Parvo indd



Download 1,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/26
Sana25.02.2022
Hajmi1,23 Mb.
#284345
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26
Bog'liq
1 5111634251929878788

¡
из Ёки Ў¢ил БЎлиши 
киМГа Бо¢ли
¡
?
Фарзанднинг қиз ёки ўғил жинсида туғилишида она мутлақо 
роль ўйнамайди. Унинг вазифаси фақатгина туғиш. Ўғил ёки 
қиз туғилиши юз фоиз эркакка боғлиқ. Қозонда бори чўмичга 
чиқади. Бу XY, YX хромосомалар қайсиниси кўп бўлса, шунга 
қараб аниқланади. Яна иссиқлик ва совуқлик, ҳўллик ва қуруқлик 
деган мижоз хиллари бор. Сиз кўпроқ иссиқлик бўлишга ҳаракат 
қилсангиз, яъни эҳтиросни кучайтирадиган юқори калорияли 
таомларни еб, шамоллашлардан асрайдиган иссиқ кийимлар-
ни кийиб, ўзингизга эътиборли бўлиб юрсангиз, ўғил фарзанд 
кўриш эҳтимоли ошади. Масалан, қўй гўшти иссиқлик, мол 
гўшти совуқлик, қора чой иссиқлик, кўк чой совуқлик, тухум-
нинг қайнатилгани совуқлик, қовурилгани иссиқлик, писта, бо-
дом, ёнғоқ мағизлари иссиқлик ҳисобланади. Аммо буларни ис-
теъмол қилишда ўзингизга индивидуал ёндашинг. Бирданига қон 
босими ошиб кетиш эҳтимоли бор.


95
¡
ариндошлар Билан 
¡
уда-анда БЎлиш 
МуМкинМи?
Одам Ато билан Момо Ҳаво эр-хотин бўлганларидан кейин 
уларга Оллоҳ биринчи бўлиб ўғил фарзанд берди. Ундан кейин 
қиз фарзанд берди. Яна ўғил фарзанд, кейин қиз фарзанд бер-
ди. Уларни бир-бирига никоҳлаб қўйди. Шундай қилиб, ер юзи-
да одам зоти тарқала бошлади. Узоқ қариндош-уруғлар турмуш 
қурса бўлади. Лекин бора-бора яхши хислатлар камайиб кетиб, 
ёмонлари ортиб, кучайиб кетаверади. Фарзандларингизда сиз-
даги камчиликлар билан, турмуш ўртоғингиздаги камчиликлар 
қўшилиб «ўсиб» кетади. Сиздаги яхши қобилиятлар билан тур-
муш ўртогингиздаги яхши қобилиятлар эса пасайиб кетади. 
Шу нуқтаи назардан, турмуш ўртоғингиз қанча узоқ, бегона 
бўлса, шунча яхши. Фарзандингиздаги ёмон хислатлари пасай-
иб, ҳамма яхши қобилиятлар, талант ва бошқа хислатлар ошиб 
кетади. Маъноси шу! Биз «Бегона бўлмасин, таниш бўлсин, ҳар 
ҳолда бир-бирини тушунади деймиз. Бунинг ҳам яхши, ҳам ёмон 
томонлари бор. Ген томонидан «манфий», муносабат ва тушу-
ниш томондан «мусбат». Тўғри, бегонага энг азиз фарзандингиз-
ни топшириш қийин. Қариндошга, яқин танишга бериш осон. 
Бу ҳолатда ген аста-секин айниб бораверади. Шунинг учун ило-
жи борича бегонага қиз бериш керак. Жуда ҳам яқин қариндош 
бўлмаслиги лозим. Агар беш, олти, етти ота узоқроқ қариндош 
бўлса, ҳеч нарса қилмайди. Чунки унгача ген тозаланган бўлади.
Мен ҳаётда гувоҳи бўлганим, яъни бир-бирига қуда бўлган 
ака-сингил, опа-укаларнинг тақдирини сизга сўзлаб берсам. Аф-
суски, натижа аянчли! Биринчи оилада ҳар йили аёл ҳомиласи 
бешинчи, олтинчи ойда, айни ривожланиш даврида бола тушиш 
ҳолати такрорланади. Охири ота бечора бу кўргуликка чидолмай, 
инсульт бўлиб қолди. Иккинчи оилада фарзанд дунёга келди, ам-
мо ақлий ривожланмай қолди. Вужуд ўсади, ақл уч ёшар болани-
ки. Дори-дармонлар билан ҳозиргача хатони тўғрилашга ҳаракат 
қилишяпти. Учинчи оилада эса умуман фарзанд дунёга келма-


96
ди. Охири ажрашиб кетишди. Улар бегоналар билан турмуш 
қуришиб, фарзанд кўриб, ҳозирда бахтли ҳаёт кечиришяпти. Шу 
сабаб, яқин қариндошлар қуда бўлмагани яхши. Қариндошингиз 
бор-йўғи бир марта хафа бўлади. Хафа қилмай деб қуда бўлишга 
рози бўлсангиз, умрингизнинг охиригача бир-бирингиздан 
ўпкалаб ўтасиз.
Масалан, чукчалар жуда совуқ ўлкаларда яшайди. Уларда 
шундай одат бор. Агар сиз соғлом эркак бўлсангиз ва улар то-
монга меҳмонга борсангиз, сиздан аёллари билан бирга бўлишни 
сўрашади. Яьни, сиздан уруғ, насл олишга ҳаракат қиладилар. 
Яхшиям, бизда бундай генетик муаммо йўқ. Лекин уларнинг 
бошқа иложи йўқ. Яшаш учун кураш!
Нимага? Чунки совуқ туфайли эркакларииинг уруғи сони жу-
да кам. Яқин қариндошлар бир-бирига никоҳланиб, уйланиб, 
охир-оқибат уларнинг миллати, уруғи йўқ бўлиб кетиш арафаси-
га келиб қолган. Уларга янги бир нав, уруғ керак. Шунинг учун 
бошқа миллат вакилларига аёллари билан бирга бўлишни таклиф 
қилади. Агар ундан ўғил туғилса, улғайгач, қизлардан бирига 
уйлантиришади, натижада бақувват, соғлом, кучли фарзандлар 
яна кўпайиб кетади. Қиз фарзанд туғилган бўлса, балоғат ёши-
га етгандан кейин, шу ерга узатади. Бу яна анча вақтларгача шу 
уруғнинг йўқолиб кетмаслигини таъминлайди. Аҳвол шу дара-
жага етган. 
Доимий равищда қариндошлар билан қуда бўлавериш мана 
шундай оқибатларга олиб келади. Агар қариндош-уруғ, опа-ука 
қуда бўлаверса, ўша миллат бир кун келиб йўқ бўлиб кетиши ҳам 
мумкин. Ўз миллатини сақлаб қолиш учун улар шунга мажбур 
бўлиб қолишган. Бўлмаса, қабиласи таг-туги билан йўқ бўлиб 
кетади. Яшайверади, фарзанд туғилаверади. Лекин, фарзанди 
касалманд, нимжон бўлади. У жойлар совуқ ўлка, биз мутлақо 
қабул қилолмайдиган нарсаларга улар чидаши керак. Тентакли-
гидан эмас, миллатни асраб қолиш нуқтаи назаридан. Фараз 
қилинг, битта миллат йўқ! Шунинг учун улар шундай қилишга 
мажбур.


97
Эр ва Хотин ораСидаГи Ёш орали¢и 

Download 1,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish