Патологик физиология


Хужайра шикастланишининг умумий механизмлари



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/230
Sana29.04.2022
Hajmi1,7 Mb.
#590770
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   230
Bog'liq
Patalogik fiziologiya

Хужайра шикастланишининг умумий механизмлари. 
Улар қуйидагилар: 
- ҳужайрани энергия билан таъминланиш жараёнларининг ўзгариши; 
- ҳужайра мембрана аппарата ва фермент тузилмаларининг зарарланиши; 
- ионлар ва суюкликлар нисбатининг бузилиши; 
- генетик дастур ва уни амалга ошириш механизмларининг бузилиши; 
- ҳужайра фаолиятини бошқарув механизмларининг издан чиқиши. 
1. Ҳужайраларнинг ўзида руй берадиган энергия билан таъминланиш 
жараёнларининг ўзгариши уларнинг шикастланиши - альтерация 
механизмида етакчи роль ўйнайди. Энергия билан таъминлаш жараёни 
ҳужайрада АТФ синтези, уни ташиш ва сарфлаш босқичларида бузилиши 
мумкин. АТФ синтези - кислород танқислиги ёки метаболизм субстратлари 
етишмовчилигида, тўқиманинг нафас олиши учун керакли ферментлар 
фаоллиги сусайганда, митохондриялар зарарланган ёки парчаланганда 
бузилади. АТФ нинг макроэргик богида жойлашган энергия, одатда, 
митохондрия ва гиалоплазманинг эффекторли қурилмалар (миофибрилл, 
105 


мембранадаги ионли насослар)га АДФ-АТФ транслоказа-
адениннуклеотидтрансфераза ёки креатинфосфакиназа (КФК) фермент 
системалари орқали етказиб берилади. Аденин нуклеотид трансфераза 
энергияни АТФнинг макроэргик боғидаги митохондрия матриксидан ички 
мембранасига ташиб ўтади. К Ф К эса, энергияни креатинга узатиб, 
креатинфосфатга айланади ва у цитозолга ўтади. Фосфат гуруҳ 
креатинфосфокиназа таъсирида АДФга ўтиб, АТФ ҳосил қилади ва у 
ҳужайра фаолияти учун ишлатилади. Баъзан ҳужайрада АТФ микдори кўп 
бўлса ҳам, турли патоген омиллар таъсирида энергия ташувчи фермент 
системалари шикастланади, натижада энергия ишлатувчи курилмаларда 
энергия танқисланади. Лекин АТФ етарли синтезланиб ва меъёрида ташиб 
берилганда ҳам ҳужайра энергетик таъминоти бузилиши мумкин. Бу ҳолат 
кўпинча энергияни сарфлаш механизмлари ўзгарганда юз беради: АТФазалар 
фаолияти (актомиозин АТФазаси, плазмолемманинг N a
+
ва К
+
га боғлиқ 
АТФазаси: M g r a боглик, АТФаза, саркоплазматик ретикулумнинг кальцийли 
помпаси ва ҳ.к.) сусаяди, натижада ҳужайра фаолияти издан чикади. Энергия 
билан таъминлаш жараёнларининг бузилиши ўз навбатида ҳужайра мембрана 
аппарати фаолиятининг бузилишига, ферментлар системаси, ионлар нисбати 
ҳамда бошқарув механизмларининг ўзгаришига сабабчидир. 
2. Мембрана ва ферментлар шикастланиши эса ҳужайра фаолиятини 
тиклаш мумкин бўлган ҳолатдан тикланмайдиган ўзгаришларга учрашида 
катта рўл ўйнайди. Бу ҳужайранинг энг асосий хусусиятларидан бўлган 
мембрана ҳамда унга боғланган энзимлар холатларига боғлиқдир. 
Мембраналарнинг кўпчилик томонидан тан олинган Singer et Nicolsan (1972) 
модели ярим суюқ мозаик структурадан иборат. Мембрана асосини 
фосфолипидлар молекуласи (мембрананинг липид фазаси) ташкил этади. Бу 
молекулаларнинг қутбий (ионли) "бошчалари" сувли муҳитга, яъни 
мембрананинг гидрофил юзасига, ноқутбий қисми - "думлари" эса уларнинг 
ичи - гидрофоб зонасига каратилган. Фосфолипидлар зонаси атрофида оқсил 
молекулалари муаллақ туради, уларнинг баъзилари (интеграл оқсиллар) 
фосфолипидга кириб туради, айримлари (периферик оқсиллар) унинг 
юзасида жойлашган. Периферик оқсиллар мембрана ичкарисига кирмайди ва 
электростатик кучлар таъсирида унинг юзасида туради. 
Мембрананинг ёғ фазасида оқсиллар ўзларининг ҳолатини 
ўзгартириши мумкин, бу эса улар катализ қиладиган реакцияларнинг тезлиги 
ва йўналишига таъсир этади. Бундан ташкари, мембрана ёғлари энзиматик 
жараёнлар учун энг кулай шароит яратиб беради масалан, оксидланишга 
боғлиқ фосфорланиш жараёнларининг кечиши учун сувсиз муҳит зарур. 
Кейинги йилларда мембраналар тузилиши ҳақидаги таълимот уни 
ташкил этадиган компонентлар (оқсиллар, глекопротеидлар, 
гликозаминогликанлар, гликолипидлар) ўзаро таъсирда бўлади, бундан 
ташқари улар цитоплазманинг микрофиламентлари ва микронайчаларига ҳам 
таъсир этиб, яхлит динамик системани, яъни букилмас таянч "скелетини" 
ҳосил қилади, деган тушунча билан бойитилди. Бу "скелет" мембрананинг ёг 
(липид) фазасига "монтаж" килинган. У мембранада антигенлар, 
106 


рецепторлар, ферментлар ва уни бошка компонентларининг турғун 
жойлашувини таъминлайди. ҳамда мембрананинг оқсиллар агрегациясига 
йўл қўймайди. Агар шу система бўлмаганда эди, уларнинг молекулалари 
эркин ҳаракат этиши туфайли суюқ ёғ муҳитида бир-бирига ёпишиб қолиши 
мумкин бўларди. Мембраналар ва ферментлар шикастланиши механизмида 
эркин радикал реакциялар ва липидларни ўта оксидланиш жараёнларининг 
ўзгариши ҳам катта аҳамиятга эга. Бу реакциялар ҳужайранинг меъёрий ҳаёт 
шароитида ҳам рўй беради, нафас ферментлари занжири электронлар 
ташиши, простагландинлар ва лейкотриенлар синтези, ҳужайралар кўпайиши 
ва етилиши, фагоцитоз, катехоламинлар синтези каби жараёнлари 
мембраналар ёг таркибини ва ферментлар фаоллигини бошкаришда 
аҳамиятга эга. Ферментлар фаоллига эса уларга тўғридан-тўғри 
липопероксид реакцияси маҳсулотларининг таъсир этиши ёки мембраналар 
ҳолатини ўзгариши орқали амалга оширилади. 
Ёғларнинг ўта оксидланиш тезлиги шу жараённи фаоллайдиган 
(прооксидантлар) ва уни тормозлайдиган (антиоксидантлар) омилларга 
боглик. Фаол прооксидантлар каторига осон оксидланадиган, эркин 
радикаллар пайдо қилувчи бирикмалар: нафтохинон, витамин А ва Д: 
Н А Д Ф Н
2
ва Н А Д Н
2
каби тикловчи коферментлар, простагландин 
маҳсулотлари ва катехоламинлар киради. 
Ута оксидланиш реакцияларига ҳар хил биокимёвий моддалар: 
липоидлар, ёғлар, оқсиллар, нуклеин кислотлари киришиши мумкин. Буларга 
биринчи навбатда фосфолипидлар киради. Чунки улар ҳужайра мембранаси 
компоненти ҳисобланиб, оксигеназ реакцияларга осонгина киришишади. 
Ёғларнинг ўта оксидланиш жараёнлари уч босқич - 1) кислородли 
инициация (кислород босқичи), 2) органик ва анорганик агентлар, эркин 
радикалларининг пайдо бўлиши ("эркин радикалли" босқичи), 3) ёгларнинг 
ўта оксидланиши (ўта оксидли босқич)га бўлинади. 
Ҳужайра шикастланганда вужудга келадиган эркин радикалли ўта 
оксидланиш реакцияларининг етакчи-инициал бўғинига оксегенез 
реакциялари натижасида ҳосил бўлган кислороднинг фаол формалари 
кислороднинг супероксидли радикали (О
-
), гидроксил радикали (ОН
-
), 
водород пероксиди ( Н
2
0
2
) , киради. Улар ҳужайра компонентлари асосан 
липидлар. оқсиллар, нуклеин кислоталар билан ўзаро таъсирланади ва 
натижада эркин радикаллар ҳосил қилади, масалан, ёглар ва уларнинг 
пероксидлари. Аммо бу ҳар доим ҳам юз бермайди. Ҳужайраларда шу 
жараёнларни чеклайдиган ёки умуман тухтатадиган антиоксидант 
реакциялар ҳам руй беради. Шу жараёнларга радикаллар билан липид (ёг)лар 
гидропероксидларининг ўзаро таъсири натижасида пайдо бўладиган 
"норадикал бирикмалар"ни мисол қилишимиз мумкин. Ҳужайраларни 
антиоксидант система орқали химоя қилишда ферментли ва ферментсиз 
механизмлар етакчи роль уйнайди. 
Кейинги йилларда олиб борилган изланишлар, эркин радикаллар ва ўта 
оксидланиш реакциялари фаоллигинииг жуда кучайиши ҳужайра мембранаси 
107 


ва ферментларини шикастлайдиган асосий омил эканлигини аниқлади. Бунда 
қуйидаги етакчи жараёнлар аҳамиятга эта: 
1) мембраналар липидининг физик-кимёвий ҳоссаларини ўзгариши, бу 
эса ўз навбатида ундаги липопротеид комплекслар конформациясининг 
ўзгаришига олиб келади ва унта боғлиқ бўлган оқсиллар, ферментлар 
фаоллигини сусайтиради, натижада гуморал таъсиротлар рецепцияси, ионлар 
ва молекулаларнинг трансмембран ўтиши, мембраналарнинг структур 
бутунлиги бузилади; 
2) ҳужайрада структур ва ферментатив вазифани бажарувчи оқсил 
молекулаларининг физик-кимёвий хусусиятларини ўзгариши; 
3) мембраналарда структур нуқсонларнинг юзага келиши яъни оддий 
канал-кластерларнинг пайдо бўлиши 
Хусусан мембраналарда гидропероксид ёғларнинг тўпланиши уларнинг 
мицеллаларга бирикишига ва ўтказувчанликни трансмембран каналларнинг 
вужудга келишига, улар орқали эса назорат қилиб бўлмайдиган катионлар ва 
молекулаларнинг ҳужайра ичига ёки ташқарисига оқишига сабаб бўлади. 
Ёғларнинг ўта оксидланиши ва эркин радикалли оксидланишининг 
кучайиши, канал-кластерлар кўпайиши оқибатида мембраналар бўлакланади 
ва ҳужайра ўлади. Бу ўз навбатида ҳужайра яшаши учун зарур бўлган 
қўзғалувчанлик, генерация ва нерв импульсларини ўтказиш, модда 
алмашинуви, бошқариладиган таъсиротларни қабул қилиш, ҳужайраларда 
ўзаро таъсирланиши ва шу каби зарур жараёнларни издан чикаради. 
Мембрана ва ферментларнинг меъёрдаги ҳолати юқоридаги жараёнлар 
билангина эмас, балки эркин ва лизосом ферментлар: липазалар, 
фосфолипазалар ва протеазалар ёрдамида такомиллашиб туради. 
Патологияда эса уларнинг гиалоплазмадаги фаоллиги кучайиб гидролиз 
жараёнларини кескин орттириб юборади. Гидролазалар таъсири туфайли 
ҳужайрада эркин ёг кислоталари, турли фосфолипидлар тўпланади, улар 
ҳужайра мембранасига кириб, липопротеид комплексларнинг тузилишини 
бузади ва окибатда уларнинг ўтказувчанлиги ошади. 
Одатда, трансмембран жараёнларнинг руй бериши ионларнинг ичидаги 
ва ташқарисидаги нисбатининг ўзгариши, ҳужайранинг энергия билан 
таъминланиши, мембраналар шикастланиши ва ферментларининг фаолиятига 
боғлиқдир. Шунингдек бу жараёнлар мембраналарнинг ўтказувчанлиги, 
қўзғалиши, электромеханик ҳодисаларида иштирок этадиган калий, натрий, 
кальций, магний, хлор ионлари ҳолатига ҳам боглик. Ионлар нисбатининг 
бузилиши даставвал К, Na-га боғлиқ ҳолда юз беради. 
АТФаза фаоллиги ўзгариши натижасида ҳужайрада калий йўқолиб, 
натртй ва кальций тўпланиб қолади. Ионлар нисбатининг бузилиши туфайли 
мембраналарнинг тинч ҳолатдаги потенциали ўзгаради ва қўзғалиш 
импулъсининг ўтказилишини бузади, масалан, патологияда ЭКГ, ЭЭГ, 
ЭМГларнинг бузилиши ана шунга асосан рўй беради. Ҳужайра ионлари 
нисбатининг бузилиши ўз навбатида ҳужайрадаги суюқлик ҳажмини 
ўзгартиради, масалан, ҳужайрада натрий ва кальций тўпланиши осмотик 
108 


босим ошишига ва унда сув йиғилиши гипергидратацияга, шу тариқа 
ҳужайранинг шишиши микрошикастланишига сабаб бўлади. 
Ҳужайра генетик дастурининг зарарланиши унинг фаолиятини 
бузадиган асосий омилдир. Ҳужйра генетик ахборотининг бузилиши 
мутация, патоген генларнинг депресияси (мае, онкогенез), ҳаёт учун зарур 
генлар фаолиятининг ўзгариши (мае, ферментлар синтезини бошқариш) ёки 
геномга ёш ДНК бўлакларининг кириши (мае, онкоген вирус ДНКси) 
сифатида кузатилади. Генетик дастур бузилиши митоз ва мейоз 
жараёнларининг, хромосома аппаратининг ўзгариши, митозга дахлдор 
тузилмаларни шикастланиши ва цитоплазманинг бўлиниши туфайли содир 
бўлади. 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish