Parvo indd



Download 1,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/26
Sana25.02.2022
Hajmi1,23 Mb.
#284345
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   26
Bog'liq
1 5111634251929878788

ҒАЛАБА БИЛАН МАҒЛУБИЯТ
Кунларнинг бирида Ғалаба зафардан боши кўкка етгудек 
бўлиб, мамлакат кезаётган экан. Унинг руҳияти тетик, кайфияти 
чоғ, юриши ҳам дадил экан. Шу топ унга Мағлубият йўлиқиб 
қолибди.
– Сен кимсан? – дебди писанд қилмай Ғалаба.
– Мен Мағлубиятман, – дебди нотаниш.
– Нимага бунча шалвирайсан, кайфиятинг йўқ, юришинг 
ҳам чалама-чакки, – дебди гердайиб Ғалаба. – Мана менга қара, 
қандай тетикман?
Ахир унинг кўринишиям кўркам, кийимлари ҳам янги, ўзи, 
гап сўзлари дадил экан-да.
– Ўзингиз ким бўласиз? – деб сўрабди Мағлубият ундан.
– Наҳот мени танимаган бўлсанг?! Ахир мен Ғалабаман, – 


дебди мағрур ҳолда ва нолий кетибди. – Сен Мағлубият жуда Ин-
сонни қийнайсан-да. Афсус-надоматларга қўясан. Азоб берасан. 
Нимага доимо мағлуб бўлиб Инсонни қийнайверасан? Шарман-
дагарчиликдан бошқасига олиб бормайсан. Сендан қутулишнинг 
йўли борми ўзи?
Бир оз жимликдан кейин Мағлубият:
– Ҳа, ўша сен экансан-да, – дебди. – Тўғри, уст-бошим унча-
лик яхши эмас, юришим ҳам ночор. Туришим ҳам мақтайдиган 
даражада эмас. Одамларнинг тушкунликка тушишларига, 
қийналишига, азоб чекишига сабаб бўламан. Биламан, мени 
ёқтирмайсан, ҳатто нафратланасан. Лекин бир муҳим жиҳатни 
билмайсан. Аслида Инсон сенга эришиш учун менга дуч кела-
ди. Менинг аччиқ таъмимни татиб кўришга мажбур бўлсагина 
қадрингга етишади. Бу ҳолимга сен ҳеч ачинма. Чунки рўёбга 
чиқишингга асл сабабчи мен бўламан. Ўз устида астойдил иш-
лаган ҳар бир одам бир кунмас бир кун янглишади, хато қилади. 
Бу хатолар йиғиндиси эса Мағлубиятга олиб келиши мумкин. 
Шу билан бирга ҳар бир хато, камчиликдан инсон тегишли ху-
лоса чиқариб олади. Бу хулосалар кейинчалик хато ва камчи-
ликларга йўл қўймаслик гарови бўлади. Булар ўз навбатида 
Мағлубиятларни камайтиради ва Ғалаба сари, яъни сен томон 
етаклайди. Агар Инсон менга дуч келишдан қўрқиб, умуман 
ҳаракат қилмаса, асло ҳеч бир иши битмайди. Қани эди, Инсон 
нафақат ўз хато-камчиликларидан, балки ўзгалар хато-камчили-
кларидан ҳам тўғри хулосалар чиқарса, хатолар янаям камайган, 
муваффақиятлар эса ортган бўлар эди.
Унинг гапларидан сўнг Ғалаба хатоликка йўл қўйганини анг-
лаб, уялганидан қизариб кетибди ва Мағлубиятдан астойдил узр 
сўрабди. Мағлубият чин дилдан Ғалабани афв этибди. Тўғри-
да, кимки йўлида учрайдиган маълум хато ва камчиликлардан 
қўрқиб астойдил ҳаракат қилмаса, бирор муносиб натижага эри-
шиши амримаҳол ва Ғалаба ҳам умуман бўлмаслиги мумкин 
экан-да. Шундан кейин Ғалаба билан Мағлубият ўз йўлларига 
равона бўлишибди. Булардан тўғри хулосалар чиқармоқ ва юксак 
ғалабаларни қўлга киритмоқ ҳаммамизга насиб этсин.


200

Download 1,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish