13.2. Ў С М А Н И Н Г Р И В О Ж Л А Н И Ш Х У С У С И Я Т Л А Р И Одатда ўсмани пайдо бўлиши муайян бир пролифератив марказдан
бошланади. Ана шу марказнинг ҳужайралари жуда тезлик билан кўпайиш
қобилиятиги эга бўлади. Бошлаб оддий ҳужайралар трансформацияга
учраган ўсма ҳужайраларига айланади, кейин эса унинг ривожланиши
патологик кўпайиш қобилиятини эгаллаган ҳужайралар ҳисобига давом
этади. Усма тўқимаси ўз атрофида жойлашган бошка тўқималарни ва умумий
организмнинг функционал ҳолати билан алоқасиз тарзда усади. Усма
ривожланишининг икки йўли маьлум: 1) экспансив ўсиш; 2) инфильтратив
ўсишю
Экспансив йўл билан ўсадиган ўсмалар яхши хоссали, инфильтратив
йўл билан ўсадиганлари эса ёмон хоссали ўсмалар дейилади. Яхши хоссали
ўсмаларда янги пайдо бўлган ҳужайралар дастлабки кўпайиш учогининг
атрофида баробар даражада жойлашади. Улар соглом тўқимадан аниқ чегара
билан ажралиб туради ва ўсган сари атрофдаги тўқималарни боса бошлайди.
Инфильтратив йўл билан ўсадиган ўсмаларнинг ҳужайралари соглом нормал
ҳужайралар оралиғига ва ҳатто томирлар девори оркали ўсиб катталашади.
Лимфа ва крнга тушган ўсма ҳужайралари бошка органларга етади ва ўсма
ўсадиган янги ўчоғлар ҳосил қилади (метастазлар).
Усмалар ҳар хилтезлик билан усадил ар. Атипиклиги юксак бўлган
ўсмаларни ўсиш тезлиги нисбатан юқори, ҳужайраларнинг дифференциация
даражаси паст бўлади. Ҳужайраларнинг кўпайиш қобилияти юқори бўлган
ўсмаларда строма заифлик билан ривожланади. Усмаларни таснифи ва
номлари: ўсмалар клиник кечишига кўра: яхши хоссали ва ёмон хоссали деб
икки гуруҳга ажратилади. Баьзида яхши хоссали ўсмалар ёмон хоссаларига
айланади.
13.3. У С М А Л А Р Н И Э К С П Е Р И М Е Н Т ДА П А Й Д О К И Л И Ш Ўсмалар касаллик сифатида инсоният тарихида, тиббиёт тарихида анча
вақтдан буён маьлум бўлишига қарамай уларни эксперимент йўли билан
пайдо қилишқийинлик билан амалга ошди. Бу муҳим патологик жараённи
андозаси (модели)ни яратишга XX асрнинг бошида эришилди ва буни
ҳозирги замон тиббиёт фаниниг жуда катта ютғи деб ҳисобланади.
Усмаларни экспериментал моделларини яратиш эса унинг сабабларини
аниклашга, ривожланиш қонуниятларини ўрганишга, қолаверса
профилактика (олдини олиш) чораларини яратиш ва даволаш усулларини
топишга имконият беради.
Усмаларнинг экспериментал моделларини индукция, эксплантация ва
трансплантация усуллари билан ярятилади.
342