Эндокрин система.
Яллигланиш реакцияси учун баьзи гормонлар,
асосан буйрак усти безининг кобик қисмини ва гипофизни гормонлари жуда
катта аҳамиятга эга. Бундай фикрни экспериментда ва клиникада Канадалик
патолог Г.Сельс ишонарли исбот килди. Аникланишича, гипофизнинг
соматотроп гормони ва буйрак усти безининг қобик қисмини
минералокортикоидлари организмнинг яллигланиш "потенциали"
(имкониятлари)ни ошириш кобилиятига эга, бошкача килиб айтганда, уларни
234
ўзлари яллигланиш чақираолмайди-ю, аммо яллигланишни зўрайтиради.
Минералокортикоидлар тўқимани электролит таркибига таъсир килиб,
томирлар деворини утказувчанлигини ошириб, экссудацияни кўпайтириб
яллигланишни зўрайтиради.
Шу билан бирга глюкокортикоидлар (гидракортизон, кортизон ва
бошкалар), гипофизни адренокортикотроп гормони бактерицид хусусиятга
эга булмасада, яллигланишга карши таъсир курсатади, яллигланиш
реакциясини камайтиради, шу туфайли улар клиникадакенг кулланилади.
Кортизон яллигланишнинг энг эрта пайдо булдиган аломатларини
(гиперемия, экссудация), ҳужайралар эмиграциясини тухтатади, эдемани
пайдо булишига тускинлик килади. Кортизон бириктирувчи тўқимани семиз
ҳужайралар олд ҳужайралари - тўқима базофилларидан (катта лимфоцитлар
ва полибластлар) махрум килади.
Кортизонни яллигланишга карши таъсири эхтимол шунга
асослангандир, чунки семиз ҳужайралар (тўқима базофиллари) йуклигида
яллигланишни жўнаштириб юборувчи омилларни фаоллиги анчагина
камаяди. масалан, семиз ҳужайраларни грануларидан гистамин ҳосил булади.
Гистаминни камайиши бу вакт гистаминни парчаловчи ферментни -
гистаминазани фаоллигини ортиши билан боғлиқ. Шунингдек серотонинни
хосил булиши хам камаяди, чунки кортизон 5-окситриптаминдекарооксилаза
ферментини фаолиятини тухтатади. Шундай килиб кортизон таъсирида
яллигланишнинг икки мухим медиаторларини хосил булиши камаяди.
Глюкокортикоидларни яллигланишга карши таъсири яна шу билан
тушунтириладики, улар лизосомаларга мустахкамловчи таьсир курсатади
хамда уларни таркибидаги нордон фосфатаза, рибонуклеаза ва бошкаларни
фаоллигини йўқотади. Ферментлар фаоллиятини тўхтатувчи таъсир
ҳужайралар энергетик имкониятларини пасайиши, уларни булиниши ва
харакатини камайиши (эмиграция, фагоцитоз)да намоён булади. Бундан
ташкари яллигланишни гипертиреозда шиддатли кечиши, микседемада эса
сует кечиши аникланган.
Яллигланиш ривожланишида меъда ости безининг инсуляр
аппаратига келсак, бу тугрида шуни таъкидлаш уринлики, кандли диабетли
беморларда яллигланиш реакцияларига мойиллик ортади, буни силга
нисбатан мойиллик кучайишида, фурункулез кўп учрашида тасаввур килса
булади. Жинсий гормонлар яллигланишни анчагина ўзгартиради.
Эстрогенлар ва тестостерон организмнинг яллиглантирувчи омиллар
таъсирига чидамлилигини орттиради ва гиалуронидаза фаоллигини
пасайтириб, капилляр кон томирлар ўтказувчанлигига таъсир курсатиш
йули билан яллигланишнинг ривожланишини секинлаштиради. Эхтимол бу
гормонларни яллигланиш жараёнига таъсири гппофиз ва буйрак усти бези
кобик кисмлари гормонал функцилларига таъсир килиш орқали руёбга
чикса керак. Гипофизни олдинги қисмини раггбатланиши ва унинг кетидан
буйрак усти безларини кушилиши организмга яллиглантирувчи омил
таъсирида содир булади. Регуляция симпатик-адренал система ва гипофиз
оркали руёбга чикса керак.
235
Do'stlaringiz bilan baham: |