25
— Эл-халқ адир-қирларга оқиб-оқиб кела берди.
Нима учун эл-халқ айнан адир-қирларга кела берди?
26
Eмишки, бир Буқа бўлар эмиш. Буқа подада юражак буқалардан эмас эмиш.
Буқа... Муқаддас Буқа эмиш!
Муқаддас Буқа само нур-зиёлардиан яратилган эмиш.
Муқаддас Буқа шохлари-да шунчаки суяк эмас эмиш. Муқаддас Буқа шохлари.. олтиндан эмиш!
Муқаддас Буқа туёқлари-да шунчаки туёқлар эмас эмиш. Муқаддас Буқа туёқлари... кумушдан
эмиш!
Муқаддас Буқа бир ўзи юрмас эмиш. Муқаддас Буқа бир аравани тортиб юрар эмиш. Муқаддас
Буқа аравасида... ой ортиб юрар эмиш!
Муқаддас Буқа одамзотга кўринмас эмиш! Ҳамиша кўздан пана бўлиб юрар эмиш. Шу боисдан
Муқаддас Буқани кўриш ғоятда мушкул эмиш.
Ойдинда юрган одамлар (қисса). Тоғай Мурод
www.ziyouz.com кутубхонаси
34
Муқаддас Буқа қаерларда кўриниш берар эмиш? Фалакда кўриниш берар эмиш. Уфқда кўриниш
берар эмиш.
Муқаддас Буқа нима каромат кўрсатар эмиш?
Қайси инсон Муқаддас Буқани бир кўрса бўлди, ўша инсон хоҳиш-иродалари ижобат бўлар
эмиш! Бор орзу-умидлари бажо бўлар эмиш!
Муқаддас Буқа шунчаки бир кўриниб кета бермас эмиш-да. Борди-ю, инсон назарига тушиб
қолса... Муқаддас Буқа... бўкирар эмиш!
Муқаддас Буқа бир бор бўкирса... йил беҳосил келар эмиш. Экин-тикиндан қут-барака кетар
эмиш. Оқибат, танқисчилик бўлар эмиш...
Худо ёрлақаб, Муқаддас Буқа икки бор бўкирса... йил серҳосил келар эмиш, йил сермаҳсул
келар эмиш. Тўкин-чочинлик бўлар эмиш...
27
Eл-халқ ана шу Муқаддас Буқани бир кўриш орзусида адир-қирларга сайиллаб келар эмиш!
Боиси, адир-қирлар юксак-да! Осмон-у фалакка яқин-да.!
Осмон билан уфқ адир-қирлардан кафтдай кўриниб туради-да!
28
Аёллар ўйнай берди-ўйнай берди. Охир-оқибат, ҳолдан тойди.
Илик узилди вақти-да!
Шунда, Хурсандой отли полвонқомат бир аёл давра кирди. Аёлларни битта-биттадан ўйинга
тортди. Ўзини кетига ташловчи аёлларни қўлтиғидан даст кўтариб давра олиб келди.
Хурсандой қайсики аёлни давра олиб келса, ўша аёл билан қўшилиб-қўшилиб ўйнади. Ҳориш-
чарчаш нималигни билмади.
Хурсандой уч яшарлигида отадан сағир қолди. Онаси бошқа эр қилди. Хурсандой ўгай ота
қўлида катта бўлди. Шу боис, суяги меҳнатда қотди. Оқибат, полвонсуяк бўлди!
Қиммат момо ўйлади-ўйлади, ана шу гапни топди!
— Бўй-бастини қаранг... Минг қилсаям... икки эркакнинг зурриёти-да... — дея сасиди.
Буни эшитмиш Хурсандой феъли айниди. Кўнглидаги сайил хушвақтлиги, сайил хуррамлиги
хуфтон бўлди.
Қиммат момога олайиб-олайиб қаради. Аммо ёмон гапирмади.
Ўйнаб гапирсанг ҳам, ўйлаб гапир!
Наврўзда ёмон гапириб бўлмайди!
Наврўз ҳаминқадар шод-хуррамликда ўтса, ҳаминқадар хуш-хушвақтликда кечса...
Ер-у фалак-да ҳаминқадар сахий бўлади!
Осмон-у фалакдан мўл-кўл ёмғир ёғади!
Ер-у замин-да бўлиқ-бўлиқ ҳосил беради!
Eл-юрт келажак Наврўзгача хуш-хушвақтликда кун кўради, роҳат-фароғатда кун кўради!
Хурсандой даврага кўз солди-кўз солди, аёллар орасида мунғайиб ўтирмиш Оймомони кўриб
қолди. Оймомони давра етаклаб келди.
Оймомо ўзини кейинига ташлади.
— Мен ўйинни билмайман! — дея зорланди.
— Нима, биз ўйинни биламизми? — деди Хурсандой. — «Баҳор» ансамблида ўйнаб келиб
эдикми?
Оймомо рўмоли учларини елвагай қилди. Бармоқларини лаблари билан намлади.
Оймомо нозланиб-нозланиб ўйнади. Бармоқларини қирсиллатиб-қирсиллатиб ўйнади. Шундай
хушрўй ўйнади-шундай хушрўй ўйнади!
Давра жўшди, давра:
Ойдинда юрган одамлар (қисса). Тоғай Мурод
Do'stlaringiz bilan baham: |