Ҳасан Ўткирович Раҳматов
нинг камайиши муддати ўтган кредитлар миқдорининг
ўсиши ҳисобига юз берган бўлса, у ҳолда, тижорат банки-
нинг жорий ликвидлилик даражаси сезиларли даражада
пасаяди. Бу эса, ўз навбатида, банкнинг комиссион даро-
мадлари миқдорининг камайишига олиб келади.
Жаҳон амалиётида тижорат банклари кредит опера-
цияларининг ҳажми жами даромад келтирувчи активлар-
нинг ўртача 80–85 фоизигача ҳиссасини ташкил қилиши
ва Ўзбекистон тижорат банкларида бу кўрсаткич ўртача
60–65 фоизни ташкил қилишига қарамасдан олинадиган
даромадлари даражасининг пастлиги тижорат банклари
кредит сиёсатларининг номукаммаллигидан далолат бе-
риб, кредитларнинг оптимал жойлаштирилмаганлигини
кўрсатади. Ушбу ҳолат банк активлари таркибини опти-
маллаштиришдаги салбий ҳолатлардан биридир.
Хорижлик иқтисодчи олимлар томонидан тижорат
банкларининг активларини бошқариш масаласи илмий
асосда тадқиқ қилинган ва илмий хулосалар шакллан-
тирилган, илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб
чиқилган.
Лаврушиннинг фикрига кўра, тижорат банкларининг
активларини бошқаришда асосий эътибор гуруҳлаш ва
таркибий таҳлилга қаратилиши лозим, шундагина ҳар
бир гуруҳ операциялардан олинган фойданинг даражаси
ва барқарорлигига реал баҳо бериш мумкин. Биз Лавру-
шиннинг ушбу хулосасига тўлиқ қўшиламиз ва қўшимча
сифатида айтмоқчимизки, тижорат банкларининг молия-
вий барқарорлигини баҳолашда қиёсий таҳлил усули
ҳам муҳим ўрин тутади. Бунда қиёсий таҳлилни бошқа
банклар билан амалга оширишни мақсадга мувофиқ, деб
ҳисоблаймиз. Шу билан бирга, К.Скиннернинг фикри-
га кўра, банк активларини бошқариш самарадорлигини
ошириш учун қуйидаги йўналишларни кучайтириш ло-
зим:
- видеобанкингни ривожлантириш;
182
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
- алоқа каналларини янги технологиялар билан жиҳоз-
лаш;
- онлайн банкинг технологиясини такомиллаштириш;
- автоматлаштирилган клиринг палаталари фаолияти-
ни такомиллаштириш
124
.
Яна бир мутахассис Ф.Мишкиннинг хулосасига кўра,
тижорат банклари активларини бошқариш самарадор-
лигини таъминлашда молиявий инновацияларга асосий
эътиборни қаратиш лозим. Фоиз ставкаларининг сези-
ларли даражада тебраниши янги молиявий маҳсулотлар-
га бўлган талабнинг ўзгаришига бевосита ва кучли таъсир
қилувчи муҳим иқтисодий омил ҳисобланади.
Ўтган асрнинг 1950-йилларида уч ойлик хазина век-
селлари фоиз ставкаларининг тебраниши 1,0 фоиздан
3,5 фоизгача диапазонда, 1970-йилларда 4,0 фоиздан
11,5 фоизгача, 1980-йилларда 5,0 фоиздан 15,0 фоизгача
бўлган диапазонни ташкил этди. Фоиз ставкаларининг бу
қадар кучли тебраниши капитал қийматининг сезиларли
даражада ошишига ёки камайишига олиб келди, инвес-
тицияларнинг қайтиши борасидаги ноаниқлик кучайди.
Мишкин АҚШ мисолида молиявий инновациялар банк
тизимининг барқарорлигини таъминлашдаги ролини
асослаб берган. Аммо ушбу хулоса Ўзбекистон иқтисо-
диёти учун ҳозирча амалий аҳамиятга эга эмас. Чунки
республикамизда қимматли қоғозларни муомалага ки-
ритиш масаласи ўз ечимини топиши лозим.
Мутахассислар фикрига кўра, тижорат банкларининг
кредитлаш амалиётини такомиллаштириш учун қуйидаги
шарт-шароитлар мавжуд бўлиши шарт:
- давлатнинг самарали инвестиция ва саноат сиёса-
тининг мавжудлиги (молиявий ресурсларни аниқ жой-
лаштириш йўналишлари кўрсатилган ҳолда);
- инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан
боғлиқ бўлган рискларни қисқартириш асосий йўналиши
124
Скиннер К. Будущее банкинга. Пер. с англ. – Минск: Гревцов Па-
блишер, 2009. – С. 294.
Do'stlaringiz bilan baham: |