гипопротеинемияга ва чақалоқларда умумий эдема бошланишига сабаб
бўлади. Қонда оқсил етишмовчилиги, ўз навбатида, рухни богланишини
камайтиради ва уни буйракдан чиқарилишининг ортишига олиб келади.
Иложсиз ҳолат ривожланади. Ёш болаларда гипоцинкемияда ўсиш
сустлашади, тана огирлиги секин ортади, инфекцияга қаршилик камаяди, яра
ва куйиш жуда секин битади. Гипоцинкемиянинг яққол кўринишида иштаҳа
пасаяди, баъзида бутунлай (анорекция) йўқолади.
Гипоцинкемиянинг огир ҳолатларида терининг типик шикасланиши -
энтеропатик акродерматит юзага келади. Рух танқислиги жигар
фаолиятининг етишмовчилигида ривожланиши мумкин. (оксил танқислиги)
стеаторреяда (эримайдиган комплекс ҳосил бўлади), буйрак касалланганда, Д
- гиповитаминозида (буйракда рух реабсорбцияси бузилади), куйишда,
псориазда колиэнтеритларда, гижжа инвазияларида қандли диабет касали
билан огриган беморларда, коллагеноз касалликларида ва бошка ҳолатларда
кузатилади.
Рух препаратлари организмнинг инфекцияга қаршилигини орттиради
ва шамоллаш касалликларида касалнинг тез согайиб кетишига олиб келади.
Гиперцинкемия рухни катта дозада кабул қилганда пайдо бўлиши мумкин, бу
эса ошкрзон - ичак шиллиқ қаватининг таъсирланишини, кунгил айниши,
қайт қилиш, ич кетиш билан кузатилади. Заҳарланишнинг огир клиник
белгилари кузатилиши ҳам мумкин.
Мис худди рухга ҳхшаб, организмда кўпгина ферментларнинг
коферменти ҳисобланади. У ичакнинг шиллиқ қавати орқали Fe+++ -темир
транспортида қатнашади, жигарда темирни йигилишида, у гем таркибига
киришида, порфирин синтезида, ретикулоцитларнинг етилишида катнашади.
Мис оқсил синтези учун зарур бўлиб, супер оксиддисмутазанинг фаоллиги
учун зарур, ҳужайрани эркин радикаллардан ҳимоя қилади.
Мис танқислиги кўпгина чала тугилан болаларда кузатилади, айниқса 1-2
ойлигида, жигарда ва талоқда унинг жуда кам жамгарилагани учун шундай
бўлади. Уларга мис сульфатни буюрушлик уларда гипохром анемия
ривожланишини, гипотрофияни олдини олади, нормал ўсишга ва семиришга
тана огирлигининг ортишига имкон яратади. Одатда мис жигарда
церулоплазминнинг фаол марказига мисни киргизувчи фермент
етишмовчилигида у ёмон эрийдиган комплекс бирикмалар кўринишида
(аминокислоталар билан) крнда ва аъзоларда тўпланади (миянинг
ясмиқсимон ядросида, кўзнинг тўр пардасида жигар ва талоқ ҳужайрасида).
Гепатолентикуляр дегенерация ривожланади - бу огир невротик бузилишлар
ва модда алмашинувининг бузилиши билан ифодаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: