Исонларда тез кечар аллергик реакциялар механизмларида крнда
айланиб юрувчи ва организмнинг суюкдикларидаги антителолар ҳамда
тўқималарнинг аллергик альтерациясида ажралиб чиқувчи биологик фаол
моддалар иштирок этадилар. Патогенезида асосан чўктирувчи антителолар
қатнашуви холатларини анафилактик реакциялар туркумига киритиш
мумкин. Қонида чўктирмайдиган антителолар айланиб юрувчи (терини-
сенсибилизациялозчи антителолар) касалликларни атопик холатлари
дейилади.
Атопия - (қизиқ,ажойиб касаллик) тушунчаси фақат инсонлардаги
аллергия холатини аниклаш учун 1923 йили Кук томонидан таклиф этилган.
У атопияларга поллиноз (пичан иситмаси) ва бронхиал астма (ноинфекцион
шакли) сини киритган. Атопияни пайдо бўлишида ирсий мойиллик ва
аллергик конституция жиддий аҳамиятга эгалиги, эшак еми ва Квинке
эдемасининг баъзи ҳоллари кирадилар.
Анафилактик шок: Инсонлардаги аллергиянинг энг огир намоён
бўлиши анафилактик шокдир. Сўнгги йилларда даволаш мақсадида
ишлатиладиган зардоблар, баъзида вакциналар, дорилар,айниқса пенциллин
қўлланилганда анафилактик шок сонини ортиши қайд қилинмоқда. Бошқа
дорилардан - новокаин, симобли дорилар, витамин В
1
, аспирин ва бошқалар
ҳам анафилактик шок чақириши мумкин. Анафилактик шок дориларни
кўпинча парентерал юборилганда пайдо бўлади, аммо дори ичиш, ингаляция
қилш, малҳам дори. эмульсия шаклида маҳаллий қўллаш айниқса жуда
сезувчан инсонларда (аллергик конституция) анафалактик шокнинг
сабабчиси бўлиши мумкин. Болаларда анафилактик шок тухум, балиқ, сут,
ёнғоқ, ва бошқаларни истеъмол қилинганида ҳам пайдо бўлиши мумкин.
Адабиётда гўдакни йўргакларида қуриб қотиб қолган сигир сути кукунидак
нафас олиши (Бешигидаги ўлим) ўлимга олиб келиш холлари ёзилган. Улган
болаларни қонида сигир сути оқсилига нисбатан пайдо бўлувчи антителолар
ошкор қилинган.
Инсонда анафилактик шокни манзараси бир хил эмас. Шокнинг энг кўп
учрайдиган аломатларига куйидаги реакциялар киради; Юрак - томирлар
системасида: Коллапс - артериал босим кескин пасаяди, пульс кучсиз ва
тезлиги кузатилади, баъзида беморлар хушини йўқотади.
Нафас органларида: йўтал, ўткир бронхоспазм, нафас чиқарувини
қийинлашувидан келиб чиқадиган бўғилиш сезгиси, кўкрак қафасида
қаршилик ёки босилиш сезгиси, асфиксия кабилар ошкор килинади.
Нерв системаси: қўрқув,безовталаниш, бошнинг лўқиллаб огриши,
қулоқларни шангиллаши, кучли тер босиш, танани ҳамма жойида кучли
кичиш, эшак ем тошиши ва Квинке Эдеми пайдо бўлади.
Ошқозон - ичак йулида: кўнгил айниш, қусиш, қоринда санчиқли оғриқ
пайдо бўлади, қоринни кескин дам бўлиши, ич кетар юзага келади.
Ихтиёрсиз нажас ажратиш ва сийдик ажралиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: