10.15. Я Л Л И Г Л А Н И Ш Д А О Р Г А Н И З М Н И Н Г У М У М И Й
Р Е А К Ц И Я Л А Р И
Яллигланишнинг жадаллигига ва локализациясига караб организмнинг
умумий реакциялари пайдо булиши мумкин. Бундай реакцияларга нерв ва
эндокрин системалари функцияларини узгариши шу жумладан симпато-
адренал ва гипоталамус-гипофизар-буйрак усти бези системаларини
узгариши, иситма пайдо булиши, лейкоцитоз, эритроцитларни чукишини
тезлашуви, организмда моддалар алмашувининг бузилиши кабилар киради.
Одатда яллигланишда макрофаглар бегона антигенларни ютганлиги туфайли
иммунитетнинг ҳужайравий (фагоцитоз) ва гуморал (антителолар хосил
булиши) механизмлари рагбатланади (стимуляция булади). Нихоят
яллиг
ланишда организмнинг хар хил органлари за системаларининг функциялари
бузилиши мумкин.
239
10.16. Я Л Л И Г Л А Н И Ш Н И Н Г Б И О Л О Г И К А Ҳ А М И Я Т И
Ҳамма жараёнлар сингари яллигланиш хам ўз мохияти жихатидан
карама-қарши жараёндир. Бу жараёнда организмнинг химоя кучларининг
сафарбар килиниши ва шикастланиш ходисаси бирга кушилиб кетади.
Умумбиологик нуктаи назардан яллигланиш эволюцион тараккиёт
давомида шаклланган, шунинг учун химоя-мослашув реакцияси
ҳисобланади. Филогенезда мослашув реакцияси сифатида пайдо бўлиб,
юкори тараккий этган ҳайвонларда яллигланиш бу хусусиятни саклаб колган.
Организм ўзига ёт ва зарарли омиллар таъсиридан хосил бўлган яллигланган
учокни чегаралаш йули билан яхлит организмдан ажратади. Бу холат
яллигланиш жараёнини тарқалишининг ва генерализациясининг олдини
олади хамда зарарли омилга карши кураш бир мухим жойда тупланади.
Яллигланган учокда биологик кузгатувчиларни тупланиши содир булади.
Қон айланишни лимфа, айланишини бузилиши, фагоцитоз,
иммунологик реакциялар, хамда экссудатнинг, ферментларнинг фаолиятини
бактериоцид таъсирлари натижасида улар махв килинади ва ютиб
юборилади. Бундан ташкари томирлар деворининг бир томонлама
утказувчанлигини ошганлигини кайд этиш лозим, шу туфайли
микроорганизмлар ва бегона моддалар яллигланган учок томон жадаллик
билан ажратилиши мумкин ва уша ерда улар махв этилади ва
нейтраллаштирилади. Ва нихоят яллигланишни химоя аҳамияти яна
шундаки, яллигланган учоқда содир булаётган пролиферация ва регенерация
ҳисобига шикастланган сохани тикланиши юзага келади. Яллигланиш
барьерининг химоя аҳамиятини экспериментда стрихнин юбориш йули билан
яккол куриш мумкин. Агар яллигланган учоқка бу мод дани улдирувчи дозаси
юборилса бу ҳайвон омон колади. Яллигланган учокда микроорганизмларни
яшаши учун ноқулай шароит пайдо булади. Бу жиҳатдан фагоцитлар, махсус
антижисмлар, шунингдек ферментлар ва асосли оқсиллар энг мухим
аҳамиятга эга.
Аммо, юқорида келтирилганлар яллигланишнинг факат бир томонини-
ижобий томонини акс эттиради.
Яллигланишнинг иккинчи салбий томони шундаки, бу жараён
организмга шикастловчи таъсир курсатади. Яллигланган учокда шикастловчи
омил билан организмнинг кураши иложсиз организмни ўз ҳужайраларини
халок бўлиши билан бирга кушилиб кетади. Баъзи холларда алтерация
жараёни устунлик килиб, натижада тўқима ёки хатто бутун бир органнинг
нобуд бўлишига олиб келади. Экссудация нуқиманинг озиқланишининг
бузилишига, уни ферментлар иштирокида емирилишига, гипоксияга, умумий
интоксикацияга олиб келиши мумкин. И.И.Мечников жуда тугри ифодалаб
ёзганидек: "Табиятнинг шифобахш кучи, унинг асосий элемента яллигланиш
реакциясини ташкил қилса, бу хали мукаммалликка етган мослашув эмас".
Яллигланиш тушунчаси патологикик жараёни деб қаралса, унда ҳам " ҳ и м о я "
240
ҳамда "хақиқий патологик" жараёнлар бирликда ва курашиш холатидалиги
хақиқатга мувофиқ келади. Мана шунинг ўзи хаким учун харакат
қўлланмасидир. Шу сабабли яллиғланишларда кўпинча унга қарши муолижа
воситаларидан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |