Патологик физиология


Асосий алмашинув ва унинг патологияда узгариши



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/230
Sana29.04.2022
Hajmi1,7 Mb.
#590770
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   230
Bog'liq
Patalogik fiziologiya

Асосий алмашинув ва унинг патологияда узгариши. 
Асосий алмашинув бу тўла тинчлик шароитида, нормал температурада 
(18 - 20°С), нахорда органинзмнинг нормал фаолиятини саклаб туриши учун 
керак бклган энергия миқдори ёки бошкача айтганда асосий алмашинув 
тўлиқ психологик ва жисмоний тинчликда ҳайвон ёки одам организмининг 
хаёт фаолиятини сақлаш учун керак бўлган минимал энергия микдоридир. 
Асосий алмашинув тинч шароитда ёши, огирлиги, бўйи ва жинси бир хил 
соглом одамлар учун бир хил кўрсаткичга эга бўлиб, уларнинг орган ва 
тўқималарида бораётган оксидланиш жараёнларининг умумий тезлигини 
(интенсивлигини) акс эттиради. 
Асосий алмашинувдаги кўрсатгич индивиднинг ўртача нормада бўлган 
алмашинув интенсивлигида бўладиган ўзгаришларни кўрсатувчи эталон 
бўлиб хизмат қилади. Асосий алмашинув балогатга етган одамда тахминан 
бир килограмм оғирлигига 1 ккал/соат деб кабул қилинган. Нормадаги 
264 


асосий алмашинувдан + 1 5 % узгариши мумкин, лекин + 1 5 % дан купи 
патология хисобланади. 
Энергетик алмашинув сингари асосий алмашинув бевосита 
калориметрия йўли билан ёки билвосита газ алмашинувини аниклаш усули 
билан аникланади, бунда истеъмол қилинган кислороднинг калоримерик 
эквивалента хисобга олинади. 
Организмнинг иссиклик чикариши уларнинг функционал активлиги 
натижасида сезиларли равишда ўзгариб туради. Масалан, овқат қабул килиш, 
асосий алмашинувни ўртача 10% га оширишга олиб келади. Овқатланиш 
чегараланганда (паст калорияли рацион Билан овкатланганда) асосий 
алмашинув аксинча 10 фоизга камаяди. Ҳомиладор аёлларда тинчликда 
алмашинув тезлиги 19 - 2 8 % га ошади. Бошкача айтганда, асосий 
алмашинувга иш режими, овқатланиш характери ва бошқалар сезиларли 
таъсир қилади. 
Кичик ёшдаги болаларда алмашинув аниклашда уларни 
харакатсизлантиришни таъминлаш, ёш давр билан боғлиқ холда харорат 
бошқариш аппаратини қўллаган холда камфорт хароратни белгилаш, 
шунингдек овқат хазм қилиш органлар фаоллигини ва овкатни специфик 
динамик таъсирини истисно қилиш қийин. Буларнинг хамммаси кичик 
ёшдаги болаларда асосий алмашинувни аниклашни маълум даражада шартли 
килиб қўяди. 
Шунга қарамай асосий алмашинув ўсаётган организмнинг интеграл 
кўрсатгичи бўлиб хисобланади. Бир ёшгача бўлган болаларда асосий 
алмашинувнинг кўтарилиши кузатилади, бу ўз навбатида ҳужайра 
масссасининг фаоллигини ўсишга боғлиқ бўлади. Бир ёшдаги болаларда 
ривожланишнинг янги даври бошланади. Бундан кейин 3 ёшдан 9 ёшгача 
бўлган давр бошланади. Бу ёшда скелет мускулларининг энергетикаси асосий 
қайта қуришлар, вегетатив процессларнинг координацион кўрсаткичлари 
яхшиланиши кузатилади. 
9 - 10 ёшда яна тинчликда алмашинув даражасининг кайта 
стабилизацияси кузатилади. Бу хароратни сақловчи гомеостаз 
механизмларининг стабилизациясида (мустахкамланишида) хам ўз аксини 
топади. Кейин бўйининг препубертат сакраш даври келади. Алмашинув 
интенсивлиги Яна пасая бошлайди ва 11 - 13 ёшда балогатга етган одамнинг 
алмашинув даражасига тўғри келиб крлади. Шундай килиб, ёш болаларда 
тананинг кг. массасига хисобланган энергия сарфланиши катталарникидан 
юқори бўлади. 
Асосий алмашинувнинг патологик кўтарилиши юрак фаолиятининг ва 
айникса нафас органларининг фаолияти кучайишида кузатилиши мумкин. 
Ривожланаётган юрак етишмовчилигида асосий алмашинув 30 - 5 0 % 
атрофида кўтарилади, бу нафас кисиши ва нафас мускулларининг зўр бериб 
ишлаши билан боғлиқдир. 
Асосий алмашинув ўзгаришининг асосий патологик механизми бу 
оксидланиш жараёнлари ва энергетик алмашинувни бошкарадиган 
органларнинг нормал фаолиятининг бузилишидир. Асосий алмашинувда 
265 


сезиларнли узгаришлар нерв бошкармасининг вегетатив кисмларининг 
бузилишида (мия погонаси травмаси, мия ўсмасида) кузатилади. Бунда 
алмашинувнинг кўтарилиши асосан симпатик марказларнинг қитиқланиши 
натижасида юзага келади. 
Асосий алмашинувнинг ўзгаришининг сабабларидан Яна бири 
гормонал бошкариш бузилишидир. 
Қалқонсимон безнинг гиперфункциясида асосий диагностик ва 
прогностик кўрсаткичлардан бири асосий алмашинувнинг ошиб кетиши (80 -
150% гача) бўлиб хисобланади. 
Оксидланиш жараёнларига таъсир киладиган захарли факторлар хам 
асосий алмашинув бузилишига олиб келиши мумкин. Асосий алмашинув 
бузилиши кўпроқ инфекцион - иситма касаллигида кузатилиб, унинг 
кўтарилиши даражаси касалликнинг кандай ўтишига боғлиқ. Асосий 
алмашинувнинг сезиларли ошиш кислород етишмовчилигида (гипоксия, 
гипоксемия) пайдо бўлиб, кон айланиш ва нафас олиш органлари ишининг 
компенсатор кучайиши билан характерланади. 
Кислородга бўлган эхтиёжнинг кучайиши энергия сарфлаш (20 - 3 5 % 
га) огир шикастланишларда (жаг, сон, елка ва бошқаларнинг), ярали касал 
билан огриган беморларда ( 2 8 % гача), онкологик касалликларда кузатилади. 
Айниқса асосий алмашинувда сезиларли узгаришлар куйишда 
кузатилади. Тананинг кўп қисми (30 - 50%) куйганда, 14 чи кунга келиб 
асосий алмашинув 75 - 80 % га ошади. 
Асосий алмашинувнинг пасайиши оч крлганда, гипофиз атрофиясида 
(ўсиш гормони етишмовчилиги натижасида) буйрак усти безларининг, 
қалқонсимон безнинг иш фаолиятлари пасайганда, (гипотиреоз), қон 
касалликларида (анемиялар) кузатилади. 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish