Parvo indd



Download 1,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/26
Sana25.02.2022
Hajmi1,23 Mb.
#284345
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   26
Bog'liq
1 5111634251929878788

ЯХШИЛИК ВА ЁМОНЛИК
Ажойиб кунларнинг бирида вақт ҳокимлиги давлати соясида 
оламда яна Яхшилик ва Ёмонлик учрашиб қолибди. Тоғ тоғ би-
лан учрашмаса ҳам, Яхшилик Ёмонлик билан учрашиб тураркан. 
Тўғрироғи, тўқнашиб тураркан. Яхшилик Ёмонликдан қочиб юр-
са ҳам, Ёмонлик доим Яхшиликнинг ортидан қувиб бораверар-
кан. Одам Ато ва Момо Ҳаво пайдо бўлганидан бери улар бор 
экан. Шунинг учун улар бир-бирларини яхши билишар экан.
Табассум ила «ассалому алайкум», дебди Яхшилик Ёмон-
ликка. «Ваалайкум», дебди Ёмонлик алик ҳам олгиси келмай. 
Ёмонлик Яхшиликка қараб, худди бўри қўзичоққа ташланишга 
ҳозирланаётгандай шундай дебди:
– Нега сен яхшилик қилаверасан, эсинг жойидами ўзи? Ма-
на, менга ўхшаб ёмонлик қилсанг бўлмайдими? Мен ёмонлик 
қилганга, яхшилик қилганга, ҳеч нарса қилмаганга ҳам ёмонли-
гимни аямайман. Нишимни уриб, заҳримни чиқариб турмасам 
бўлмайди. Эрта тонгдан оламни айланаман. Кўзим тушган ким-
сани бошқа кимсага ёмонлик қилишга ундайман. Борди-ю, бирор 
кимса топилмаса, унда ҳайвонларга нисбатан, ҳеч бўлмаса, та-
биатга нисбатан ёмонлигимни ишлатаман. Болани болага, ёшни 
қарига, эркакни аёлга, бир-бирига қарши қўйиб гижгижлайман. 
Сўкишиб, жанжаллашиб кетишса мазза қиламан. Ҳайвонларга 
тажовуз қилиб тураман. Ҳаммани бир-бирига ит-мушук қиламан.
Борди-ю, атрофимда ҳеч кимни тополмасам, роса қийналаман. 
Биронтасини топиб, ҳеч бўлмаса ўзига ёмонлик қилишга ун-
дайман. Агар бирортаси ёмонлигимга жавоб қайтарса, камида 
икки ҳисса ёмонлик қайтараман. Аммо ёмонлигимга яхшилик 
қайтарса, аламимга чидолмай ёрилиб ўлай дейман. Иймони суст-
ларни, тарбия кўрмаганларни йўлдан уриш осон. Сал гижгиж-
ласам, тамом вассалом. Аммо иймони мустаҳкам, тарбияси ях-
шиларни умуман йўлдан уриб бўлмайди. Бу, ҳойнаҳой, сенинг 
ишинг бўлса керак. Лекин, мен барибир таслим бўлмайман. Пай-
тини топиб уриштиришга ҳаракат қиламан ва ниятимга етаман. 


201
Аслида-ку мен бир ўзим бирор нарса қилишим жуда мушкул. Ях-
шиям яқинларим бор. Менинг аждодллрим насли ёмонлиги билан 
дунёда донг таратган. Улар Ҳасад, Зиқналик, Манманлик. Булар 
менинг аждодларим. Улардан куч олиб тураман. Ёмонликни кел-
тириб чиқаришимда улар менга яқиндан ёрдам беришади. Одам 
боласининг бири ҳасаддан, иккинчиси зиқналигидан, яна кимдир 
мағрурлиги учун шундоққина тумшуғидан қармоғимга илинади. 
Шунда роса яйраб, хумордан чиққунча ёмонлик қиламан. Бун-
гаям қаноат қилмай ёмонлигимни ёвузликка айлантирмагунимча 
тиниб-тинчимайман.
– Мен эса сенинг аксингман, – дебди Яхшилик. Яхши-
лик қилганга, қилмаганга, ҳатто ёмонлик қилганга яхшилик 
қилавераман. Менинг моҳиятим шундай – яхшиликка ундаш, ях-
ши амалларни қилдириш. Тонг саҳардан туриб олам кезаман. На-
зарим кимга тушса, нимага тушса, яхшилик қилишга ундайман. 
У ёшми, мўйсафидми, болами, бунинг фарқи йўқ. Уларни бир-
бирига нисбатан яхшилик, меҳр-мурувват қилишга чорлайман. 
Аразлашиб қолганларни яраштираман, бир-бирларини кечи-
ришга, адоватини унутишга ундайман, уларни дўстлаштираман. 
Ўсимлик дунёсини севишга, ҳайвонот оламини ҳурмат қилишга 
ўргатаман. Бир-бирларини иззат-ҳурмат қилишга, севишга ундай-
ман. Ота-боболарим ҳақида эшитган бўлсанг керак, уларни бутун 
олам танийди. Улар: Сахийлик, Камтарлик, Меҳр-мурувватдир. 
Мен улардан куч олиб яшайман, уларнинг ишончини оқлашга 
ҳаракат қиламан, бобокалонларимга муносиб бўлишга ҳаракат 
қиламан. Яхшиликни ҳар доим ҳаммага қилавераман. Кичик-
лар катталарни ҳурмат қилса, катталар кичикларни иззат қилса, 
мискинларга ёрдамлашса, роҳатланаман. Хаста ётганларни 
бориб кўришга ундайман. Қўлдан келганча бир-бирларига 
кўмаклашишга, ўзаро меҳр-муҳаббат билан сўзлашишга, бир-
бирларига меҳр-мурувват кўрсатишга чақираман. Мен инсонлар 
яхшилиги то ҳақиқий меҳр-мурувват ва эзгуликка айланмагунча 
тиниб-тинчимайман. Ана шундай онларда тўлқинланиб, яшнаб 
кетаман. Ҳеч ким менчалик бахтиёр бўлмаса керак.


202
Яхшилик Ёмонликнинг нақадар ёмон эканини янада чуқурроқ 
англабди. У туфайли Инсон азоб-уқубатларга, балоларга ги-
рифтор бўлаётганини англабди. Шунинг учун бундан буён яна-
да огоҳроқ. ғайратлироқ, шижоатлироқ бўлишга астойдил бел 
боғлабди. Инсонни бундан огоҳ қилиб, яхшиликларга ундашга 
шошилибди.
Токи одамзот бор экан, унинг қилган савоблари ва гуноҳларини 
Яратганнинг ўзи тош-тарозисида тортганда, илоҳим, яхшилик 
томони оғир келсин.
БАХТ
Биринчи Одам жуда бахтиёр бўлган экан. Улғайганидан сўнг 
у касб-ҳунар эгаллабди, шу орқали тирикчилигини ўтказаркан. 
Аммо вақт ўтган сари бахтли бўлиши учун яна нимадир етишма-
ётганлигини англай бошлабди. У нима эканлигини ўзи ҳам бил-
мас экан. Шундан сўнг у бахт излай бошлабди.
Уй қурсам, яхши шароит қилсам, бахтли бўламан, деб ўйлабди. 
Ўзига бошпана, уй қуришга киришибди. Кўп меҳнат қилиб, тер 
тўкиб, шинам, чиройли уй қурибди. Маза қилиб яшай бошлабди, 
ўзини бахтлидай ҳис қилибди. Аммо бир оз фурсат ўтгач, бахти 
тўла эмасдай туюлаверибди.
Кунлар кетидан кунлар, ойлар кетидан ойлар, йиллар кетидан 
йиллар ўтаверибди. Яратган унга муносиб жуфти ҳалол – Момо 
Ҳавони ҳадя қилибди ва оила қуришни буюрибди.
Шундан сўнг Одам Ато севган ёри Момо Ҳаво билан оила 
қуриб, бирга яшай бошлашибди. Улар жуда бахтиёр эканлар. Би-
рин-кетин фарзандлари дунёга келибди. Шоду хуррамликлари-
нинг чеки йўқ экан.
Аммо маълум вақт ўтиши билан худди бахт улардан чекин-
гандай туюлибди. Шунда фарзандларини тарбиялаб, уларга касб-
ҳунар ўргатишибди. Фарзандлар вояга етгач, уларни оилали, уй-
ли-жойли қилишибди. Бошқа хайрли ишларни ҳам қилибдилар 
– йўллар, боғлар барпо этишибди, невара-чеваралар кўрибдилар. 


203
Бахт эса бир фурсат кўринар экан-да, сўнг яна кўздан ғойиб 
бўларкан. Бунга улар ҳайрон эмиш.
Шундан сўнг улар бахтни биргалашиб излашга аҳд қилишибди. 
Кашфиётлар қилишга киришибди. Одамзот ўз турмушини енгил 
қиладиган кўп оламшумул кашфиётлар қилибди. Бахт бир фур-
сат ўзининг жамолини кўрсатиб, сўнг қаёққадир ғойиб бўларкан. 
Бундан ҳайратланган Инсон ижод қилишни бошлабди. Шеъру 
ғазаллар бита бошлабди. Бахт яна гўёки меҳмонга келгандай, бир 
оз муддат ўтиб яна ғойиб бўлар экан.
Сўнг мусиқий оҳангларни басталай бошлабди. Мусиқа улар-
га бахтли онларни ҳадя қилибди. Вақт ўтгач эса, бахт барибир 
чекинаверар экан. Инсон бахтни топиб, ўзи билан олиб қолиш 
чораларини қидира бошлабди. Барча қулайликларга эга бўлибди. 
Уйини жиҳозлар билан тўлдирибди.
Кунлар кетидан кунлар, ойлар кетидан ойлар, йиллар кетидан 
йиллар ўтаверибди. Инсон эса ҳар гал. бирор янги нарсага эга 
бўлганда ўзини бир фурсат бахтли ҳис қиларкан. Кейин эса яна 
бахтсиз ҳис этармиш, ҳеч кўнгли тўлмасмиш, қалби фақат бахт-
ни орзу қилаверар экан.
Бу орзусини амалга ошириш учун бор умрини сарфлабди. Ор-
зулари ҳам бирин-кетин амалга оша бошлабди. Бу, албатта, бахт-
ли онларни яна ҳадя қиларкан. Лекин ҳақиқий бахтдан ҳанузгача 
дарак йўқмиш.
Шунда Инсон ғазабланиб, яна бахт қидириб йўлга чиқибди. 
Йўл юрибди, йўл юрса ҳам мўл юрибди. Охири чарчаб, улкан 
минг йиллик чинорнинг тагида дам олибди.
Баҳайбат чинорнинг уни ёзнинг иссиқ тафтидан сақлабди. Ин-
сон уйқуга кетибди. Туш кўрибди. Тушига Бахт кирибди, бахт 
жудаям чиройли, гўзал эмиш. Инсон унга маҳлиё бўлиб, сен ким-
сан, деб сўрабди. Бунга жавобан у, мен Бахтман, дебди.
– Мен сени қидириб юргандим. Аммо ҳеч қўлга кирита олма-
япман. Бутун умрим сени излаш, қувлаш билан ўтди. Сени, яъни 
Бахтни қаердан топсам бўлади?! – дебди Ҳазрати Инсон.
Бахт бунга шундай деб жавоб берибди: – Сен ва бошқалар 


204
бундай аҳволда ҳеч қачон мени ушлай олмайсизлар. Аслида 
ушлашга ҳожат ҳам йўқ. Чунки мен. доим ёнингдаман. Бахтни 
ташқаридан эмас, ичкаридан – қалбдан қидириш керак. Инсонда 
хоҳиш деб аталувчи хислат бор. Бу ёмон эмаску-я. Лекин хоҳиш 
жомини мутлақ тўлдиришнинг ҳеч иложи йўқ. Ҳар қанча овора 
бўлма, у барибир ҳеч нарсага тўлмайди, тўймайди.
Шунингдек, инсонда ношукурлик бор экан, Бахт ундан 
қочаверади. Қаерда ношукурлик бор экан, у ердан бахт қидириб 
овора бўлишнинг ҳожати йўқ. Мана шу ношукурчилик Инсон 
билан Бахт ўртасига қора парда тутади. Шу сабабдан сен мени 
кўрмайсан. Қўлга киритган ютуқларинг арзимасдай бўлиб туюла-
веради. Албатта, Одамзод буюк, пок мақсадларни олдига қўйиб, 
режалаштириб интилиши керак. Бу, албатта, яхши. Туя олишга 
ҳаракат қилсанг, бўталоққа эга бўласан. Бу умуман бошқа нарса. 
Лекин қўлга киритган ҳар бир натижадан шукр қилмоқ, қаноат 
қилмоқ, қониқмоқ керак. Аслида, ҳамма тирик жон бахтли бўлиб 
туғилади. Туғилишнинг ўзи, мавжуд бўлишнинг ўзи бахт эмас-
ми? Кейин инсон бу бахтга аста-секин кўника бошлайди. Бироз 
ўтмай, ўзини яна бахтсиздай сезаверади. Аслида эса ношукурлик 
пайдо бўлган бўлади.
Мана сени олайлик. Борсан, инсонсан, соғ-саломатсан. Уй-
жойинг, бола-чақанг, невара-чеваранг бор. Улар сени ҳурмат 
қилишади. Боғ-роғлар, шаҳарлар бунёд қилдинг, йўллар, 
кўприклар, ҳашаматли чиройли иморатлар қурдинг, оламшумул 
кашфиётлар қилдинг. Кўплаб савоб ишларни амалга оширдинг. 
Шуларнинг ўзи бахт эмасми? Бунча ўзингни қийнайсан? Бу ке-
тишда ўзингни бахтли эканлигингни англамай, дунёдан бахтсиз 
ўтиб кетасан.
Шу гапларни айтиб, Бахт кўздан ғойиб бўлибди.
Ҳазрати Инсон уйғонибди-да, шоша-пиша уйига отланибди. 
Уйига етиб келиб ичкари киргач, бола-чақалари, невара-чевара-
лари унга талпинишибди. «Уларни бағрига босиб, пешонасидан 
ўпиб роҳатланибди. Ўзининг нақадар бахтли эканлигини ахийри 
тушуниб етибди. Яратганга беҳисоб шукурлар қилибди.


205

Download 1,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish