Темир, кобальт, молибден, фтор, йод алмашинувларининг бузилиши
Одам организмида 4-5 г га яқин темир бўлади, у кўпроқ гемоглобиннинг
гемида ( 7 0 % гача), ҳамда баъзибир ферментлар тарикибда бўлади. Катта
одамнинг суткалик темирга бўлган эхтиежи 12-15 мг, болаларда 2-3 марта
кўп. Болаларда темир танқислиги уни овкат билан кам тушиши натижасида,
326
ёки ингичка ичакда унинг сурилиши бузилганда вужудга келади.
Диспепсияда, энтеритда, ҳам ошкрзон ширасида хлорид кислота
етишмаганда, Вит «С» етишмовчилигида (3 валентлик темирни 2
валентликка айлантириш учун зарур), ичакда фосфатлар, фитин ортиб
кетганда (темирни боғлайди) ва бошқаларда темирнинг сурилиши бузилади.
12.9 К И С Л О Т А - И Ш Қ О Р И Й Ҳ О Л А Т Н И Н Г Б У З И Л И Ш
Кислота-ишқорий ҳолат.
Кислота - ишқорий ҳолат - биологик мухитлардаги водород ва
гидроксил ионларининг ўзаро муносабатлари ёки бунда ҳар хил водород
ионлари ўзаро муносабати ёки бунда ҳар хил водород ионлари ҳосил бўлиб,
уларни ораганизмдан чиқариб юбориш билан кечадиган ҳолатдир.
Маълумки, биологик мухитларнинг ва суюкликларнинг кислота ёки
ишқории муҳити концентрациясига боглик.
Водород ионларнинг мутлокр ёки нисбий концентрациясининг
купайиши шу муҳитни нордон муҳитга айлантиради, камайиши эса -
ишқорий муҳитга айлантиради. Қон зардобидаги Н+ ионлари концентрацияси
тахминан 10 (0,0000001) яқин 1909 йилдан бошлаб амалиётда осон бўлиши
учун рН кўрсаткичидан яъни - водород ионлари концентрациясининг
манфий ўнламчи логарифмидан фойдаланади. Водород ионлари
концентрацияси ошганда рН пасаяди, камайганда эса - ошади.
Крннинг рН ўта тургун хисобланади - нормада у 7,35 -7,45 атрофида
бўлади. рН нинг у ёки бу томонга ҳар кандай узгариши ҳужайра
фаолиятининг бузилишига, айникса фермент системаларининг фаолиятини
ўзгаришига, гемоглобиннинг кисородни бириктириши ва бериш қобилиятини
ўзгаришига; ҳамма турдаги модда алмашинувининг, биринчи навбатда сув -
электролит алмашинуви, ўзгаришига ҳужайра рецепторлари сезувчанлигини
бузилишига, мембрана ўтказувчанлиги, нерв - мушак системасида
қўзғалувчанлик ва ўтказувчанликнинг бузилишига олиб келади. Агар рН
(катта ўзгаришга), учраса ҳужайралар ҳалок булади.
Ш у н и эсда тутиш зарурки, агар қоннинг рН 6,8 га камайса, ёки 7,7 дан
ошиб кетса, организм ҳалок булади.
Ҳар куни организмга овқат таркибида нордон ва ишкррий моддалар,
тузлар, карбонсувлар, ёглар, электролитлар ва микроэлементлар қабул
қилинади. Бу моддалар алмашинуви H
2
C O ^ сут, пироузум, ацетосирка, бетта-
окси, ёг, олтингугурт, хлорид кислоталари пайдо бўлиши билан боради. Шу
кислоталарнинг диссоциясияси водород ионларининг концентрацияси
ошиши билан давом этади, аммо рН - кислотали тарафга силжимайди, чунки
эволюция жараёни натижасида одам организмида мураккаб бошкариш
механизмлари вужудга келган бўлиб, у ички муҳит реакциясини
баркарорлигини таъминлаб туради.
Қондаги ва тўқималардаги рН барқарорлигини таъминлаб туришда
ўпка, буйрак, ошқозон - ичак йўли ва буфер системалар иштирок этади.
327
Ўпка карбонат ангидридни чиқариб юборишни, агар зарур бўлса ушлаб
қолишни таъминлайди. Нафас маркази қондаги ва мия суюқлигидаги водород
ионларининг концентрациясининг ўзгаришига тезда жавоб беради ва Н+
концентрацияси кўпайса - гипервентиляция, камайса - гиповентиляция рўй
беради.
Буйрак кислота - ишқорий ҳолатни бошқаришда буйрак найчаларига
Н+ ва NH+
3
ионларини секреция қила олиш қобилияти орқали иштирок этади
(ацидо ва аммониогенез). Бундан ташқари найчаларда NH+
3
ва HCO+
3
ионлари қайта сўрилади, ишқорий резерв тикланади натижада водород
ионлари сийдикдаги N a H
2
P O
4
(титрланадиган кислта миқдори) N H
3
ва N H
4
C l
таркибида организмдан чиқиб кетади.
Жигар крндаги нордон радикалларни боглайди, баъзи бир ноорганик
кислоталарни H
2
O ва C O
2
гача оксидлайди, аммиак ва аммоний хлориддан
нейтрал (сийдикчил) синтезлайди, H C O
3 -
анионларини тўплайди ва секреция
килади, баъзи бир нордон ва ишкррий моддаларни ўт таркибидан ичакка
ўтқазади.
Ошқозон - HCl етказиб берувчи асосий аъзо, ичак эса натрий
бикарбонатни етказиб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |