Патологик физиология


Я Л Л И Г Л А Н И Ш Ҳ А Қ И Д А Г И КИСҚАЧА ТАРХИЙ



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/230
Sana29.04.2022
Hajmi1,7 Mb.
#590770
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   230
Bog'liq
Patalogik fiziologiya

10.1. Я Л Л И Г Л А Н И Ш Ҳ А Қ И Д А Г И КИСҚАЧА ТАРХИЙ 
М А Ъ Л У М О Т Л А Р В А Я Л Л И Ғ Л А Н Н И Ш Ж А Р А Ё Н И Н И Н Г П А Й Д О 
Б У Л И Ш М Е Х А Н И З И М Л А Р И Ҳ А Қ И Д А МУЛОҲАЗАЛАРНИНГ 
Ш А К И Л Л А Н И Ш И 
Тиббиётда яллигланишни моҳияти ва аҳамияти масаласига ҳамма вақт 
катта ўрин ажратилган. Гиппократ яллгланишни организмга 
зарарсизлантирувии аҳамиятини эътироф этган. Унинг фикрича, йирингли 
учогда зарарли нарсалар - омиллар маҳв этилади ва шу туфайли йирингни 
пайдо булиши организмга фойдали, шифобахшдир, факат яллигланиш 
жараёнининг суръати маълум чегарадан ошмаса бўлди. Гиппократнинг 
яллигланишни табиати ҳақидаги фикрлари тиббиётда 18 -асргача 
ҳукмронлик қилди. Шу давр ичида яллигланиш ҳақидаги таълимотга унинг 
муҳим ташқи аломатлари қўшимча қилинди. А. Цельс яллигланишнинг турт 
асосий клиник аломатларини таъсвирлаб берди. Булар: кизариш (rubor), 
қавариш (tumor),orpHK (dolor) ва ҳароратнинг кутарилиши (color) дан иборат. 
Бешинчи аломат функциянинг бузилиши (function laesa) бўлиб, бу К.Гален 
томонидан таъсвирлаб берилган. У яллигланишни маҳаллий иситма деб 
тушуниб, уни ҳар хил этиологик омиллар келтириб чикариши мумкинлигини 
кўрсатиб берди. 
Яллигланиш ҳақидаги ҳозирги замонавий тасаввурларга яқин 
фикрларни биринчи бўлиб инглиз жарроҳи Дж.Гунтер ифодалади. У 
200 


яллигланишни организмнинг ҳар кандай шикастланишиги кайтарган 
реакцияси сифатида таърифлади. Гунтер яллигланишни ҳимоя жараёни деб 
ҳисоблар, уни ҳамма вақт шикастланган ерда пайдо бўлади, шу туфайли 
шикастлан-ган органзим ёки туқиманинг функцияси меёрига (норма) кайтиб 
келади деб тушунарди. 
Р.Вирхов (Virchow -1858-59 йиллар) ва унинг мухлислари яратган 
ҳужайра (целлюляр) патологияси даврларида яллигланишни факат махаллий 
тўқима реакцияси деб караларди, яллигланган органларни морфологик 
тадқиқотлар қилиш натижалари (ҳужайраларнинг дистрофик ўзгаришлари)га 
асосланиб яллигланишнинг нутритив назариясини яратдилар. 
Бу назария Самуэль (S.Samuel-1873fi) ва Ю.Конгейм (Cohnheim-1887fi) 
ларни яллигланиш муаммоси бўйича ўтказган илмий тадкиқотларидан сўнг 
ўз аҳамиятини йўқотди. Бу олимлар яллигланиш патогенезида асосий 
эътиборни майда томирлар раакциясига каратдилар, шу билан 
яллигланишнинг томирлар назариясига асос солдилар. Конгейм ўз илмий 
изланишларида эмиграцияси ҳодисасини кашф қилди. Унинг фикрича, 
яллигланишнинг ҳамма клиник аломатлари микроциркуляциянинг бузилиши 
билан тушунтирилади. Қон олиб келувчи томирларни кенгайиши ва 
яллигланиш ўчоғига артериал крнни кўп оқиб келиши шу ерни ҳароратини 
ортишини ва қизаришини юзага келтиради. Капиллярларни 
ўтказувчанлигини ортишишишни, инфильтратнинг ҳосил бўлиши нервни 
эзиб оғриқ ҳосил қилади, шу кўрсатилганларни ҳаммаси биргаликда 
функцияни бузилишига олиб келади. Конгеймнинг томирлар назарияси 
ўзининг аниқлиги ва соддалиги билан кенг оммалашиб кетди. Бу назарияга 
кўра яллигланишни моҳияти фақат қон айланишининг бузилишидан иборат 
бўлиб, бу бирламчи ҳисобланади. Назария яллигланган тўқимада қон 
айланишининг бузилиш механизмларини тўғри баҳолайди. Бу назарияга кўра 
лейкоцитлар ва қўшувчи тўқима ҳужайраларининг ҳамма реакциялари 
иккиламчи ҳисобланади, шубҳасиз, бу нотўғридир. 
А.С.Шкляревский (1869Й) яллиғланишда қон айланишини ўрганишда 
эксперимент усулини қўллаб, лейкоцитларни қон томирининг деворига 
ёпиши ҳодисасини физик нуқтаи назардан асослади. 
Яллигланиш муаммосини ҳал қилишга И.И.Мечников ниҳоятда катта 
ҳисса қўшди. У 1892 йили яллигланишнинг биологик назариясини яратди, 
фагоцитоз ҳақидаги таълимотни ривожлантирди, яллиғланишнинг қиёсий-
патологик ўрганишга асос солди, иммунитетнинт ҳужайра ва гуморал 
назарияларини яратди. И.И.Мечников фагоцитларнинг бегона заррачаларни, 
шу жумладан бактерияларни ютиш жараёнини яллиғланишга ҳос асосий 
жараён деб эътироф қилди. И.И.Мечниковни фагоцитознинг организмни 
патоген омиллардан ҳимоя қилиш ва иммунитетни вужудга келишидаги 
аҳамияти ҳақидаги ғояларни Н.Ч.Аничков, А.Д.Адо, Кон (R. Cohn) ва бошқа 
кўп олимларнинг ишларида ўз ривожини топди. 1955 йили цитоплазма 
органеллаларидан - лизосомаларни кашф қилиниши И.И.Мечниковнинг 
цитазалар ҳақидаги таълимотида ҳужайраларни хазм қилувчи функцияга эга 
эканлигини янада исботини топди. 
201 


В.В.Воронин (1897Й) яллиғланишда қўшувчи тўқима оралиқ моддаси 
ва томирлар тонусининг аҳамиятини аниқлади. 
В.В.Подвисоцкий (1899Й) ўзининг "Умумий ва экспериментал 
патологиянинг асослари" асарида, яллигланишда эндотелиал ҳужайраларни 
бир-биридан айрилиши ва бунинг натижасида улар орасида тешиклар ҳосил 
бўлиши, шу тешиклар орқали периваскуляр (томир атрофи) бўш-лиққа 
томирдан лейкоцитлар суқулиб ўтади, деб ёзади. 
Яллигланишнинг яна бир умумлаштирувчи назарияси яллигланиш 
жараёнини чуқур физик-кимёвий ва патокимёвий тадқиқот қилиш 
натижасида пайдо булди. 
Шаде (M.Schad, 1923Й) яллигланиш ўчоғида тўқима ацидози, осмотик 
ва онкотик босимларни ортишини аниклади ва шуларга асосланиб, 
яллигланишнинг ҳамма ўзгаришларини белгиловчи - яллигланишнинг физик-
кимёвий назариясини таклиф килди. 
Риккер (E. Ricker 1924Й) яллигланиш ҳодисасини, томир-нервлар 
ўзгаришининг кўриниши деб қаради (яллигланишнинг нерв-томирлар 
назарияси). 
Яллигланиш ҳақидаги таълимотни кейинги ривожи, яллигланишнинг 
медиаторлари хақидаги тасаввурларни шаклланиши билан боғлиқ 
(В.Менкин, 1948Й). Шунингдек К. де Дювни лизосомаларни кашф қилиши ва 
уларни яллигланиш жараёнидаги аҳамиятини ўрганишини ҳам кўрсатиш 
керак. 
Яллигланиш хақидаги таълимотнинг ҳозирги замонавий ҳолати 
(Поликар 1965Й., Цвайфах 1967Й., Г.Мовят 1975Й., Л.М.Черну 1979Й. ва 
бошқалар), яллигланиш жараёнининг динамикасида иштирок этувчи 
медиаторлар системаларини жадал тадқиқот қилиш ва яллигланиш билан 
иммунологик ҳимоя механизмлари орасидаги чамбарчас ўзаро 
алоқадорликни ўрганиш (бутун яхлит организм, орган, ҳужайра, ҳаттоки 
молекулалар даражасида) билан фойдаланилади. 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish