www.ziyouz.com кутубхонаси
36
— Момоси, шу теваракда одам бор шекилли... Момоси, ҳовлимиздаги зардолилар сувга чўлп-
чўлп тушади. Зардолиларни кўчада болалар ушлаб ейди...
1
Оқшом вақти Оймомо онамиз тош билан катак оғзини ёпди. Катакка чўнқайиб ўтирди.
Шунда, энди той-той бўлмиш улоқ бир йиқилиб, бир туриб кела берди. Қулоқларини қоқаман
дея, тағин бир йиқилиб турди.
Оймомо онамиз завқланиб кулди. Ўнг қўлини улоққа чўзди. Бармоқларини ўйнатди. Улоқни
ўзига чорлади:
— Кел, чиги-чиги-чиги. Кел, той-той-той.. — деди.
Улоқ Оймомо онамиз бармоқларини ялади. Мурғак-мурғак боқди.
Улоққа термулиб ўтирмиш онамиз хаёлига энди тетапоя бўлмиш гўдак келди...
Шу вақт дарича ғийқиллаб очилди. Бола кўтариб олмиш Робия ҳамсояси келди.
— Ай, ҳамсоя, элагингизни бериб туринг. Бизники тешилиб қолибди, — деди.
Оймомо онамиз ошхонадан элак олиб келиб берди.
Робия ҳамсояси супага чўк тушди.
— Ё, пирим, пича дамимни олайин, — деди.
Кейин, эшитмиш-билмиш иғволардан гапирди. Таъби хушламовчи аёллар ғийбатини қилди.
Eлакка бормиш аёлнинг эллик оғиз гапи бор, бўлди!
Ичини бўшатиб кетди. Хиёлдан кейин тағин келди.
— Ай, ҳамсоя, эсим қурсин, хиёл бўлмаса эсимдан чиқайин, дебди, — деди. — Холдон
момоникига сумалакка боринг. Аёллар сизни кайвони бўлсин деяпти, вақтлироқ боринг.
Оймомо онамиз ич-ичидан суюнди. Боиси сумалак қўювчи-да, сумалакка кайвонилик қилувчи-
да, ғоят покиза аёл бўлмоғи лозим бўлади.
«Мени лозим кўрибдиларми... менгинани лозим кўрибдиларми, — демак эл назарида
фариштали аёл бўлибман-да? — дея хаёлланди онамз. — Шукур, Яратганнинг ўзига шукур,
ишқилиб, эл савобини олар бўлибман...».
Оймомо онамиз сумалак кайфиятида эшик-орани супурди. Сумалак завқида тирикчилигини
қилди.
Қоплон отамиз даладан келиб, сумалак дарагини эшитди.
Ҳа-а, бинойи, — деди , — менга-да сумалак олиб келасанми?
— Бу кишига олиб келмай, кимга олиб келаман, — деди онамиз.
Оймомо онамиз рўмолга бир мисқол буғдой тугди.
Сумалакка йўл олди.
2
Сумалак қаерда қўйилди?
Сумалак одам назари тушмовчи жойда қўйиди.
Захдан-захе жойда қўйилди.
Нур-зиёсиз, шомол-ҳавосиз жойда қўйилди.
Қурт-қумурсқасиз, каламуш-сичқонсиз жойда қўйилди.
Eртўла ана шундай жой бўлди!
Тўрт-беш мисқол буғдой намлаб-намлаб ёйилди.
Бир ҳафталарда буғдой кўм-кўк майса бўлиб унди. Кўм-кўк майса бўлиб ўсди.
Майсалар бир-бири билан айқашиб-айқашиб қолди. Бир-бири билан зичлашиб-зичлашиб
қолди.
Майсалар бетига дока ёпиб-ёпиб қўйилди.
Вақти-вақти билан дока олиб-олиб турилди.
Ойдинда юрган одамлар (қисса). Тоғай Мурод
Do'stlaringiz bilan baham: |