Патологик физиология


Ҳ А Й В О Н Л А Р Д А Г И ТЕЗ К Е Ч А Р АЛЛЕРГИК Р Е А К Ц И Я Л А Р



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/230
Sana29.04.2022
Hajmi1,7 Mb.
#590770
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   230
Bog'liq
Patalogik fiziologiya

8.3. Ҳ А Й В О Н Л А Р Д А Г И ТЕЗ К Е Ч А Р АЛЛЕРГИК Р Е А К Ц И Я Л А Р 
Анафилаксия (юнонча - an -акс, тескари, таьсир ва phylaxia химоя 
сўзларидан келиб чиққан ҳимоясизлик ҳолати демакдир). Организмни 
қандайдир бегона оқсилга (анафилактогенга) нисбатан ортирилган юкрри 
сезувчанлик ҳолатидир. Анафилаксияни илк бор итларда француз 
олимларидан Рише ва Портье (1902) кузатишган, сўнг шу реакцияни денгиз 
чўчқаларида Г.П.Сахаров (1905) яратган. Бегона оқсилни такроран 
юборилганда пайдо бўлувчи реакцияни A.M. Безредка "Анафилактик шок" 
(1912) деб атаган» 
Аллергияни механизмларини ўрганиш учун ҳайвонлар анафилаксияси 
нихоятда қулай экспериментал моделдир. Анафилаксия денгиз чўчқалари, 
қуёнлар, итларда жуда яхши ҳосил қилинади. Майда лаборатория 
ҳайвонларида (каламушлар, сичқонлар) шунингдек совуқ қонли ҳайвонларда 
анафилаксияни қийинлик билан яратилади. Инсонларда бегона зардобга 
бериладиган реакция кўпинча зардоб касаллиги сифатида кечади, 
анафилактик шок кам пайдо бўлади. 
Инсонларда ва ҳайвонларда анафилаксияни ривожланиши кетма-кет юзага 
келадиган 3 жараёндан ташкил топган: 
1. Сенсибилизация (тайёрланиш) 
2. Анафилактик шок (ҳал бўлиши) 
3. Десенсибилизация 
Сенсибилизация - фаол ва пассив бўлиши мумкин. 
177 


Анафилактик шок. Сенсибилизациялашган ҳайвон организмига (денгиз 
чўчқачаси, қуён, ит ва ҳ.к.з,) анафилактогенни ҳал қилувчи дозасини 
такроран парентерал йўл билан юборилганда пайдо бўлади. 
Анафилактоген (бегона зардобни) ҳал қилувчи дозаси 
сенсибилизацияловчи дозадан 10 марта кўпрок бўлиб, уни ҳайвонни вена 
қонига юборилади. Шу микдор анафилактоген юборилгандан 1-2 дақиқа 
ўтгач шок пайдо бўлади.Ҳар хил ҳайвонларда шокни кечишини ўзига хос 
хусусиятлари мавжуддир. 
Денгиз чўчқалари: Денгиз чўчқасига зардобнинг хал килувчи дозасини 
юборилгандан сўнг, у безовталана бошлайди, тумшуғини қашийди, жунлари 
хурпаяди, сўнг унда нафас кисиш, беихтиёр сийдик ажратиш дефекация 
титроқ пайдо бўлади. Чўчқа ёнбошлаб йиқилади. 
Нафас қисиш зўраяда. Ҳайвон нафас марказини фалажланишидан 
юзага келадиган асфиксия ҳолатидан ўлади. Анафилактик шокдан ҳалок 
бўлган денгиз чўчқасини ёриб кўрилганда ўпкада эмфизема ўчоқлари за 
ателактаз, қонни юракнинг ўнг томонида, жигарда.талоқда димланиши 
назарга ташланади. Бронхиолаларни силлиқ мушакларини спазми оқибатида 
қаппайган ўпка кўпинча юракни ёпиб туради. 
Итлар: итларда анафилактик шокнинг ривожланишида портал система 
қон айланишининг бузилиши ва қонни жигарда ва ичак томирларида 
димланиши катта аҳмиятга эга. Шу сабабли итларда анафилактик шок ўткир 
томирлар етишмовчилиги шаклида кечади. Жуда кам ҳолларда ўлим билан 
якунланади. 
Қуёнлар: Қуёнлардаги анафилактик шокни патогенезини етакчи 
бузилши кичик кон айланиш доирасидаги қоннинг димланищдир. Қонни 
кичик қон айланиш доирасида димланиши ўпка эдемаси ва юракнинг унг 
қисмини етишмовчилиги ривожланшнига олиб келади. 
Сичқонлар ва каламушдар: Бу ҳайвонларда анафилаксия қийинлик 
Билан ҳосил қилинади. Сенсибилизацияни осонлаштириш учун қўшимча 
таъсирлар лозим: андреналэктомия ёки Фрейнднинг ўтказгичи шулар 
жумласидандир. Каламуш ва сичкрнларда шок капиллярлар ўтказувчанлиги 
кескин ўзгариши ва нафасни бузилиши билан ифодаланади. Шу сабабли бу 
ҳайвонларни тумшуги, оёклари, жинсий органларида эдемалар пайдо бўлади, 
ранги олчасимон тусга (цианоз) киради. Асфиксия пайдо бўлади, Нафасни 
фалажланишидан ҳайвонлар халок бўлади. 
Ҳайвонни ёриб кўрилганда ичакларга қон қуйилгани ошкор килинади. 
Маймунлар: Майунларда анафилактик шокни ҳамма вақт ҳосил килиб 
бўлмайди. Аммо Maccacus маймунларда умумий аннафилактик шок холлари 
ва артюс Феномени типидаги махаллий аллергии реакциялар тавсифлаб 
берилган. Маймунлардаги шок холатида нафасни қийинлашуви, коллапс 
кузатилади. Тромбоцитларни сони камаяди. Қоннй ивиши секинлашади. 
Ҳайвонни ёриб кўрилганда петихиал гемморрагиялар билан бирга ўпка 
эмфиземаси ошкор булади. 
Анафилактик шокни бошидан кечириб тирик қолган ҳайвонга яна ўша 
аллергенни ўзини - анафилоктогенни юборилса унда хеч кандай реакция 
178 


пайдо бўлмайди, чунки ҳаивон организмида десенсибилизация ҳолати пайдо 
бўлади. 
Сенсибилизацияни (7-8 куни) эрта даврларда аллергенни ҳал қилувчи 
дозаси юборилганида ҳам шок пайдо бўлмайди. Бу ҳайвонда шок умуман 
пайдо бўлмайди, чунки унда десенсибилизация ҳолати пайдо бўлади. 
Сенсибилизацияни энг кулай муддатида антигенни кичик дозаларда тери 
остига ёки мушаклар ичига юборилганида ҳам десенсибилизация содир 
бўлиши мумкин. 
Денгиз чўчқаларида десенсибилизация холати 2 хафта ёки ошиқроқ, 
қуёнларда 3-4 кунгина давом этади. 
Сенсибилизацияланган денгиз чўчқасини қонига аллергенни хал 
килувчи дозасини хайовон наркоз (бехуш) холатида юборилса ҳам 
анафилактик шок пайдо бўлмайди. Ҳайвон наркоздан чиққанда у 
десенсибилизацияланган бўлади. А.М.Безредка наркотик моддаларни 
десенсибилизацияловчи таъсирини марказий нерв системасининг 
ҳужайраларининг аллергенни антителолар билан ўзаро таъсиридан хосил 
бўлган моддалар таъсирига жавоб бермаслиги билан тушунтирилади. 
Сенсибилизацияланган организмнинг сезувчанлигини специфик 
аллергенга нисбатан пасайиши уни қайта-қайта юборганида пайдо бўлади ва 
клиникада аллергик касалликларни доволашда фойдаланилади. 
Специфик гипосенсибилизация беморга (кўпинча мушаклар ичига ёки 
тери остига) специфик аллергенни кичик дозаларини парентерал йул билан 
қайта-қайта юбориш йули билан амалга оширилади. Беморни аллергенга 
нисбатан сезувчанлиги аста-секин пасая бошлайди. 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish