Патологик физиология


Я Л Л И Г Л А Н И Ш Ж А Р А Ё Н Л А Р И Н И Н Г Э Т И О Л О Г И Я С И



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/230
Sana29.04.2022
Hajmi1,7 Mb.
#590770
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   230
Bog'liq
Patalogik fiziologiya

10.4. Я Л Л И Г Л А Н И Ш Ж А Р А Ё Н Л А Р И Н И Н Г Э Т И О Л О Г И Я С И . 
Яллигланишнинг сабаблари жуда кўп ва ҳилма-ҳилдир. Шикастловчи 
омиллар иккита асосий гуруҳларга бўлинади. Экзоген ва эндоген омиллар 
фарқ, қилинади. Экзоген омилларга биологик омиллар - микроорганизмлар 
(бактериялар, вируслар, патоген моғоллар), ҳайвонлар (содда ҳайвонлар, 
паразит чувалчанглар, хашаротлар) киради. Яллигланишни механик омиллар 
204 


(лат ейиш, жароҳатланиш, тўқималарни ёрилиб кетиши, эзилиши, бетона 
жисмларни тўқималар орасида бўлиши) ҳосил қилиши мумкин. Масалан, 
терини бирозгина кесиш, шу ерда яллигланиш реакцияси пайдо бўлиши учун 
етарлидир. Яллигланиш реакциясининг сабабчиси физик омиллар бўлиши 
мумкин: масалан, иссиқ ёки совуқни таъсири (термик омил), нурлар ёки 
электр энергияси ва бошқалар. Яллигланиш кимёвий омиллар таъсирида 
(масалан, кислоталар, ишкррлар, скипидар, кротон мойи ва бошқалар) пайдо 
бўлиши мумкин. Омиллар ичида энг аҳамиятлиси патоген микроблар 
(айниқса йиринг чикарувчи кокклар -стафилококклар, стрептококклар, 
пневмококклар, ичак таёқчаси, рикетсиялар)ҳисобланадилар. Уларнинг 
ўзлари ёки уларнинг ҳаёт фаолиятининг ва парчаланишининг маҳсулотлари 
улар зарарлаган тўқималарда биокимёвий жараёнларни ўзгаришига олиб 
келади. Врач ўз касби бўйича микроорганизмлар чақирган яллигланишларни 
энг кўп учратади. Ташки омиллар чакирган яллигланишлар сабабига караб 
инфекцион (юқумли) асептик (юқмайдиган) турларига ажратилади. 
Яллигланишнинг эндоген омилларига тўқима некрозининг 
маҳсулотлари, тромблар, эмболлар, инфарктга учраган тўқима, қон қуюлиши, 
моддалар алмашуви бузилишининг маҳсулотлари, масалан, ўт кислоталарини 
тўпланиши, тўқималар парчаланганининг токсик маҳсулотлари, тузларни 
йигилиши, ўсма ўсишига бўлган реакция, ўт ва сийдик йулларининг тошлари 
кирадилар. Яллигланишни сабаби бўлиб, органларда тупланган антиген-
антитело комплекслари бўлиши мумкин. Яллигланиш бегона қисмлар, халок 
бўлган тўқималар атрофила пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда 
яллигланиш тири'к тўқимани бегона жисмдан ёки некроз ўчоғидан ажратиб 
туради ва шу сабабли бундай яллигланиш демаркацион (чегаралсвчи) 
яллигланиш дейилади. 
Яллигланиш чақирувчи омилларни экзоген ва эндогенларга ажратиш 
шартлидир, чунки эндоген номланган ҳамма сабаблар аслида экзоген 
таъсирлар оқибатида пайдо бўлади. Масалан, томирлар тромбозининг ёки 
қон қуйилишининг сабаби жарохатланиш бўлиши мумкин. Тузларни 
тўпланиши ёки метаболизми бузилишининг маҳсулотларини тўпланиши 
кабиларнинг сабаби овкатланишнинг бузилиши ҳисобланади. 
Яллигланишни пайдо бўлиши фақат этиологик омилгагина боғлиқ 
бўлмасдан, балки организмнинг реактивлигига ҳам боғлиқдир. Масалан, 
баъзи «физиологик қўзғовчилар, организмни ўз экскретлари, таъсир қилиш 
жойини ўзгаришидан ёки организмни кучсизланиши оқибатида яллигланиш 
пайдо қилиши мумкин. 
Яллигланиш реакциясини суръати ва кечиши шикастловчи омилнинг 
хусусиятларига, бутун организмнинг ҳолатига ва яллиғланиш жараёнини 
содир бўлган жойига ва шунингдек шикастланган тўқиманинг анатомо-
физиологик фазилатларига боғлиқ. Шу туфайли сабаби ва уни таъсир килиш 
суръати бир хил бўлгани билан таъсир килиш ўрни (локализацияси) ҳар ҳил 
бўлса. хар хил характерга эга бўлган яллиғланиш реакциясини чақириш 
мумкин. 
205 


Шундай қилиб, зарарли омилнинг ҳусусиятлари, омил билан тўқима ва 
бутун организм ўртасидаги муносабатларнинг мураккаблиги яллигланиш 
реакциясининг намоён бўлишининг ҳилма-хиллигини изохлаб беради. 
Яллигланиш умуман ўзининг кечишининг умумий крнуниятларини сакдайди 
ва яллигланшш жараёни учун хос бўлган ҳамма мураккаблик билан давом 
этади. 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish