Патологик физиология


П Л А Ц Е Н Т А Е Т И Ш М О В Ч И Л И Г И



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/230
Sana29.04.2022
Hajmi1,7 Mb.
#590770
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   230
Bog'liq
Patalogik fiziologiya

5.4. П Л А Ц Е Н Т А Е Т И Ш М О В Ч И Л И Г И 
Тахлили қилинаётган масалани ёритишда плацента етишмовчилиги 
хақида тўхтамасдан ўтиш мумкин эмас. Маълумки, плацента, эмбриогенез, 
ҳомила пайдо бўлиши, ўсиши билан биргаликда муваққат орган сифатида 
шаклланади ва трофик, эндокрин, метаболик ва бошка ниҳоятда муҳим 
функцияларни бажаради. Плацента етишмовчилиги оқибатида она билан 
ҳомила ўртасидаги алмашув имконияти сусаяди. 
Плацента етишмовчилиги деганда, она организмидаги патологик 
ҳолатни акс эттирувчи клиник синдромни тушунилади. Бунинг оқибатида 
147 


ҳомиланинг ривожланиши ва ўсишининг секинлашиши, уни гипотрофия ва 
гипоксияси келиб чикади. 
Г.М.Савельева ва бошқалар берган маълумотларга қараганда 
ҳомиладорлик даврида пуштда содир бўладиган патологик ўзгаришларнинг 
энг асосий сабаби - плацента етишмовчилиги ҳисобланади. 
Ш у н и таъкидлаб ўтиш ўринлики, плацентада кечадиган жараёнлар она 
организмида ва ҳомилада биргаликда ўзгаришлар юзага келишига сабаб 
бўлади. 
Плацента етишмовчилигининг уч шаклини тафоаут қилиш керак: 
1. Гемодинамик (бачадон, плацента ва ҳомила плацента 
системаларидаги қон айланишининг бузилиши) етишмовчилик. 
2. Плацента мембрана етишмовчилиги, плацента мембранасини 
метаболитларни транспорт килиш крбилиятининг пасайиши билан 
ифодаланади. 
3. Ҳужайра-паренхиматоз етишмовчилиги, трофобласт ва плацента 
ҳужайралари фаоллигининг ўзгариши билан боғлиқ ҳолда ривожланади. 
Амалда шу уч сабаб бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Амалий 
жиҳатдан бирламчи ва иккиламчи плацента етишмовчиликлари ҳам фарқ 
килинади. 
Плацентанинг бирламчи етишмовчилиги (ҳомиладорликнинг 16 
ҳафтасигача пайдо бўлади) хилма-хил омиллар, шу жумладан генетик, 
эндокрин, инфекцион омиллар таъсирида пайдо бўлади. Бу омиллар 
гаметаларга, зиготага, бластоцистага, шаклланаётган плацентага, қолаверса 
аёлнинг ҳамма жинсий аппаратига салбий таъсир кўрсатади. Масалан, 
тухумдонлар гипофункцияси децидуал тўқима ферментларини 
етишмаслигига олиб келиши мумкин. Плацентанинг бирламчи етишмаслиги 
унинг анатомик тузилишининг, жойлашишининг бузилиши билан намоён 
бўлади. Шунингдек, плацентани васкуляризациясини дефектлари ва 
хорионни етилишини бузилиши кабилар пайдо бўлади. 
Плацентанинг иккиламчи етишмовчилиги экзоген омиллар таъсирида 
юзага келади. Бу патология ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида кузатилади. 
Плацентанинг етишмовчилиги кечишига кўра ўткир ва сурункали 
бўлиши мумкин. Плацентанинг ўткир етишмовчилиги ҳомиладорлик ва 
туғиш жараёнида содир бўлиши мумкин. Бу ҳолатнинг келиб чиқишига 
гестация ва тугиш жараёнидаги касалликлар сабаб бўлади. Буларга энг 
аввало гестозлар: нефропатия, преэклампсия ва эклампеиясия, ҳомиладор 
аёлнинг бошка кўп касалликлари (сурункали гломеруло- ва пиелонефритлар, 
қандли диабет, грипп ва бошқалар) шулардан ҳисобланади. 
Плацентанинг ўткир етишмовчилигини ривожланишида ҳал қилувчи 
ролни қон босимининг ошиши, киндик тизимчасини калталиги ўйнайди. 
Бундай патологияларда она-плацента қон айланиш системасида кон 
циркуляцияси камаяди, натижада плацента тўқимасини тезлик билан 
некробиози пайдо бўлади. Уткир плацента етишмовчилигини патогенезида 
етакчи ролни децидуал перфузияни бузилши ва оқибатида плацентани 
шикастланиши ўйнайди. Бу вақт децидуал парданинг спиралсимон 
148 


артерияларининг деворлари ўзгариб, синувчанлиги ортади ва гематомалар 
ҳосил бўлишига олиб келади. Ретроплацентар жойлашган гематомалар эса 
плацентани бачадондан кўчишига олиб келади. 
Бундан ташкари, интраплацентар тромбларни ҳосил бўлиши ҳам ўткир 
плацента етишмовчилигига олиб келади. 
Плацентанинг сурункали етишмовчилигини ҳомиладор аёллар орасида 
қанчалик учрашини билиш жуда мухим муаммолардан ҳисобланади. Чунки 
шу патологияни тадқиқот қилишнинг натижаларини унинг шакллари хилма-
хиллигидан дарак беради. Салбий омилларнинг характери, уларнинг таъсир 
килиш вақти ва муддати плацентани шаклланиши ва шикастланишининг 
даражасини белгилайди. 
Ҳомиладорликнинг аборт билан ёки вақтидан аввал якунланиши ёки 
ҳомила ва эмбрионни она қорнида ҳалок бўлиши плацентани морфологик ва 
функционал етишмовчилигидан дарак беради. 
Плацента етишмовчилиги ҳар хил сабаблар оқибатида пайдо бўлади, 
яъни онанинг, ҳомиланинг ва плацентанинг касалликлари шу ҳолатга олиб 
келади. 
Плацентанинг бирламчи етишмовчилиги унинг шаклланишининг 
бошланғич даврларига тўғри келади, ва генетик, эндокрин, инфекцион 
омилларни аёлнинг репродуктив органларига, жинсий ҳужайрасига, пуштга 
таъсири натижасида ривожланади. Пушт ва плацентанинг шаклланишига 
дорилар ёрдамидаги овуляция салбий таъсир кўрсатади. Чунки бундай содир 
бўлган ҳомиладорлик вақтида истеъмол қилинган дорилар гипофиз 
функцясига таьсир кўрсатади. 
Зигота бўлинишининг секинлашиши бачадоннинг эндометрияси 
васкуляризациясининг бузилиши, децидуал тўқималарни ўзгариши оталанган 
тухум ҳужайрасини имплантацияси ўзгариши мумкин. 
Децидуал тўқиманинг сует ривожланиши хорионни тартибсиз 
кўпайишига олиб келади, натижада плацентани ёпишиши, жойлашиши ва 
шаклининг нормдан четга чиқиши содар бўлади. Шулар туфайли плацентани 
бирламчи етишмовчилиги келиб чикади. 
Плацентанинг иккиламчи етишмовчилиги у шаклланиб бўлганидан 
сўнг, ҳомиладорликнинг патологияси оқибатида ёки ҳомиладор аёлни 
инфекцион, экстрагенитал касалликлар билан хасталаниши натижасида юзага 
келади. 
Плацентанинг сурункали етишмовчилиги ижтимоий-иқтисодий ва 
табиий омиллар сабабли ривожланади. Буларга мисол сифатида 
ҳужайраларни механик шикастланиши ёки радиация ва инфекция таъсирида 
емирилши кабиларни кўрсатиш мумкин. Юкррида келтирилганларга 
қўшимча қилиб она-плацента-ҳомила системасидаги энергетик моддалар 
танқислигини (кислород, глюкоза, аминокислоталар ва бошқалар) ёки 
ферментлар фаоллигини пасайишини ёки синтез жараёнларининг 
секинлашишини келтириш мумкин. 
149 


Ташки муҳитнинг ҳар хил таъсирларига жавоб реакцияси сифатида 
бачадоннинг қўзғалувчанлиги ортади (мушаклар тонуси кўтарилади) ва унда 
лимфа ва кон айланиши бузилади. 
Плацента етишмовчилиги билан бирга ҳомилани гипотрофиясига 
сабабчи омиллардан энг муҳими аёлни ҳомиладор бўлгунча ва ҳомиладор 
бўлгандан сўнг ҳам етарли даражада (сифатсиз) овқатланмаслигидир. Энг 
аввало бу овқат таркибида оқсиллар, темир ва витаминлар етишмаслигига 
тааллуклидир. 
Нихоят ижтимоий ва турмуш шароитлари қониқарсизлигидан юкумли 
ва соматик касалликлар кўпайиши тиббий адабиётда ўрганилган. Маълум 
бўлишича ҳар тўрттадан бир ҳомиладор аёл ана шундай шароитда яшайди ва 
ҳар учтадан бири эса огир жисмоний меҳнат билан шугулланади. 
Демак, шу шароитлар аввало ҳомиладор аёлга, сўнг пуштга салбий 
таъсир (плацента орқали) кўрсатади. 
150 



Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish