Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси



Download 5,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/114
Sana22.02.2022
Hajmi5,8 Mb.
#98335
TuriМонография
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   114
Bog'liq
kitob 001

185
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
Тижорат банклари активларининг даромадлилиги ва 
риск даражалари ўртасидаги мутаносибликни таъмин-
лаш аниқ меъёрий талабларга эга бўлган кўрсаткичлар 
тизимини шакллантириш заруриятини юзага келтир-
моқда ва қуйидагиларни белгиламоқда,
130
унга кўра:
- тижорат банкларининг кредит экспансияси нати-
жасида кредитнинг фоизини нисбий пасайиши капитал 
неъматларнинг жорий қийматини кескин ошишига олиб 
келади. Чунки дисконтлаш паст бозор фоиз ставкаларида 
амалга оширилганда рентанинг кутилаётган оқимининг 
қиймати ўсади;
- тижорат банклари кредитларининг фоиз ставкаларини 
пасайиши бунга қадар фойда келтирмаётган инвес-
тиция лойиҳаларини фойда келтирадиган инвестиция 
лойиҳаларига айлантиради. Шу тариқа такрор ишлаб 
чиқариш жараёнининг истеъмол босқичидан узоқда 
бўлган янги босқичларини бошланишига имкон беради;
- банклар томонидан ихтиёрий жамғармалар билан 
таъминланмаган кредитлар ҳисобидан инвестиция ло-
йиҳаларини молиялаштирилиши пировард натижада 
инвестиция лойиҳаларининг муваффақиятсизлик билан 
тугашига ва кредитларнинг қайтмаслигига сабаб бўлади. 
Одатда, бундай шароитда тадбиркорлар жамиятда реал 
жамғармалар кўпайди, деб хато ўйлашади;
- тижорат банклари кредит экспансиясининг вақтин-
чалик самараси бўлиб, бирламчи ишлаб чиқариш воси-
талари баҳосининг нисбий ўсиши ҳисобланади
131
.
Тижорат банклари активларининг бошқариш самара-
дорлигини таъминлашда рискларнинг оптимал даража-
сини таъминлаш зарурий шарт ҳисобланади
132
.
факторы, сдерживающие его развития//Деньги и кредит. – Москва, 
2014. - №2. – С. 37
130
Prasanna Chandra. Investment Analysis and Portfolio Management. 
Tata McGraw-Hill Publishing Company Limited, 2015.pp. 251-254.
131
Prasanna Chandra. Investment Analysis and Portfolio Management. 
Tata McGraw-Hill Publishing Company Limited, 2015.pp. 251-254.
132 Prasanna Chandra. Investment Analysis and Portfolio Management. 


186
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
Шу ўринда рискларнинг ҳар бир тури банк бош-
қарувидан алоҳида ёндашувни талаб этади. Банк бошқа-
рувининг асосий вазифаси эса, турли тоифадаги рисклар-
ни мажмуали равишда бошқара билишдир. Чунки бир 
рискнинг камайишига эришиш бошқа тоифадаги риск-
нинг ошиб кетишига олиб келиши мумкин.
Банк раҳбари томонидан банк фаолиятининг самара-
дорлигини оширишга қаратилган рискларни бошқариш 
стратегиясини белгилашда банкнинг барча имкониятла-
ридан тўла фойдаланишни ва банкни ривожлантириш 
истиқболларини тўғри белгилаб олишни талаб этади.
Банк раҳбарияти ва банкнинг барча хизматлар сиё-
сати бир мақсадга бўйсунган бўлиб, мижозларга хизмат 
кўрсатиш соҳаларини кенгайтириш, улар маблағларини 
жалб қилиш, жамланган маблағларни кредит ва шу каби 
актив амалиётларга йўналтирилган ҳолда олинадиган да-
ромадни кўпайтириш, эҳтимолий зарарларни камайти-
риш ҳисобланади. Чунончи, банк бошқарувчиларининг 
асосий вазифаси – тижорат банкининг инқирозсиз фао-
лият кўрсатишини таъминлашдир.
Банк раҳбарияти олдига қўйилган бундай улкан вази-
фа нафақат тижорат банкларнинг мамлакат иқтисодиёти-
да тутган ўрнидан келиб чиқади, балки банк раҳбарияти-
ни ўз акциядорлари ва мижозлари олдидаги бурч ҳамда 
вазифаларидан келиб чиқади, десак, муболаға бўлмайди.
Хулоса қилиб айтсак, рисклар тижорат банкларининг 
молиявий кўрсаткичлари, шу жумладан, ликвидлик ва 
тўловга қобилият кўрсаткичларига тўғридан-тўғри таъ-
сир этади. Шунинг учун ҳам тижорат банклари фаолияти-
да намоён бўладиган рисклар, айниқса, фоиз рискининг 
табиати, келиб чиқиш сабаблари ва бошқариш услубиё-
тини ишлаб чиқиш масалалари тадқиқотимизда ўз акси-
ни топган.
Tata McGraw-Hill Publishing Company Limited, 2015.pp. 251-254.


187
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
Тижорат банклари томонидан фоиз рискини бош-
қаришдан кўзланадиган асосий мақсад банкнинг якуний 
натижаси ҳисобланмиш фойданинг барқарорлигини таъ-
минлашдан иборатлигини инобатга олсак, ушбу мақсадга 
тижорат банклари томонидан эришилиши, ўз навбатида, 
миллий банк тизимининг барқарорлигини таъминлашга 
ҳисса қўшади.
Тижорат банклари рискли тармоқда фаолият юрити-
ши сабабли фоиз рискини баҳолаш муҳим аҳамият касб 
этади. Хорижий иқтисодчи олимларнинг бозор иқтисо-
диётига ўтиш давридаги мамлакатларнинг банк тизими-
га оид тадқиқотларининг натижалари мазкур давлатлар 
банк тизимининг рискли даражаси ривожланган мам-
лакатлар банк тизимининг рисклилик даражасидан анча 
юқори эканлигини кўрсатаётганликларини инобатга ол-
сак, фоиз рискини баҳолашнинг аҳамияти янада ошади.
Дастлаб шуни таъкидлаш лозимки, рискни таҳлил 
этиш унинг манба ва сабабларини аниқлашдан бошла-
нади. Шу ўринда қайси манбалар ҳал этувчи аҳамиятга 
эга эканлигини аниқлаш ва уларга нисбатан таҳлилни му-
жассамлаштириш муҳим эканлигини алоҳида таъкидлаш 
зарур.
Рискларни аниқлаш учун амалиётда турли 
услублардан фойдаланилади. Улар орасида энг кўп 
қўлланиладиганлари қуйидагилар:
А) статистик услуб;
Б) эксперт услуби;
В) комбинациялаштирилган услуб.
Статистика услубининг моҳияти шундан иборатки, 
унга кўра, у ёки бу фойда ва зарарлар статистикаси ўрга-
нилади, у ёки бу иқтисодий қайтими ҳажми аниқланади 
ва шуларга кўра келгуси давр учун энг эҳтимолли истиқ-
бол белгиланади.
Рискни ҳисоблаш статистика услубининг асосий воси-
талари қуйидагилардан иборат:


188
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
А) вариация;
Б) дисперсия;
В) андозали чекланиш.
Бир ҳолатдан иккинчисига ўтилганда белгининг миқ-
дорий баҳолашни ўзгариши вариация дейилади. Бунга 
мисол қилиб иқтисодий рентабелликнинг йилдан-йил-
га ўзгаришини кўрсатиш мумкин. Дисперсия андозали 
чекланиш билан белгининг ҳақиқий даражасини унинг 
ўртача даражасидан фарқланиши билан баҳоланади. Ай-
тиш лозимки, ушбу кўрсаткичлар (дисперсия ва андозали 
чекланиш) рискни баҳолашда абсолют мезон ҳисоблан-
са, вариация коэффициенти унинг нисбий мезони ҳисоб-
ланади.
Кўриниб турибдики, риск даражасини баҳолаш учун, 
дастлаб келгусида бизни қизиқтирадиган давр учун у ёки 
бу ўтган давр даражасидаги рентабелликка эга бўлиш 
эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда ўртача иқтисодий рен-
табелликни аниқлаш зарурдир. Ушбу ҳолатда “0”ли эҳти-
мол “қайтим” олиш имкониятининг йўқлигини билдир-
са, “1”лик эҳтимол эса “қайтим”нинг шубҳасиз олиниши 
мумкинлигини билдиради. Бу ерда ўз-ўзидан маълумки 
лозим бўлиши мумкин ҳамма вариантлар эҳтимолининг 
йиғиндиси “1”га тенг бўлиши керак.
Шу сабабларга кўра, агар маълумотлар етарли бўлмаса 
ёки йўқ бўлса, риск даражасини ҳисоблашнинг бош-
қа усулларига мурожаат этилади. Шундай услублардан 
бири – эксперт услубидир. Риск даражасини ҳисоблашда 
эксперт услуби қўлланилганда тажрибали ишбилармон 
ва мутахассисларнинг фикрлари ҳисобга олинади. Бу 
жараёнда экспертлар фикр билдираётган пайтларда 
эҳтимолий зарарлар ҳажмининг вужудга келиш эҳтимоли 
тўғрисидаги аниқ рақамлардан фойдаланишлари мақ-
садга мувофиқдир. Шу билан бирга, риск даражасини 
аниқлашнинг статистика ва эксперт услубларининг 
комбинацияси амалиётда қўлланилиши лозим бўлган 


189
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
энг қулай вариантдир. Юқорида таъкидланганидек, риск 
даражасини аниқлаш инвестиция қарорларини қабул 
қилишда муҳим аҳамиятга эга. Инвестиция қарорини 
қабул қилиш (танлаш) нафақат иқтисодий қайтимга, 
балки риск даражасига ҳам боғлиқдир. 
Мазкур ёндашувнинг туб моҳияти шундан иборатки, 
агар биринчи лойиҳа бўйича (фаолият тури бўйича) қай-
тим ошса, иккинчи лойиҳа (фаолият тури) бўйича қай-
тимнинг қандай ўзгараётганлиги ҳам эътиборга олиниши 
даркор.
Риск даражасини пасайтириш мақсадида шундай 
маҳсулотлар ишлаб чиқаришлар (хизматлар кўрсатиш) 
танланиши лозимки, уларга нисбатан бўлган талаб қара-
ма-қарши йўналишларда ўзгарсин, яъни бир маҳсулотга 
нисбатан талаб ошганда, иккинчи маҳсулотга нисбатан 
талаб пасайсин ва аксинча. Кўриб турганимиздек, риск-
ларни баҳолаш ва аниқлашда комбинациялашган ус-
луб, яъни статистика ва эксперт услуби ҳамда унинг 
асосий воситаларидан кенг фойдаланиш мақсадга муво-
фиқдир. 
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, рискларни баҳолашда 
эксперт услубининг самарадорлиги, авваламбор, экс-
пертларнинг савияси билан белгиланар экан, рискларни 
баҳолаш жараёнига юқори малакали экспертларни жалб 
этиш ва аниқ моделлар асосида иш юритиш ушбу услуб-
нинг асосий мезонидир.
Юқоридагилардан хулоса тариқасида биз тижорат 
банкида рискларни аниқлаш учун фойдаланиладиган 
услубларни ушбу жадвалда келтирилган шаклда ифода-
лашни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.


190
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
4.1­жадвал

Download 5,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish