эса пасаяди. Бу даврда резерв ҳолдаги карбонсувлар бўлмайди уларнинг
ҳаммаси парчаланиб кетган бўлади. Энергетик сарфланиш эса 9 0 % ёгларнинг
парчаланиши ва ёг кислоталарининг оксидланиши хисобига таъмин-ланади.
Нафас коэффициента 0.7 гача тушиб кетади. Пешобда кетон тана-чалари
кўпайиб боради ва кетонемия ривожланади.
Бу узгаришлар ошкрзон ва ичакни мотор ва секретор функсияларининг
узгариши билан боғлиқ. Бошланиш вақтида уларнинг моторикаси тез
кучаяди. (очлик моторикаси), кейин унинг жадаллиги тез пасаяди. Ҳазм
суюқликларининг ажралиши ортади. Бу эса альбумин ва глобулинларнинг
бир қанча микдори ажралишига олиб келади. Пешоб микдори камаяди. Бу
даврда организмнинг асосий ҳаётий функсиялари (тана ҳарорати, артериал
босим, томир уриш тезлиги, қондаги қанд миқдори ва бошқалар) нормадан
жуда пастда бўлади.
3- даврда
тўлиқ очлик фермент системасининг бузилиши организм
функциясининг бузилишига олиб келади. Ферментларнинг парчаланиши
умумий авитамнозга сабаб бўлади. Бунда асосан В гуруҳ витамин ўзгаради.
Терминал даврнинг охирларида кислота-ишқорий ҳолатнинг бузилиши
натижасида ацидознинг тезда ўсиб бориши кўрилади. 3-даврда ҳаёт учун
зарур бўлган органлар оқсилларнинг парланиши билан ҳарактерланади, яъни
улар энергетик материал сифатида ишлатилади. Нафас коэффициента 0.8 га
тенг. Оқсилларнинг юкрри даражада парчаланиши натижасида
гипоротеинемия вужудга келади, крнда онкотик босим пасаяди, бу эса ш и ш
пайдо бўлишига сабаб бўлади. Терминал давр агония ва ўлим билан тугайди,
яьни организм ўзгарган метоболизм қолдиқлардан заҳарланади (кетон
таначалари). Бунга яна юқумли касалликлар сабаб бўлади, яьни организм
улар билан курашиш ҳолатига эга бўлмайди.
Одамда тўлиқ очлик 60 - 70 суткагача давом этиши мумкин.
Очликниниг давомийлиги мускуллар фаолиятининг қискариши. Асосий
модда алмашувининг ошиши ва атроф муҳит ҳароратининг пастлиги
натижасида қисқариши мумкин. Тулиқ очликда ҳаётнинг давомийлиги
жинсга, ёшга ва организмнинг фаолиятига боғлиқ.
Аёлларда ёғ жамгармасиниг куплиги ва асосий модда алмашувининг
сурати паст. Шунинг учун уларда эркакларга Караганда очлик узоқроқ вақт
давом этади.
Болаларда асосий алмашувининг сурати катталарга Караганда юкрри
даражада бўлгани учун очлик уларда катталарга Караганда оғир утади ва
улим тез ривожланаади.
Катталар учун тўлиқ очликда кундалик вазннинг камайиши 1% бўлса,
бу жараён янги туғилган чақалоқларда 10 - 1 5 % ни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: