Parvo indd



Download 1,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/26
Sana25.02.2022
Hajmi1,23 Mb.
#284345
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   26
Bog'liq
1 5111634251929878788

БУЮК МАМЛАКАТ
Бор эканда йўқ экан, оч эканда тўқ экан. Қирғовул қизил экан, 
қуйруғи узун экан, қадим ўтган замонда, Замин деган томонда 
бир буюк давлат бор экан. Бу давлатнинг номи Ҳазрати Инсон 
экан. Бу буюк давлатнинг, асосан, тўртта вилояти бор экан. Ви-
лоятларнинг бири Вужуд деб аталаркан. Иккинчиси Тафаккур
учинчиси Қалб, кейингиси Руҳ экан. Кунлардан бир кун Тафак-
кур «овозни фикр отига» миндириб, чопар қилиб тўрт вилояту 
туманларга жўнатибди. «Овоз» баралла шундай дебди:


186
– Эшитмадим, деманглар! Эртага ҳаммани ҳукмдор Қалб 
боғига базму жамшидга таклиф этади! – деб жар солибди.
Эртаси куни ҳамма Боғи Эрам деб аталмиш Қалбга 
ҳалқа бўлиб йиғилишибди. Йиғилганлар нима учун бу ерга 
чақиртирилганликлари сабабига қизиқишибди. Шунда Тафаккур 
уларга шундай дебди:
– Ҳукмдор, яъни Ҳазрати Инсон ўз олдига қўйган буюк 
мақсадларни амалга оширмоқчи. Бунинг ижросини менга бу-
юрди, яъни каминага, – деб Тафаккур ўзини таништирибди. – 
Йиғилишимиздан мақсад давлатимиздаги ҳамма мавжуд улуғ 
неъматларни бир жойга жамлаш, ҳисоб-китоб қилиш ва имкони-
ятлар билан танишишдир.
Бу мажлисда котибаликни Хотира ўз зиммасига олибди. Ва шу 
ерда айтилганларни ҳеч бири унут бўлмаслигига ваъда берибди.
– Бўлмаса ижозатингиз ила мен бошлай қолай, – дебди Тафак-
кур. – Ассалому алайкум, азиз биродарларим. Мавжудлигимни, 
авваламбор, барчангиз биргаликда таъминлайсиз. Шунинг учун 
ўз миннатдорлигимни изҳор қилишга ижозат бергайсизлар. Яна 
тўла-тўкис фаолият юритишим учун менга биродарларим ҳам 
ёрдам беришади, – деб ёнидагиларни таништира кетибди. – Бу-
лар – Ақл, Онг, Зеҳн, Идрок, Заковат, Тасаввур, Фаҳм, Фаросат. 
Биз кўрган-эшитганларимизни нафақат тушунишга, балки сабаб-
моҳиятини англаб, хулосага келиб, таҳлил қилиб Ҳукмдорга ет-
казамиз.
– Биз Тафаккур вилоятида яшаймиз. Вилоят ҳокими этиб ме-
ни тайинлашган, – деб гапини давом эттирди Тафаккур. – Лекин 
мен ёрдамчиларим билан бемаслаҳат ҳеч бир иш, қарор қабул 
қил-майман. Бизнинг донишмандлигимиз, тафаккур кучимиз 
ҳам биргаликдадир. Ҳаммамиз бир-биримизни тинглаймиз. Кам-
чиликларимизни бир-биримизга бемалол айтамиз. Бундан ҳеч 
ким хафа ҳам бўлмайди. Балки бир-биримизга самимий мин-
натдорлик изҳор қилиб турамиз. Бу эса сабаб ва моҳиятни янада 
чуқурроқ тушунишимизга, англашимизга ёрдам беради. Хатола-
римизни ўз вақтида тузатишга ҳаракат қиламиз. Бизнинг асосий 
вазифаларимиз илм зиёсидан баҳраманд бўлиб,


187
Ҳукмдор ҳаёт йўлини илм нури ила ёритиш. Ундаги ғадир-
будурликларни, бурилишларни, ўраю чоҳларни кўрсатиб, уларни 
айланиб ўтказамиз. Ақл, зеҳн кўзи ила кўплаб очилмаган каш-
фиётлару янгиликларни кўрсатамиз. Биз илм олиш йўли билан 
тафаккур кучини бойитамиз ва шунинг эвазига буюк кашфиёт-
лар қилинишига сабаб бўламиз. Нафақат ўз тажрибаларимиздан, 
балки ўзгалар ҳаёт тажрибаларидан ҳам хулосалар чиқариб, Ин-
сонни огоҳ қиламиз. Ҳукмдоримиз бу бебаҳо тажрибалар воси-
тасида хато ва камчиликларга йўл қўймайдилар. Улар эса мавжуд 
ва келажакда бўлиши мумкин бўлган муаммоларнинг ечимини 
топишга имкон беради. Олий ва эзгу ишларни амалга ошириш-
нинг энг самарали, яқин йўлини кўрсатамиз. Бу эса ўз навбатида 
соғлиқ, вақт, умрни тежайди, комил инсон бўлишга ва баркамол 
авлодни тўғри тарбиялашга ёрдамлашади. Демак, Ҳукмдоримиз 
яна кўп эзгу ишларни амалга оширишга ҳам улгурадилар. Мен 
Биродарларим билан биргаликда яна шу ерда айтиладиган ҳар 
бир сўзни Фаросат, Зеҳн ва Заковат ғалвиридан ўтказаман. 
Мағзини чақиб, сарагини саракка, пучагини пучакка ажрата-
ман. Сўнг Ақл, Идрок тарозисида тортиб, салмоқлаб, моҳиятини 
Ҳукмдорга етказаман, – деб таништириш навбатини Қалбга бе-
рибди.
– Жуда ажойиб! – дея Қалб ўзи ва яқинларини таништира 
кетибди. – Мен Қалб вилоятининг ҳокимиман. Дил боғимизга 
ташриф буюрганларингиз учун ташаккур. Мана менинг юрак-
ка яқин дўстларим. Булар: Ҳис-ҳаяжон, Феъл-атвор, Меҳр-
муҳаббат. Биз доим орзу қиламиз, орзу эса бизни дунёни ке-
зишга, гўзалликлардан воқиф бўлишга, ашулалар айтишга, 
му сиқалар тинглашга, ижод қилишга, рақсга тушишга ундайди. 
Ҳаммани гўзалликка, юксакликка чорлаймиз. Мен Ҳазрати Ин-
соннинг энг юксак ҳис-туйғулари, орзуларини гард туширмай 
ўзимда сақлайман. Агар орзуларни Ҳукмдор эсламай қўйса, дар-
ров Хотирага сим қоқиб, Тафаккур воситасида етказаман. Доим 
нима биландир машғул бўлишим керак, асосан, ўзимга ёқадиган 
нарсалар билан. Бўлмаса, зерикиб қоламан. Ҳар қандай касб ёки 


188
фаолият агар ўзимга ёқса, у мен учун ишгина эмас, балки шодлик 
ва роҳат келтириш манбаига айланади. Мен туфайли Одам ижод 
қилиб, ҳамма нарсани гўзаллаштиради. Изланиш, яратувчанлик 
билан шуғулланади. Расм чизади, мусиқа яратади, шеър ёзади, 
қиссаю ҳиссаларни қоғозга туширади.
Сўз навбатини Вужуд олибди.
– Мен Вужуд вилоятининг ҳокимиман, – дебди. – Ўзимда 
жисмонан барчангизнинг мавжудлигингизни акс эттириб тура-
ман. Мен бир идиш, сирт мисоли ўзимда ҳаммангизни мужас-
сам қилиб тураман ва Ҳукмдорнинг истакларини моддийлашти-
раман. Бу ишда менга яқин биродарларим ҳам ёрдам беришади. 
Яъни Кўзлар, Қулоқлар, Бурун, Оғиз ва Тил. Жуссадаги Қўллар, 
Оёқлар, Мушаклар ва ички аъзолар. Биз ҳаммамиз бир тан, бир 
жон бўлиб Ҳукмдор ҳаётини таъминлаб турамиз.
Кўзлар атроф-муҳитни бор гўзалликлари билан кўрсатади.
Қулоқлар товушлар хабарини беришадилар.
Бурун нафас олиш билан биргаликда жамики ҳидларни сезди-
ради.
Оғиз, тил таъм билиш, таом ейиш, сўзлашни ўз зиммасига ол-
ган. Товуш пайчалари ёрдамида ҳатто ашулалар, мақомлар куй-
лашга ёрдамлашади.
Қўллар бошқа аъзолар сингари Ҳукмдорнинг энг яқин ёр-
дамчилари. Хоҳиш-истагини бажонидил бажаришади. Яъни 
ювинтириш, озиқлантириш, кийинтириш, кўтариш-тушириш ва 
ҳоказо. Қўлларни яна олтинга ҳам қиёслашади. Чунки атрофда-
ги ҳамма гўзалликлар, боғу-роғлар, заргарлик буюмлари-ю гўзал 
манзаралар, уй-рўзғор жиҳозлари, иморатлар, йўллар, кўприклар 
ва оддий курсидан то фазовий ракетагача Ҳазрати Инсон қўллари 
билан бунёд этилган. 
Ҳукмдор Оёқлар ёрдамида ҳаракатланадилар. Яъни хоҳлаган 
тарафларига, хоҳлаган йўналишларига юради. Истаса рақсга ту-
шади. 
Жуссадаги терилар ёрдамида иссиқ-совуқни, юмшоқ-қаттиқни, 
силлиқ ёки ғадир-будурни ва ҳакозоларни сездирамиз. Жинсий 


189
аъзолар Одам авлодининг давомийлигини таъъминлашади. Ич-
ки аъзолар ҳам ўз вазифаларини аъло даражада бажарадилар. 
Ҳаммамизни вужуд деб аташади. Биз Инсон хоҳиш-истакларини 
имконият даражасида амалга ошириб, уни рўёбга чиқаришга ёр-
дам берамиз, – деб Вужуд сўзини тугатибди. 
– Хўш, мен ҳам ўзимни таништирсам, – дебди Руҳ. – Мен 
Руҳ вилоятининг ҳокимиман. Барчангизни назорат қилиш ва 
мувофиқлаштириш зиммамга юклатилган. Менинг яқинларим: 
Ирода, Умид, Ишонч, Иймон, Жасорат, Мардлик, Куч-қудрат ва 
Қатъийликдир. Мен улар ёрдамида қўйилган режа ва мақсадларни 
нафақат назорат қилиш, балки бажарилишини ҳам таъминлай-
ман. Туғилган ва туғилажак қийинчиликларни, муаммоларни 
ҳал қиламан. Агар Ҳукмдор бирор нимани чин дилдан хоҳласа, 
чин юракдан амалга оширишни истаса бас, бу йўлда ҳеч нима-
ни аямайман, бор имкониятни ишлатиб, ҳаммангизни жамулжам 
қилиб уни амалга ошираман. Борди-ю, бу ҳам камлик қилса, бор 
куч-қудратни ишга солиб, ҳатто захирадаги яширин кучларни 
ҳам ишга солиб сафарбар қиламан, амалга ошираман. Чунки мен 
Руҳман. Мен Яратганнинг бир заррасиман!
Ҳаммалари танишганларидан бағоят хурсанд бўлишибди. 
Энг асосийси йиғилганларнинг барчаси Инсонда ҳаётни таъ-
минлаш учун ўз вазифаларини муҳимлиги англашибди. Бирга-
ликда Инсоннинг моддий дунёда хавфсиз, хотиржам, тўкис ва 
бахтли яшашини таъминлашларини янада чуқурроқ англаб ети-
шибди. Бу ерда иккинчи даражали деган нарсанинг ўзи йўқлиги, 
ҳамма ўз вазифаси ҳокими эканлигини тушунишибди. Руҳ ҳамма 
йиғилганларга ўз миннатдорчилигини билдириб, доим бир жону, 
бир тан бўлишга даъват этибди. 
– Зудлик билан бу бебаҳо маълумотларни ҳаммасини Тафак-
кур билан ҳамжиҳатликда Ҳукмдорга маълум қилинглар, – деб 
котиба бўлмиш Хотирага меҳр билан буюрибди. 
Ўзида Хотирани мужассам қилган Тафаккур эса Инсонни огоҳ 
қилибди. Одам эса шунча бебаҳо неъматларга, ҳақиқий хазинага 
эга эканлигидан руҳланиб, хурсанд бўлиб кетибди. Унинг шодли-


190
гига шодлик қўшлибди. Олдига қўйган пок орзу умидларининг 
тўла амалга ошишига ишонч ҳосил қилиш, шундай бўлишини 
билиш, таъкидлаш, янада кучига куч, ғайратига ғайрат қўшибди. 
Ёруғ, пок, яхши ниятларни амалга оширишга киришибди. Ва 
Ҳазрати Инсон яратганга беҳисоб шукрлар қилибди. 

Download 1,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish