Parvo indd


ХАЗИНА ЁКИ БУЮК МАМЛАКАТНИНГ СИРИ



Download 1,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/26
Sana25.02.2022
Hajmi1,23 Mb.
#284345
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26
Bog'liq
1 5111634251929878788

ХАЗИНА ЁКИ БУЮК МАМЛАКАТНИНГ СИРИ
(маърифий эртаклар)
МЕҲНАТ ВА ДАНГАСАЛИК
Кунлардан бир кун Меҳнат билан Дангасалик учрашиб 
қолишди.
– Сен кимсан? – деб сўради Меҳнат нотаниш йўловчидан.
– Мен Дангасаликман, – деб зўрға жавоб берибди нотаниш. 
Сўнг:
– Ўзинг кимсан? – дебди.
– Мен Меҳнатман, – дебди Меҳнат. – Кел, яхшироқ танишиб 
оламиз.
– Ўзларидан бўлсин, – дебди Дангасалик Меҳнатга.
Яхши, – дебди Меҳнат ва ўзини таништира бошлабди.
– Менинг исмим Меҳнат. Инсон вужудида истиқомат қиламан. 
Яқинларим ҳам бор. Уларнинг исмлари Ҳаракат, Ирода, Руҳият 
кучи. Улар менинг энг яқин дўстларим. Доим мени қўллаб тури-
шади. Дўстларим менга доим қувват, куч бағишлаб туради. Ҳар 
қандай оғир шароитда ҳам биргамиз. Биз боғ-роғлар барпо эта-
миз, чўлларни обод қиламиз, йўллар, кўприклар қурамиз. Ши-
нам, қулай, чиройли, ҳашаматли иморатлар қурамиз ва бежирим 
уй жиҳозлари билан тўлдириб, уларнинг кўркига кўрк қўшамиз. 
Яна шеъру ғазаллар, қиссаю ҳиссалар, мусиқалар басталай-
миз. Албатта, инсониятнинг тирикчилигини таъминлаш учун 
ер ҳайдаймиз, дон-дун экамиз. Мўл ҳосилларни ўриб, уларни 
йиғиб-териб оламиз, кийимлар тикамиз. Умуман олганда инсо-
ниятга хизмат қиламиз. Уларнинг кўркига кўрк, чиройига чирой, 
соғлигига соғлиқ, умрига умр қўшамиз, бунёдкорлик ва яратув-
чанлик ишлари билан шуғулланамиз.


183
Ва сўз навбатини Дангасаликка берибди.
– Қизиқ, – деб гап бошлабди Дангасалик. – Мен ҳам ўша ма-
конда, яъни инсон вужудида яшайман, сени ҳеч кўрмаганман. 
Менинг ҳам яқинларим бор. Уларнинг исми: Эринчоқлик, Ло-
қайдлик, Ҳаракатсизлик, Дам, Уйқу. Улар билан доим биргамиз, 
биз Одамни ҳаракатсизликда, фаолиятсизликда ушлаб турамиз. 
Доим дам олишга, лоқайд бўлишга ундаймиз, дарахт сояси-
га етаклаймиз, ором олдирамиз. Қулай ва қалин кўрпачаларда 
ўтирғизиб, аввалига ёнбошлатамиз, кейин чўзилтириб ухлатамиз. 
Ухлаб дам олгандан кейин ҳам яна дам олдираверамиз. Биз ҳам 
биргаликда ўз вазифамизни виждонан бажарамиз. Яъни, Одамни 
соғдан хастага, тетикликдан ҳолсизга, хушрўй кўринишдан бад-
башарага, хипчабелликдан хўппа семизга айлантирамиз. Қисқа 
қилиб айтсам, мен аста-секин фаолиятсизликка етаклайман. Олий 
мақсадим ҳар қандай ҳаракатни тўхтатиш. Чунки ҳаракатсизлик, 
жимжитликнинг олий даражаси ўлимдир. Лўнда қилиб айтсам, 
мен ўлимга етакловчи энг ўнғай воситаман. Шунинг учун ҳам 
мени кўпчилик ўзлари англамаган ҳолда яхши кўради.
Албатта, бу «муҳаббат»ни қозонишим учун кўп машаққатлар 
чекишимга тўғри келади. Вақти-вақти билан совға-саломлар ҳам 
бериб тураман. Қанақа совға деб ҳайрон бўлаяпсанми? Роҳат! 
Улар роҳатни жуда яхши кўришади. Яхшиям, улар бу чексиз 
роҳатларнинг ортида ўлим яширинганини билишмайди. Мана 
шунақа, биродари азиз.
Меҳнат диққат билан Дангасаликка тикила бошлабди. Уни 
бошдан-оёқ назаридан ўтказибди. Бундан ажабланган Дангаса-
лик гапиришга лаб жуфтлабди.
– Ҳа, нимага термилиб қолдинг, тинчликми?
– Сени яхшилаб таниб олиш учун синчиклаб кўздан кечир-
дим, – дебди Меҳнат ва сўзида давом этибди: – Сен туфайли ин-
сонлар ўз олдига қўйган улкан Мақсадларини гўрга кўмаркан-да! 
Очилиб улгурмаган синоатлар, юзага чиқмаган олимлару олима-
лар, ижодкорлар, даҳолар, алломаю уламолар, бастакорлар, му-
саввирлар, шоирлар, ёзувчилар, сиёсатчилар, буюк кашфиётлар 


184
сен туфайли тупроққа кўмилиб кетаркан-да! Ҳали Инсон билан 
қиладиган хайрли ишларимиз жуда кўп. Кўп эзгу амалларга улгу-
ришимиз керак. Бу ҳаётга келиб кетавермай, яхши бир ном, ёрқин 
из қолдиришимиз керак. Сен туфайли биз кўп азият чекаяпмиз. 
Шунинг учун ҳозироқ мен сен ҳақингда хўжайинга айтаман, асл 
моҳиятингни, яъни жирканч башарангни очиб ташлайман, деб 
Меҳнат Инсон Тафаккури ила Вужуд томон йўл олибди.

Download 1,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish