10.17. Я Л Л И Г Л А Н И Ш Н И Д А В О Л А Ш Н И Н Г У М У М И Й
П А Т О Г Е Н Е Т И К А С О С Л А Р И
Яллигланишин сабаб- оқибат муносабатларининг занжири деб
ҳисобланади, бунда олдинги жараён кейингисига таъсир килади ва энг
сўнгида буларни пролиферацияга таъсири оқибатида чандиқни ҳосил бўлиши
кузатилади.
Шу сабабли яллигланишга карши қўлланиладиган воситалар
яллигланиш8 патогенезининг битта ёки бир неча звеноларига таъсир қилиши
мумкин. (Масалан, лизосомалар мембранасини стабилизацияловчи,
яллигланиш медиаторларини ҳосил бўлишини тўхтатувчи, томирлар
ўтказувчанлиги камайтирувчи, эммиграцияни, фоготцитозни сусайтирувчи,
пролифирацияга таъсир этувчи). Шу йўл билан яллиглаишни умуман
ингибиция қилувчи таъсир курсатади.
Яллигланишни ҳусусиятига қараб специфик ва носпецифик даволаш
усулларидан фойдаланилади. Биринчи усул биологик кўзғатувчи омилга
қарши йўналган (антибиотиклар, даволаш учун қўлланиладиган зардоблар,
силга қарши воситалар ва ҳ.к.), улар ҳам бактерцидлик таъсирига эга, ҳам
микроорганизмларда моддалар алмашувининг таркибий қисмига айланиб,
уларни ҳаёт фаолиятини ўзгартиради, уларни парчаланиши ва фагоцитоз
қилиниши осонлашади. Шунинг учун микроорганизмларни йўқ қилиб
ташланиши ёки аллергенларни таъсирини олдини олиниши юқумли ва
аллергик касалликларни профилактикаси ва муолажасининг энг асосий
вазифаларидан бири ҳисобланади.
Носпецифик даволаш усулларига ўзгарган харорат (иссиқ, совуқ)ни ва
яллиғланишга қитиқловчи таъсир қилувчи моддаларни таъсири киради.
Иссиқ (қуруқ ва нам иссиқ, қайноқ парафин, ультартовуш), шунингдек
қитиқловчи воситалар (горчичниклар, банка қўйиш, йод суртиш, скипидар
суртиш ва ҳ.к.) яллигланган жойда қон, лимфа айланишини яхшилайди,
гиперимияни, экссудацияни, лейкоцитлар эмиграциясини, фагоцитозни
зўрайтиради ва шу йўл билан яллигланиш кучаяди ва тезлашади. Совук яса
аксинча, яллигланишни юкррида номлари келтирилган патогенезнинг
звеноларини секинлаштиради ва шу йўл билан унинг суратини пасайтиради.
Антигистамин воситаларининг яллиғланишга қарши таъсири уни жалб
этилишини секинлашуви ёки метаболик томирлар деворидаги гистаминни
рецепторларини қамалланиши билан боғлиқ, буларнинг натижасида
томирларни кенгайиши ва томир деворининг, айникса венулалар деворининг
ўтказувчанлиги пасаяди.
А.Поликар (1969), А.М.Чернух (1979) ларнинг фикрича аспирин,
амидопирин, финилбутазон лизосомаларнинг мембраналарини
мустахкамлайди, ўтказувчанлик омилларини, яни медиаторларни: кининлар,
241
простагландинлар, серотонин, гистамин кабиларни ҳосил бўлишини
сусайтиради. Яллигланишга кучли таъсир қилувчи моддаларга индометацин
ва бруфенлар киради, уларни таъсири фенилбутазон ва аспиринга қараганда
10-30 мартача самаралироқдир.
Бундан ташкари аспирин, фенилбутазон, индометацин оқсилларни
денатурацияланишини олдини олади ва антикоплементлар фаолликка эга.
Флавоноидлар (рутин, венорутон ва б.) кирувчи қатор яллигланишга таъсир
қилувчи дори моддалар томирлар деворининг утказувчанлигини
камайтиради, қоннинг реологиясининг в а веноз қон айланишини яхшилайди.
Яллигланишни, айниқса, аллергик яллигланишни даволаш учун
глюкокортикоцитлар кенг қўлланилади; улар лизосомалар мембраналарини
мустахкамлайди, томирлар ўтказувчанлиги, экссудация, лейкоцитлар
эмиграцияси, фагоцитоз кабиларни пасайтиради, яллигланиш учогида
ҳужайралар пролиферацияси ва иммунитетни сусайтиради. Бу эса
яллигланишни секинлаштиради, аммо жарохатни ўрнини битишини сует
боришига сабаб бўлади. Шуларни эътиборга олиб, глюкокортикоидлар
асосан аллергик яллигланишларда кенг қўлланилади. Иммунодепрессантлар
(алкилловчи бирикмалар, циклофосфамид, 6- меркаптопурин ва б.) митозни
секинлаштиради, иммунитетни бўгиб, яллигланишни, аллергик
яллигланишни тухтатади.
Яллигланишни даволашда протеолитик ферментлар: пепсин, трипсин,
хемотрипсин кенг қўлланилади. Улар жароҳатларни юзасини самарали
тозалайди ва шу туфайли жароҳатни битишини тезлаштиради ва
грануляцияга имкон яратади.
Антипротеаз препаратлар: Е- аминокапрон кислота, тразилол, иникрол
ва бошқалар яллигланишга карши таъсир килиш крбилиятига эга.
Шундай килиб, яллигланишни патогенетик даволашнинг асосини
яллигланиш патогенезининг битта ёки бир неча звеноларини пасайтириш ёки
стимуляция қилишдан иборатдир.
242
Do'stlaringiz bilan baham: |