни вируслар томонидан пайдо қилиниши. 1908-йили Эллерман ва Банг лейкозли лейкоцитларнинг ҳужайрасиз
фильтратини товукларга юбориб уларда биринчи бўлиб лейкоз ҳосил
қилишди. Ҳужайрасиз фильтратни ўсма тўқимасининг майдаланган
экстрактини чинни фильтрдан фильтрлаб тайёрланади. 1910-йили Раус
товуклар саркомасидан тайёрланган фильтратни соглом товуқларга юбориб,
уларда саркома ривожланишини кузатди. Шундай килиб илк бор
лейкозларни ва усмаларни вирус этиологияси ҳақида далиллар пайдо бўлди.
Аммо кейинги ўн йилликлар давомида ўсма ҳосил қилувчи вирусларни сут
эмизувчи ҳайвонларда аниклаш имконияти бўлмади. Бунда Шоуп
папилломвси ва Биттнернинг сут омили вируслари мустаснодир. Шоуп
ёввойи қуёнларнинг терисида сўгалсимон ўсмани (папиллома) ошкор килди
ва хужайрсиз фильтрат усули билан уни соглом ҳайвонларга ўтказишга
эришди. Сут омилини 1936-йили Биттнер кашф этди. Сичқонлар орасида сут
безининг саратони билан кўп огрийдиган ва кам огрийдиган авлодлари
мавжуд. Аммо саратон билан кўп огрийдиган ургочи сичкрннинг болаларини
биринчи эмганича ажратиб олиб, боқиш эмизиш учун саратон билан кам
огрийдиган ургочи сичкрнлар авлодига берилса у сичқон болалари орасида
ўсма касаллиги кескин камаяди ва аксинча ўсма билан кўп касалланадиган
ургочи сичқон ўсмага кам учрайдиган сичкрн болаларини эмизганида,
сичкрн болалари орасида ўсманинг сони жуда кўпаяди. Анна шу усул билан
Биттнер ўсма билан кўп касалланадиган сичкрнлар сутида янги авлод сут
безини ўсмасини ҳосил қилувчи омил мавжудлигини исбот қилди. 1950-йили
Л.Гросс янги тугилган сичкрн болаларига крннинг лейкоз ҳужайраларидан
тайёрланган ҳужайрасиз фильтрат юбориб, уларда лекоз пайдо бўлишига
эришди. Шундай қилиб, сут эмизувчи ҳайвонларда ўсма ривожланиши
этиологиясининг вирус назариясига далил топилди ва усмаларни онкоген
вируслар томонидан индукцияси аникланди.
343