ЁШЛИК ВА КЕКСАЛИК
Ёшлик баҳор шамолидай тиним билмай еларкан. Кексалик
унга ҳар гал, тўхта, бирпас суҳбат қурайлик, деркан-у, ёшлик
бунга жавобан «вақтим йўқ, «бобо» деркан. Чунки Ёшликнинг
қиладиган иши жудаям кўп экан-да. Кейин, гапнинг индаллоси-
ни айтадиган бўлсак, Ёшликнинг Кексаликка унчалик хуши йўқ
экан. Шунинг учун у билан суҳбатлашгиси келмаскан. Унинг на-
зарида Кексалик хунук, ёқимсиз, эзмадек кўринармиш. Кийим-
лариям эски экан. Ёшликка кўпроқ ёшлар ёқаркан. Чунки улар
ўзига ўхшаб замонавий, янги либосларни кийишаркан. Гаплари
ҳам унга маъқул келар экан.
Кексалик кўп бор Ёшликни ўзи билан суҳбатлашишга ундаб-
ди. Илтимос қилиб ҳам, ялиниб ҳам кўрибди. Бундан ҳеч бир на-
тижа чиқмасмиш. Кексалик қараса, Ёшлик ҳеч тўхтамайдиган.
Шунинг учун унинг йўлига ўзи чиқиб, Ёшликни бир зумга
тўхтатибди.
– Ҳой болам, шошма, ҳорма, – дебди.
– Ассалому алайкум, – дебди Ёшлик Кексаликка хижолат
бўлиб.
– Ваалайкум ассалом, – деб алик олибди Кексалик. – Кел ёним-
га, бирпас ўтир, гаплашайлик, – дебди Кексалик.
Ёшлик Кексаликнинг ёнига ўтирибди ва:
– Қулоғим сизда, бобожон, – дебди.
– Ҳеч ҳижолат бўлма, болам. Мен ҳам ёш бўлганман, сени ту-
шунаман. Нега сен мунча шошасан? – дебди Кексалик Ёшликка.
– Э, ишларим жуда кўп. Илм олишим керак. Тирикчилик ўтиши
учун ҳунар эгаллашим, ишлашим, пул топишим керак. Яхши
кийимлар кийсам, ўйин-кулги қилсам дейман. Вақтичоғликни
жуда яхши кўраман. Айниқса, дўстларим билан кўнгил-
хушлик қилишни жуда хуш кўраман. Дўстларимнинг барчаси
ўзимга ўхшаб ёш. Шунинг учун ҳар гал «тўхта» деганингизда
тўхтолмайман. Тўғриси, вақтимни қизғанаман, – дебди Ёшлик.
– Тушунарли, – дебди Кексалик. – Сенга бир маслаҳатим бор,
206
ўғлим. Негадир мени ҳеч ҳурмат қилмайсан, назарингга ҳам ил-
майсан. Тўғри, йиллар менга ўз таъсирини кўрсатган, вужудим-
ни ажин босган, қаддим ҳам бир оз букчайган, ҳаракатларим
ҳам ночор, кўзим ҳам хиралашиб қолди. Кайфиятим ҳам унча
эмас. Буларни мен ёшимга етсанг биласан. Аммо кўнгил қаримас
экан. Аслида мен буларни сенга айтиш учун чақирмадим. Кел,
яқинроқ ўтир. Бошқа масала хусусида сен билан батафсилроқ
гаплашмоқчийдим. Менда дунёдаги энг қимматбаҳо, сенга ке-
ракли битмас-туганмас бойлик бор. Шуни сенга бермоқчийдим,
ўғлим.
– Қулогим сизда, бобожон, эшитаман, – дебди Ёшлик жонла-
ниб.
Кексалик сўзида давом этибди.
– Бу бойлик ҳаётий тажриба бўлади. Бу тажрибаларни олма-
санг, ҳаётда кўп қоқиласан, қийинчиликларга дучор бўлаверасан,
чорасиз ҳолатларга тушасан. Дўстларинг ҳам кези келганда сен-
дан тониб кетиши мумкин. Алданасан. Шунинг учун мен билан
тез-тез суҳбат қуриб тур, кўп вақтингни олмайман.
Шунда ўзингга керакли маслаҳатларни оласан, оқ-қорани та-
нийсан. Чунки сен босиб ўтаётган ва ўтмоқчи бўлган йўлни мен
аллақачон босиб ўтганман. Қаерда чуқур, қаерда ўра-чоҳ бор-
лигини жуда яхши биламан. Ҳурмат қилиб, маслаҳатимни олиб
турсанг, ўзингга яхши. Сен ҳам кези келганда келажак авлодга бу
бебаҳо маслаҳатларни, ҳаётий тажрибаларни етказасан, – дебди
Кексалик.
Бу гаплардан Ёшликнинг кўнгли янада ёришиб кетибди. Ёшлик
Кексалик ҳақида нотўғри фикрда бўлганлигидан роса хижолат
чекибди, уялибди. Кексаликдан самимий кечирим сўрабди. Шун-
дан сўнг Ёшлик ўзини янада бардамроқ, дадилроқ ҳис қилибди,
Энди унинг маслакдоши бор экан-да. Хатоларга йўл қўймаслик,
ҳаётда қоқилмаслик учун Ёшлик тез-тез Кексаликдан маслаҳат
оладиган бўлибди. Ишлариям жуда юришиб кетибди. Шундан
кейин Ёшликнинг ҳаёт йўли янада равон, текис бўлибди. Кўп эз-
гу ишларга улгурибди, орзулари ушалибди.
207
Do'stlaringiz bilan baham: |