МУҲАББАТ
Одам Муҳаббатни топишга аҳд қилибди. У яшаётган Заминда
икки дунё мавжуд бўлиб, бирини моддий, иккинчисини маъна-
вий олам дер экан.
Инсон аввал моддий дунёдан Муҳаббатни топишга астой-
дил киришибди. Чунки моддий дунё аниқ, оддий, тушунарли
экан-да. Бу ерда, ҳойнаҳой, Муҳаббатни топиш осон бўлса ке-
рак, деб ўйлабди. Бу йўналиш билан инсон аста-секин паст-
баланд билан таниша бошлабди. У бу оламнинг моҳиятини
роса ўрганибди. У бу моддий оламда ҳеч нарса бекордан бе-
кор қилинмаслигини англабди. Бу жойда бажарган ҳаракатинг,
меҳнатинг учун ҳақ оласан. Ёрдаминг, хизматинг эвазига
тақдирланасан. Қилган ёмон амалинг учун жазо оласан. Ахир
бунинг нимаси ёмон?!
О, бу моддий дунёда севишиш нақадар осон, аммо уни сақлаб
қолиш ниҳоятда қийин. Нимага дейсизми? Биринчидан, доим бир
хилда севиш жуда мушкул. Иккинчидан, сени ҳам худди шундай
миқдорда севадиган мардни топиш ундан ҳам мушкул. Моддий
дунёнинг моҳияти – сендан угина, мендан бугина.
Бу ердаги муҳаббат бир қарашда жуда жўн, оддий, ажо-
йиб. Лекин бу муҳаббат моддий дунёдаги олди-бердини ичи-
да жуда эшилиб, қисилиб, мураккаблашиб кетган. Ўзининг асл
моҳиятини аллақачонлар йўқотиб улгурган. Бу моҳиятнинг яна-
да (бизнинг наздимизда) ёввойилашиб кетишига асрлар ўз таъси-
рини кўрсатган бўлса, не ажаб. Тўғрироғи, шу вақтлар оралиғида
яшаган инсонларнинг муҳаббатга бўлган муносабати шундай
бўлган.
210
Кўз олдингизга баланд дорда юраётган дорбозни келтиринг.
Қўлида «лангари», яъни муҳаббатиям бор. Сал ўнгга оғсаям
йиқилади, чапга оғсаям йиқилади. Севгилисидан кам севсаям
йиқилади, кўп севсаям йиқилади. Бечорага жуда қийин. Сиз бир
умр дорда юра оласизми? Менимча, йўқ. Кейин бу мувозанатни
рўзғорнинг оғир-енгили, фарзанднинг дунёга келиши ўзгартириб
юборади. Бунга ҳеч ким айбдор эмасдай туюлади. Аслида улар
асл, ҳақиқий Муҳаббат қандай бўлишини билмайдилар, холос.
Бу моддий дунёнинг йўли, талаб қиладиган хуни деб ўйлашади.
Чунки у Инсонга бераётган ҳар нарсаси учун нимадандир кечиш-
ни, «қурбонлик» қилишни талаб қилади-да. Катта нарса учун
катта, кичик нарса учун кичик. Албатта, муҳаббат учун каттароқ
«нарсани» талаб қилади.
Туғилган чақалоқ йўқликни тарк этиб мавжуддикка айлана-
ди. Болаликни тарк этиб, ўсмир бўлади. Ёшликни тарк этиб,
кекса бўлади. Тирикликни тарк этиб, абадиятга эга бўлади.
Бу моддий дунёда ҳисоб-китоб шунчалар аниқ ишлайдики,
ҳайратдан ёқангни ушлайсан. Юмшоқ диван, ўриндиқларда
ором олишни хуш кўрганлар бу қулайликлар учун бадални
соғлиқлари билан тўлайдилар. Моддий олам муҳаббати билан
яшаётганлар даставвал ўзларини жуда бахтли ҳис қилишади.
Кўп ўтмай улар ҳар хил «ноҳақликлар» билан тўқнаш кела-
дилар. Асосан, дўстлик, севги бобида. Мен уни дўст деб юр-
сам, у ўтакетган аблаҳ экан?! Мен уни муҳаббатим деб юр-
гандим, бунга арзимас экан, қабилидаги гап сўзларни эшитиб
қоласиз. Чунки «жабрланганлар» ўзлари англамаган ҳолда
ҳамма нарсани пулга чақадилар, ўлчайдилар. Ҳатто дўстлик,
муҳаббатни ҳам. Моддий олам муҳаббатини чин муҳаббат деб
юрганларга жуда алам қилади-да. Ахир, уни жуда қаттиқ сев-
са. Унга жавобан эса ўзини севмасалар. Ношукурлар. Бери-
лаяпти, лекин олинмаяпти-да. Ҳеч бўлмаса қайтимини берса
ёки кетган харажатни тўласа бўлармиди. Ахир дўстига қанча
«яхшиликлар» қилган эди-да. У эса бу «яхшиликлар»ни бил-
211
мади. Қайтармади. Мақтамади. Тез-тез эсга олмади, номард.
Мана сизга моддий оламдаги «моддий дўстлик», «моддий
муҳаббат». Ахийри, Инсон моддий оламда чин муҳаббатни
топа олмаслигини англабди.
Шундан сўнг Инсон маънавий оламдан чин Муҳаббатни из-
лаб топишга киришибди. Кириши билан унга меҳр-муҳаббат
билан борлиқ: «Хуш келибсиз, азизим!» дегандай туюлибди.
Ҳаммаёқ топ-тоза, покиза экан. Дарахтлар гуркираб ўсган,
гуллар яшнаётган, булбуллар хониш қилаётган эмиш. Нақ
жаннатнинг ўзгинаси. Ҳар хил гулларнинг ажиб ҳидлари
димоғига урилибди. Инсон ҳайрону лол бўлиб, атрофга алан-
глабди. Бу маънавий оламда кичик каттани ҳар доим ҳурмат
қилган. Ҳамма бир-бирига ёрдамга ошиқар, бир-бирларига
меҳр-муҳаббат билан илтижо қилишаркан. Ҳамманинг қалби
пок эмиш, хуш кайфиятда юришаркан. Бир-бирларига кўмак
беришдан бошлари осмонга етаркан. Ҳар бир банда бошқа
бандага кўпроқ ёрдамим, яхшилигим, савобим тегсин, дер
экан. Маънавий дунёда ҳамма бой эмиш.
Бу ерда бермоқ бору, олмоқ йўқ экан. Бева-бечоралар,
етимлар, мискинлар иззатда экан. Ҳамма маънавий дунёда
аҳил, иноқ, тўқ яшар экан. Бу ерда Инсонни лол қолдирган
яна бир нарса, яхшилик қилинар экан-у, жавоби кутилмас
экан. Ёрдамни қилар экан-у, уни хотирада сақламас экан. Ўнг
қўл билан қилинган яхшиликни чап қўл сезмас экан. Савоб
қилинган одамдан яхшилик қайтишига умид ҳам қилмас экан.
Бу маънавий дунёдагилар ўз «ҳамён»ларини фақат яхшилик,
ёрдам, савоб билан тўлдиришаркан. Фақат шу ҳақиқий бой-
лик ҳисобланар экан. Шу ҳақиқий бойликлари ўзлари билан
абадий қолишига ва кўпайишига ишонишар экан. Ҳазрати
Инсоннинг назари рўпарасида турган ажойиб, тасвирлашга
тил ожиз бўлган гўзал бир мавжудотга тушибди. Шунда ово-
зи титраб:
– Сен кимсан, – дебди.
212
– Мен Муҳаббатман, – дебди мавжудот. Инсон бир қарашда
бу муҳаббатнинг ҳақиқий Муҳаббат эканлигига ишончи комил
бўлса-да, унинг моддий муҳаббатдан қандай фарқи борлигини
сўрашга жазм қилибди. Муҳаббат шундай деб ўз сўзини бош-
лабди.
– Агар мен бирор-бир инсон қалбига жо бўлсам, у одам фақат
севади. Мен танлаган инсонни севсаям севади, севмасаям се-
вади. Ёшлигида ҳам севади, кексайгандан кейин ҳам севади.
Соғлигидаям севади, хасталигида ҳам. Бойлигидаям сева-
ди, камбағаллашиб қолса ҳам севади. Тириклигидаям севади,
оламдан ўтгандан кейин ҳам севаверади. Мен назаримни устки
қобиққа эмас, асл моҳиятга, қалбга қаратаман. Қалбда эса на
шакл, на салмоқ, на ранг, на ёш бор. Қалбда эса фақат меҳр-
муҳаббатга жой бор. Унинг устига мен ўзим учун ҳеч нарса
сўрамайман, ҳеч нарсага даъво ҳам қилмайман. Менда «мен»
ва «биз» бўлмайди. Менда фақат «у» бор, холос. Шунинг учун
севган инсон бутун борлиғи билан бошқа бир инсонга нафи
тегишига интилади. Хоҳ моддий, хоҳ маънавий жиҳатдан чин
дилидан ҳаракат қилади. Унга яхши бўлсин, унга нафим тег-
син, у зерикмасин, у хурсанд бўлсин деб жон-жаҳди билан
ҳаракат қиладилар. Ахир кимгадир ёрдам беришнинг ўзи бахт
эмасми? Айниқса, яхши кўрган инсонингга. Мана шу ҳақиқий,
чин муҳаббат бўлади. Мен туфайли оила қурганлар том маъно-
да бахтли бўлишади. Чунки ошиқ-маъшуқлар то умрларининг
охиригача, бири иккинчисини ёки бир-бирларини эъзозлаб,
парваришлаб, кўмаклашиб, севишиб ўтишади. Ким биринчи
бошлашини кутиб туришмайди. Бунинг аҳамияти ҳам йўқ. Энг
асосийси – севиш, – дебди Муҳаббат.
Инсон жиддий саволлардан бирига жавоб топганидан боши ос-
монга етибди. Инсон бу икки Муҳаббатнинг ҳар хиллигини, бир-
биридан тубдан фарқ қилишини англабди. У чин муҳаббатнинг
ёлғон муҳаббатдан фарқини, уни қаердан излашни ва қидириб
топишни билиб олибди.
213
Do'stlaringiz bilan baham: |